Телепринтер (инг. телетйпе, ТТЙ) — оддий электр канали (одатда бир жуфт сим) орқали икки абонент ўртасида матнли хабарларни узатиш учун қўлланиладиган электромеханик босиб чиқариш машинаси.

Иккинчи жаҳон уруши телетайп

Энг илғор телепринтерлар тўлиқ электрон қурилмалар бўлиб, принтер ўрнида дисплейдан фойдаланади.

Аксарият телепринтерларда 5-битли Бодо кодидан (ИТА2 номи билан ҳам танилган) фойдаланилган, бу код ишлатиладиган белгилар сонини 32 тагача чеклаган. Бироқ, унга бошқарув белгилари кирица, ахборот таркибини ошириш осонлашади. Масалан, СССРда белгилар сони 79 та бўлган.

Тарихи

Телепринтерларнинг ривожланиши Павел Шиллинг, Борис Якоби[1], Роял Хаус (инг.)рус., Девид Хюз, Эдвард Кляйншмидт (инг.)рус., Чарлз Крам (инг.)рус., Эмил Бодо ва Фредерик Крид (инг.)рус.каби муҳандисларнинг бир қатор ихтиролари билан боғлиқ.

1870-йилларда телепринтер ускунаси яратилгунга қадар, матнни жўнатишда ёзувлар симлар орқали узатиладиган тикер машиналаридан фойдаланилган. Биржа маълумотларини телеграф симлари орқали тикер машинасига юбориш учун махсус ишлаб чиқилган телеграф машинаси ишлатилган.

Қўлланилиши

„Телекс“ (инг.)(рус.„Сет Телек“с, Телех нетwорк) глобал тармоғи 1920-йилларда яратилган ва 20-асрнинг аксарият қисмида бизнес алоқаларда ишлатилган. Тармоқ ҳанузгача баъзи мамлакатлар томонидан логистика, янгиликлар, банклараро ҳисоб-китоблар, қуруқликдаги авиация алоқалари ва ҳарбий қўмондонлик каби соҳаларда фойдаланилади. 1970-йилларнинг бошларига қадар „қайноқ линия“ деб номланувчи телепринтерлар ёрдамида АҚШ президенти ва СССР раҳбарияти ўртасида хабарлар алмашилган. Ҳисоблаш технологиялари тараққиёт даврининг дастлабки босқичида баъзи компютерлар (масалан, ЛГП-30) ахборотни киритиш ва чиқариш учун телепринтерлардан фойдаланган. Биринчи интерактив компютер терминаллари сифатида ҳам телепринтерлардан фойдаланилган. Уларда видео дисплейларнинг йўқлиги сабабли фойдаланувчилар махсус белги — маълумот киритиш таклифини олгандан сўнг буйруқларни ёзиши керак бўлган. Матн терминаллари, топшириқ ва буйруқлар интерфейси ва ҳатто маълумотлар қатори, матн кўринишидаги маълумотлар умуман матнли файллар шу тариқа пайдо бўлган.

1990-йилларнинг ўрталарида гарчи радио ҳаваскорлари ҳали ҳам замонавий компютерлар, планшет ва смартфонларда зарур дастурий таъминот сифатида 1940-1950-йилларда ишлаб чиқарилган телепринтерлардан фойдаланишига қарамай мазкур ускунанинг машҳурлиги кескин пасайиб кетди.

Янгилик ва хабарларни ўз ичига олган матнларни масофадан узатишда алоҳида ажратилган сим жуфтларини талаб қиладиган телепринтерлар замонавий тараққиёт даврида факс, шахсий компютерлар, юқори тезликдаги тармоқлар ва Интернет билан алмаштирилди.

Чақирув белгиси Частота Тезлик/силжиш
ДДҲ47[де] 147.3 кҲз 50 бауд/85 Ҳз
ДДК2 4583 кҲз 50 бауд/450 Ҳз
ДДҲ7 7646 кҲз 50 бауд/450 Ҳз
ДДК9 10100.8 кҲз 50 бауд/450 Ҳз
ДДҲ9 11039 кҲз 50 бауд/450 Ҳз
ДДҲ8 14467.3 кҲз 50 бауд/450 Ҳз
  • ҲТМЛ элементи ўз номини телепринтер сўзидан олган; ушбу элемент ичидаги матн бир бўшлиқли шрифтда кўрсатилади.
  • УНИХ тизимларида кўплаб кетма-кет қурилмалар телетпринтер терминаллари деб аталади (тегишли қурилмалар /дев/ттйХХ деб аталади)[2].

Оммавий маданиятда телепринтерлардан фойдаланиш

  • „Алл тҳе Пресидентъс Мен“ (1976) филмининг сўнгги кадрида телепринтер машинкасида Уотергейт ишининг бориши ҳақидаги янгиликлар чоп этилаётгани кўрсатилган.
  • „Тҳе Спй Wҳо Ловед Ме“ (1977) филмида телепринтерлар сув ости ва ер усти кемаси ўртасида алоқа ўрнатиш учун ишлатилади.
  • „Ред Ҳеат“ (1988) филмида жиноятчиларда йўналишларни чоп этадиган телепринтер машинаси бўлган.
  • „Ҳе Диэд Wитҳ А Фелафел Ин Ҳис Ҳанд“ (2001) филмида эса бош қаҳрамон телепринтер қоғозини қидиради.

Манбалар

Ҳаволалар

  • Телепринтер (Телетайп) — маълумот Катта совет энсиклопедиясидан олинди..
  • Флдиги — Дигитал модем програм фор Линух, Фреэ-БСД, ОС Х, Wиндоwс ХП, НТ, W2К, Виста анд Wин7 (энг) — Позволяет принимать телетайп из радио эфира