Tbilisi davlat universiteti
грузинча: თბილისის ივანე ჯავახიშვილის სახელობის სახელმწიფო უნივერსიტეტი | |
|
| |
Халқаро номи |
Иване Жавакҳишвили Тбилиси Стате Университй |
|---|---|
| Асос солинган санаси | 1918-йил, феврал |
| Ректори | Александр Квиташвили |
| Манзили |
Тбилиси, Чавчавадзе шоҳ кўчаси, 1 |
| Веб-сайти | ҳттп://www.цу.ге/ |
Тбилиси Давлат Университети (грузинча: თბილისის ივანე ჯავახიშვილის სახელობის სახელმწიფო უნივერსიტეტი) - Иван Жавахишвили номидаги Тбилиси университети Гуржистондаги йирик олий ўқув юртларидан биридир. 1918-йилда тарихчи олим ва академик И.А.Жавахишвили бошчилигидаги грузин олимлари ташаббуси билан ташкил этилган. 1930-йилларда Тбилиси Давлат Университети негизида қишлоқ хўжалиги, политехника, педагогика, тиббиёт институтлари, шунингдек бир қанча илмий тайёргарлик муассасалари ташкил топган. 1990-йили мустақил илмий ўқув муассасаси сифатида қайта ташкил этилган. Физика, математика, кимё, биология, психология, геология, фалсафа, география, тарих, филология, иқтисодиёт, ҳуқуқ ва бошқа ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Кутубхонасида 3 миллионга яқин асарлар бор. 35 мингга яқин талаба таълим олади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олий ўқув юрти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |