Telemarkaz
Телемарказ, телевизион марказ — телевизион дастурларни тайёрлаш ва узатиш учун мўлжалланган иншоотлар ва техника воситалари мажмуи. Асосий таркибий бўлинмалари — аппарацтудия комплекси; кўчма телевизион стялар ва Кучма видеоёзув Аппаратхонадаги жиҳозлар. стялари. Аппарацтудия комплексига телестудия, техник аппаратхоналар (телестудия жойлашган телевизион камералардан келадиган видеосигналларни кучайтирувчи ва ўзгартирувчи жиҳозлар бўлади), режиссёрлик хоналари (видеоназорат қурилмалари бўлади), телекинопроексион аппаратхоналар (телекиноузаткичлар бўлади) ва видеоёзув аппаратхоналари киради. Т.да ёритиш сехи, бошқа сех ва қўшимча хизматлар (пардозхоналар, кийим танлаш хоналари, мусиқа танлаш хизмати ва бошқалар) бўлади. Т.дан узатиладиган теледастурлар телевизион стяга тушади, бу стя телеминорада жойлашган антеннаси орқали тасвир ва товуш сигналларини эфирга узатади. Теледастурларни рангбаранг қилиш, безаш ишларида дизайн, компютер графикасидан кенг фойдаланилади. телемарказда хусусий телевизион дастурлар тайёрлаш билан бирга халқаро алоқа воситалари орқали бошқа шаҳарларнинг теледастурларини ҳам қабул қилиб, ретрансляция қилиш мумкин. Ўзбекистонда Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда барча вилоятларнинг марказларида Т. бор. Энг йирик Т. — Ўзбекистон Республикаси Телемаркази Тошкент шаҳрида жойлашган. У 1956-йилда ташкил қилинган. Унинг асосий вазифаси Ўзбекистон телевидениеси каналлари томонидан тайёрланган кўрсатувларни техникавий жихатдан таъминлаб эфирга узатишдан иборат. Марказ бир кечакундузда 52 соат кўрсатувларни эфирга узатишни таъминлайди. Янги рақамли марказий аппаратхона ва умумий майдони 600м2 бўлган 5 камерали студия қайта жиҳозланиб ишга туширилди, 8, 6 ва 4 камерали рақамли кўчма телевизион стя мавжуд (2004).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |