Тавфиқ ал-Ҳаким (9-октябр 1898-йил; Искандария – 26-июл 1987-йил; Қоҳира) – Мисрлик араб ёзувчиси ва жамоат арбоби. Қоҳирадаги „Араб тили академияси“ аъзоси.

Тавфиқ ал-Ҳаким
Таваллуди 9-октябр 1898-йил
Вафоти 26-июл 1987-йил(1987-07-26)
(88 ёшда)
Қоҳира, Миср
Ижод қилган тиллари Араб тили
Фуқаролиги Миср
Йўналиш Драматургия
Мукофотлари Миср Давлат мукофоти

Ҳаёти

Тавфиқ ал-Ҳаким 1898-йил 9-октябрда Искандарияда таваллуд топган. 1924-йилда Қоҳирадаги Олий юридик мактабни тугатган. Парижда Европа халқлари адабиёти ва санъатини ўрганган. 1927–1934-йилларда адлия идораларида терговчи, 1934–1943-йилларда маориф ва таълим вазирликларида ишлаган. 1959–1960-йилда Мисрнинг ЙУНЕСКОдаги вакили бўлган. Ижоди асосан мустамлакачиликка қарши кураш, хотин-қизлар озодлиги мавзуларига бағишланган.

Тавфиқ ал-Ҳаким араб адабиётида ижтимоий турмушни тасвирловчи биринчи роман („Руҳнинг қайтиши“, 1933) муаллифи. Адабиёт соҳасидаги Миср Давлат мукофоти лауреати (1961). Унинг „Туғён“ романи (1974) ва айрим ҳикоялари ўзбек тилида нашр этилган[1].

Асарлари

  • „Чақирилмаган меҳмон“ (1918);
  • „Янги аёл“ (1924);
  • „Руҳнинг қайтиши“ (1933)
  • „Найчи“ (1934);
  • „Провинсия терговчисининг хотиралари“ (1937);
  • „Шаҳризода“ (1934);
  • „Пигмалион“ (1942);
  • „Қамоқхона ҳаёти“ (1964)
  • „Пармачининг тақдири“ (1966);
  • „Туғён“ (1974).

Манбалар