Tegusigalpa
Тегусигалпа — Гондурас пойтахти. Чолутека дарёси водийсида, 1000 м баландликда жойлашган шаҳар. Иқлими тропик, иссиқ (январнинг ўртача температураси 19,6°, июлники 22,6°), йилига 1047 мм ёғин ёғади. Аҳолиси 813,9 минг киши (1990-йилларўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Озиқ-овқат, тўқимачилик, тикувчилик, кўнпоябзал, ёғочсозлик, керамика саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари (ғишт, мармар плиталар) ишлаб чиқарилади. Университет, Гондурас академияси, География ва тарих академияси, миллий музей, миллий кутубхона ва бошқа бор.
Тегусигалпага ХВИ асрнинг иккинчи ярмида испанлар асос солган. ХВИИИ асрда шаҳар яқинида кумуш, мармар ва олтин конларининг топилиши уни тез ўсишйга сабаб бўлди. 1880-йилдан Гондурас пойтахти. Меъморий ёдгорликлардан СанМигел собори (ХВИИИ аср), черков (ХВИИИ—ХИХ аср), саройлар сақланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |