Тоуч Тоне® телефони.

Телефон — товуш узатиш ва қабул қилиш учун мўлжалланган телекоммуникациялар қурилмасидир. Одатда, товушнинг механик энергиясини электрик сигналлар энергиясига айлантириш, масофадан узатиш ва уни қайтадан товушга айлантириш принсипи билан ишлайди.

Телефон (теле... олис ва фон ун = олисун) — 1) электр сигналларини товуш сигналларига айлантириб берадиган электракустик асбоб. Электромагнитли, электродинамик ва пезоэлектр турларига бо'линади. Электромагнитли Т. энг кенг тарқалган бо`либ, унинг асосий элементлари доимий магнит, чулғамли қутблар ва мембранадан иборат. Абонент "телефон қилганида" Т. сигналининг ўзгарувчан электр токи таъсирида мембрана тебраниб, товуш ҳосил қилади. Т. телефон аппарати, турли радиотехника асбоблари ва бошқа қурилмаларда ишлатилади; 2) телефон аппаратининг қисқа номи; 3) телефон алоқасининг қисқа номи.

Шунингдек