Темир тумани — Оқтўбе вилоятининг ғарбий қисмидаги маъмурий ҳудуд. Ер майдони 12,6 минг км2. Туман 1972-йили ташкил топган[4]. Аҳолиси 36 551 (2013);[1] киши, ўртача зичлиги 1 км2-га 3 кишидан тўғри келади (2013)[5][6]. Туман маркази — Шубарқудуқ қишлоғи.

Темир тумани
қоз. Темір ауданы
туман
Таркибида Оқтўбе вилояти
Маъмурий маркази Шубарқудуқ
Асос солинган санаси 1972-йил
Аким Қаниев Бауржан Нуралиули
Расмий тиллар қозоқ
Аҳоли (2013) 36,551[1]
Зичлиги 3 киши./км²
Динлар таркиби Мусулмонлар, Христианлар
Майдони 12,600 км²
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +7 71346[2]
Почта индекси 030800-030811[3]
Автомобил рақами коди Д, 04
Харитада
Temir tumani xaritada

Географияси

Темир тумани Муғалжар тоғининг жануби-ғарбида жойлашган. Энг баланд чўққиси 355 м (Бадамша қишлоғининг атрофида). жануби-ғарбий қисми текисликлар иборат. Фойдали қазилмаларидан: нефт, тош кўмир, қурулиш материаллари бор. Уларнинг айримлари қазиб олинади.

Иқлими

Иқлими кескин континентал, қиши анча совуқ, ёзи иссиқ ва қурғоқ. Январ ойининг ўртача йиллик ҳарорати –15 – 17 °С, июл ойининг йиллик ўртача ҳарорати 22 – 24°С. Ёғингарчиликнинг ўртача йиллик миқдори 200 – 250 мм.

Аҳоли пунктлари

Олтиқорасув, Шиғирли (Бородиновка), Жомбил (Ленинскоэ), Бирлик (Рождественскоэ), Кенкияк, Қўпа, Қумқудуқ, Нефтяник, Оқсой (Перелюбовка), Таскопа, Темир, Шубарқудуқ, Шубарши.

Ижтимоий соҳа

Туманда 32 та мактаб, 2 та маданият уйи, 14 кутубхона аҳолига хизмат қилмоқда. Тиббиёт соҳасида 3 та касалхона, туман касалхонаси, санепидстансия, 17 фелд.-акушерлик пункт аҳоли учун хизматда.

Саноати

Саноатида туман ҳудуди бир нечта йирик корхоналари бор. Уларнинг йириклари: „Қарақамис“, „Строюниверсал“ МЧЖ, „Кўлик“ АЖ, „Алия жўлдари“, „Шанс-1“, „Манас“, „Айқап“, „Сагор“, „Тасқудиқ“, „Оқтўбемунайгаз“, Кенжилуэнергия", „Тўлғанай“ МЧЖ-лари ва бошқалари фаолият юритмоқда[7].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Население Республики Казахстан“ (Руссиан). Департамент социальной и демографической статистики. Қаралди: 2013-йил 27-декабр.
  2. ↑ Телефонные коды[сайт ишламайди]
  3. ↑ „Почтовые индексы Казахстана“. 2014-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 30-декабр.
  4. ↑ „Всемирный исторический проект“. 2011-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 30-декабр.
  5. ↑ Агентство Республики Казахстан по статистике. Численность населения Республики Казахстан по областям, городам и районам, полу и отдельным возрастным группам, отдельным этносам на начало 2010 года, 2012-06-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-12-30
  6. ↑ „Национальный состав населения Казахстана по переписи 2009“. 2013-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 30-декабр.
  7. ↑ Қозоқ Энсилопедияси, 8 том