Телец, Олтинкўл — Олтойнинг шимоли-шарқидаги кўл. РФ Олтой ўлкасида, 436 м баландликда. Майдони 325 км². Энг чуқур жойи 235 м. Уз. 77,7 км, эни 5,2 км гача. Қирғоклари метаморфик сланецлар ва гранитлардан тузилган, тик, бал. 800–2400 м. Кўл туби текис, кулранг лойқа билан крпланган. Кўлга 70 тача даре қуйилиб, Бия дарёси оқиб чиқади. Сувнинг траси езда 17—18° (жанубида айрим вақтда 24° гача). Кўл баъзан музлайди. Соҳилида Артибош, Ёғоч, Яйлов (Олтой қўриқхонасининг маркази) шаҳарчалари жойлашган. Туризм марказларидан.