Taypey
Тайпей — Хитойдаги шаҳар. Тайпей шаҳри Тайван оролининг шимолий қисмида. Тайван провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2,64 млн. киши (1999). Транспорт йўллари тугуни. Халқаро аҳамиятга эга 2 та аэропорти бор. Т. Сзилун аванпорти билан бирга ягона саноат комплексини ташкил этади. Тайпей — оролнинг энг катта шаҳри ва йирик саноат маркази. Машинасозлик (кемасозлик, радиоэлектроника), металлургия, кимё, семент, ёғочсозлик, қоғоз, енгил ва озиқ-овқат саноатлари корхоналари мавжуд. ХваКанг, миллий сарой музейлари, Чан Кайши мемориали, Бопилиао тарихий мажмуаси каби жойлари бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |