Телефонограмма — телефон орқали етказиладиган ва қабул қилинадиган шошилинч расмий хабар. Телефонограмма буйруқ, фармойиш, илтимос каби мазмунда бўлиши мумкин. Телефон воситасида бўладиган бундай мулоқот расмий ҳужжат сифатида қабул қилинади ва иш қоғозларининг бир тури ҳисобланади.