Теле, теле (хитойча: 丁零; пинйин: Дīнглíнг, Wаде-Гилес: Тинг-линг, Каоçэ (高車 басит: 高车; Гāочē), Чиле (敕勒; Чìлè), Тиэле (鐵勒 соддалаштирилган хитой ёзуви: 铁勒; Тиěлè/Тъиэҳ-ле) — илк ўрта асрларда туркий қабилалар катта бир қисмининг умумий номи[1][2][3]. Ушбу этноним илк бора мил. ИВ асрга оид Хитой манбаларида учрайди. Улардан маълум бўлишича, мил. ВИ асргача „теле“ атамаси Гоби чўлининг шимоли, Хинган тоғлари (Манжурия)нинг ғарби ва Тяншан тоғлари атрофидаги кенг ҳудуддан то Орол ва Каспий денгизи бўйларигача тарқалган туркий қабилаларнинг умумий номи сифатида ишлатилган. Ушбу йилномалардан аён бўлишича, Теле қабилалари дастлаб мил. ав. 1 минг йилликда ди ҳамда чиди номи билан аталган, кейинчалик эса, дили, чиле, динглинг, гаогюй, сўнгра Теле деб атала бошлаган.

Хитой йилномаларида таъкидланишича, бир қанча қабилалар ўз этник номига эга бўлсалар ҳам, келиб чиқиши жиҳатидан Телеларга бориб тақалиб, қуйидагича номланар эдилар: вейхо (уйғур), юанге, сеянто (сир тардуш), киби, дубо (туба), гулиган (қуриқан), доланге (теленгут), пугу (буғу), баегу (байирқу), тунло (тўнгра), ҳун, аде (адиз), сўге (изгил), хуее, байси (оқ си) ва ҳоказо. Суйшу номли хитой йилномасида (ВИИ аср) Теле қабилаларига мансуб 50 та қабила номи келтирилади. Хитой йилномаларида Телеларнинг тили ҳунларимнг тилига ўхшашлиги қайд қилинади. Ушбу маълумотга асосланилса уларнинг туркий тилли халқ бўлгани маълум бўлади[3][4][5].

Теле этноними бўйича турлича фикрлар билдирилган:

1) бир қатор тадқиқотчилар фикрича, Хитой йилномаларидаги Теле атамасининг туркий асли толес (тўлес, тўлас) бўлиб, дастлаб шу шаклда Урхун-Энасой битиктошлари (ВИИ—ВИИИ-асрлар)да учрайди ва Турк хоқонлиги (ВИ—ВИИИ-асрлар) ва Уйғур хоқонлиги (ВИИИ—ИХ-асрлар) даврида ушбу давлатларнинг шарқий қанотини бошқариш улар воситасида амалга оширилган;

2) И. Клюкин ва Л. Потаповнинг фикрича, Хитой манбаларидаги Теле этнонимининг асл туркий шакли тўлас эмас, Теле бўлган; қадимий Теле этноними ҳозир ҳам Олтой ва туваликлар орасида мавжуд бўлган телеут, телес этнонимларида кўринади, яъни ушбу этнонимларининг негизи Теле бўлиб, қадимги турк-мўғул тилларидаги сўз охирида кўплаб ясайдиган қўшимчалар. т. с. ундошлари воситасида телеут ва телесга айланган;

3) ҳозирги япон ва хитой олимларининг фикрича, ди, дили, динглинг, чиле, теле каби атамалар „турк“ этнонимининг турли даврлардаги хитойча талаффузидир; 4) айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, Т. атамасининг асли „туро“ ёки „тура“ бўлиб, қад. Эрон манбаларида, шу жумладан, „Авесто“да кўчманчи қабила сифатида тилга олинган „тур“ кабиласи билан алоқалидир. Уларнинг фикрича, ушбу „тур“ ёки „туро“ сўзларидан „турк“ этноними шаклланган.

Теле ва тўлас этноними ҳозирги кунда ҳам теле, тели, телес, телек, тўлўс, доолос (дўўлўс), телеут шаклларида бир қанча туркий халқлар таркибида учрайди.

Манбалар

  1. ↑ Дромпп, Мичаэл Роберт. Танг Чина анд тҳе Cоллапсе оф тҳе Уигҳур Эмпире: А Доcументарй Ҳисторй. БРИЛЛ, 2005 — 41, н. 7-бет. ИСБН 90-04-14129-4. 
  2. ↑ Пуллейбланк, Эдwин Г. (1991). „Тҳе "Ҳигҳ Cарц": Ан амалгаматион оф Монголиc анд Туркиc Спеакинг Пеопле бефоре тҳе Тüркс“. Асиа Мажор. Тҳирд сериэс. 3-жилд, № 1. Аcадемиа Синиcа. 21–22-бет.
  3. ↑ 3,0 3,1 Миллwард, Жамес А.. Эурасиан Cроссроадс: А Ҳисторй оф Хинжианг (эн). Ҳурст, 2007 — 42, ноте 2-бет. ИСБН 978-1-84904-067-9. 
  4. ↑ Wеишу Вол 103 Гаожу „高車,蓋古赤狄之餘種也,[…] 諸夏以為高車丁零。“ тр. „Гаожу, пробаблй тҳе ремнант стоcк оф тҳе анcиэнт Ред Ди. […] Тҳе вариоус Хиа (и.э. Чинесе) cонсидеред тҳем Гаожу Динглинг (и.э. Динглинг wитҳ Ҳигҳ Cарт)“
  5. ↑ Ченг, Фангйи. „Тҳе Ресеарч он тҳе Идентифиcатион бетwеэн тҳе Тиэле (鐵勒) анд тҳе Оğуриc трибес“ ин Арчивум Эурасиаэ Медии Аэви эд. Тҳ. Т. Аллсен, П. Б. Голден, Р. К. Ковалев, А. П. Мартинез. 19 (2012). Ҳаррассоwитз Верлаг, Wиэсбаден. п. 87