Юқоридан пастга ва чапдан ўнгга: Амир Темур портрети, Ҳирот жоме масжиди, Гўри Амирнинг ички кўриниши, Улуғбек, Ал-Коший, Али Қушчи ва бошқа баъзи олимларнинг ҳайкаллари, Темур шахмати, Улуғбек расадхонаси, Регистон ва унинг учта мадрасаси кўриниши, Гавҳаршодбегим мақбарасининг тепадан кўриниши, Темурийлар некрополидан қиролича Гавҳаршод бегимнинг синглиси Говҳар-Тож мақбараси.

Темурийлар ренессанси даври Осиё ва Ислом тарихида ХИВ аср охиридан ХВИ аср бошларига қадар даврни қамраб олган тарихий давр эди. Ислом олтин асрининг аста-секин тугай бошлашидан сўнг Ўрта Осиёда жойлашган ҳамда Темурийлар сулоласи бошқарган Темурийлар давлати санъат ва фанларнинг қайта тикланиши учун туртки бўлган. Мазкур ҳаракат бутун мусулмон оламига кенг тарқалган[3]. Ренессанс сўзи франсузча „қайта туғилиш“ деган маънони англатиб, маълум бир даврдаги маданий тикланишни ифодалайди. Темурийлар даврига нисбатан мазкур атамадан фойдаланиш олимлар орасида норозиликларни келтириб чиқарган. Уларнинг баъзилари буни темурийлар маданиятининг юксаклиги деб билишади[3][4].

Темурийлар ренессанси
Сана[[ХИВ аср]] — [[ХВИ аср]]
ЖойлашувТемурийлар давлати (Марказий Осиё ва Форс)
ИштирокчиларТемурийлар сулоласи

Порох империялари:

Темурийлар ренессанси Европа ренессансидан олдинроқ содир бўлган.[5][6]. Ушбу давр шон-шараф нуқтайи-назаридан Италиянинг Квадросентосига тенг дея таърифланади[4]. Темурийлар уйғониш даври ХВ асрда, мўғул босқинлари ва истилолари якунлангач ўз чўққисига чиққан.

Форс-ислом ғоялари асосидаги[7] Темурийлар ренессанси қуйидагиларни ўз ичига олади: Самарқанднинг қайта қурилиши, Амир Темур томонидан Темур шахматининг кашф этилиши, Шоҳруҳ Мирзо ва рафиқаси Гавҳар Шодбегимнинг Ҳиротдаги (Италия маданий Уйғониш маркази Флоренсияга рақобатчи сифатида машҳур) ҳукмронлиги[8][9], астроном ва математик олим Мирзо Улуғбек даври, шунингдек санъат ҳомийси Ҳусайн Бойқаро томонидан бир қатор ўқув даргоҳларининг қурилиши[10]. Амир Темур ҳукмронлиги даврида классик форс санъатига қизиқиш қайта тикланди. Йирик қурилиш лойиҳалари бўлмиш мавзолей, мадраса ва кутубхоналар қурилди. Математик ва астрономик тадқиқотлар ўтказиш қайта тикланди ва ХВИ аср бошларига келганда ўқотар қуролларни ўзлаштиришга ҳам эришилди.

Темур ҳаётлиги давридаги асосий қурилиш ишларидан Шаҳрисабздаги Ёзги сарой, Бибихоним жоме масжиди ва Аҳмад Яссавий мақбарасини кўрсатиш мумкин[11]. Бу даврда Ҳирот шаҳри мусулмон дунёсида илмий ва бадиий ҳаётнинг муҳим марказига айланган[11]. Самарқанд, шаҳарда амалга оширилган қайта қуриш ва юксак эътибор натижасида ренессанс ва маданият марказига айланган[12].

Темурийлар Уйғониш даври аввалги бувайҳийлар сулоласининг маданий ва бадиий тараққиётидан фарқ қилар эди. Чунки бу давр мумтоз маданиятнинг бевосита қайта тикланиши эмас, балки янада кенг тарқалган туркий ва расмий форс тилига янги сўзлашув усубларини қўшиш ҳам эди. Темурийлар Уйғониш даври Мўғуллар империясидан мерос қилиб олинган[13][14][15] ва Исломий порох империялари давридаги бошқа давлатларга (Усмонлилар Туркияси ва Сафавийлар Эрони) сезиларли таъсир кўрсатган[16].

Тарихи

Жомий. Тақводорлар гулзорлари иллюстрацияси (1553). Сурат Темурийлар даври кўплаб асарлари учун одатий ҳол бўлганидек, форс шеъриятини ва форс миниатюрасини бирлаштирган.

Темурийлар империясига Амир Темур 1370-йилда Хулагулар давлати ворислари бўлган бир неча кичик давлатларни босиб олгандан сўнг асос солган. Темурийлар шаҳарларни забт этгандан сўнг, одатда маҳаллий ҳунармандларнинг ҳаётини асраб қолиб, уларни темурийлар пойтахти Самарқандга юборганлар.

ХВ аср бошларида Темурийлар Форсни босиб олганларидан сўнг, форс бадиий хусусиятлари мўғул санъати билан узвий боғланган. Кейинчалик Темур томонидан шариат муассасаларига асос солиниши Самарқандни Ислом санъатининг марказларидан бирига айлантирган[17].

ХВ аср ўрталарида Ҳирот темурийлар маданий ҳаётининг маркази сифатида танила бошлаган. Самарқандда бўлгани каби, ҳунарманд ва зиёлилар тез орада Ҳиротни санъат ва маданият марказига айлантира олишган. Тез орада темурийларнинг аксарияти форс маданиятини ўз маданияти сифатида қабул қилдилар[18].

Санъат

Султон Ҳусайн Бойқаро, Санъат ҳомийси, кўплаб таълим марказлари қурувчиси.

Темурийлар санъати форсларнинг анъанавий „Китобат санъати“ни ўзлаштириб, такомиллаштирган. Темурийлар даврида янгича санъат асарлари қаторида бадиий асарларда қўлёзма ҳамда тасвирлар уйғунлашуви кузатилди. Ушбу иллюстрациялар бой ранглари ва нафис дизайни билан ажралиб турарди[19]. Ушбу қўлёзмаларда тасвирланган миниатюра расмлари сифати туфайли Метрополитан Санъат музейи археологи ва санъацҳуноси Сузан Ялман[20] таъкидлаганидек, „Ҳирот мактаби“ қўлёзма расмларига кўпинча форс рассомлигининг мантиқий давомчиси сифатида қаралади[21].

Темурийлар даврида кумуш билан ишлов берилган пўлат кўп ҳолатда юқори сифатли дея баҳоланмоқда. Рассомлик қўлёзмалар билан чекланиб қолмаган. Чунки темурийларнинг кўпгина рассомлари мураккаб деворий тасвирларни ҳам яратган. Ушбу деворий тасвирларнинг аксариятида форс ва хитой бадиий анъаналаридан келиб чиққан ландшафтлар тасвирланган[22]. Ушбу расмларнинг мавзуси бошқа маданиятлардан олинган бўлса-да, темурийларнинг деворий тасвирлари охир-оқибат ўзига хос услубда такомиллаштирилган[23].

Мўғуллар бадиий анъаналари бутунлай бекор қилинмаганини ХВ аср темурийлар санъатида инсон сиймосининг юқори сифатда тасвирланганидан билишимиз мумкин. Бундай тасвирлаш услуби ана шу маданиятдан келиб чиққан[24].

Султон Ҳусайн Бойқаро ҳукмронлиги даврида санъат янада юксалган. У ўз ҳукмронлик даврида илм-фан хайрихоҳи ва ҳомийси сифатида танилган[25]. Султон Ҳусайн кўплаб машҳур мактаблар барпо этган. Уни Заҳириддин Муҳаммад Бобур „кейинги давр Мовароуннаҳр ҳукмдорларининг энг муҳим ва асосийси“ ҳамда гўзал саройи ва бадиий муҳитга нисбатан сахий ҳомийлиги ҳайратга сазовор эканлиги эътироф этган.

Темурийлар меъморчилиги

Темурийлар меъморчилиги Салжуқийлар меъморчилигининг ўзига хос жиҳатларидан фойдаланган. Мураккаб чизиқли ва геометрик нақшларни кас эттирувчи фируза ва кўк плиталар бинолар фасадларини безаган. Баъзан ички қисми ҳам худди шундай безалган бўлиб, расмлари ва ниҳоятда енгиллиги эффектни янада бойитган[26].

Темурийлар меъморчилиги Ўрта Осиёда ислом санъатининг энг юқори чўққиси бўлган. Амир Темур ва унинг ворислари Самарқанд ва Ҳиротда барпо этган ажойиб ва улуғвор бинолар Ҳиндистонда Хулагулар санъат мактабининг таъсирини ёйишга ёрдам бериб, машҳур мўғул меъморчилик мактабини вужудга келтирган.

Темурийлар меъморчилиги ҳозирги Қозоғистондаги Аҳмад Ясавий мақбарасидан бошланиб, Амир Темурнинг Самарқанддаги Гури Амир мақбараси билан якунланади. Гўри Амир мақбараси ХИВ асрга хос „фируза форс плиталари“ билан қопланган[27]. Қадимий Самарқанд шаҳри марказига яқин жойда „форс услубидаги мадраса“ (диний мактаб)[27] ва Улуғбек қурдирган „форс услубидаги масжид“ни[27] кўриш мумкин. Темурий шаҳзодалар мақбараси, савдо маркази ва мовий плитали гумбазлари энг нозик ва нафис намуналар сифатида машҳур[28].

Эксенел симметрия барча темурийларнинг асосий иншоотларига, хусусан, Самарқанддаги Шоҳизинда, Ҳиротдаги Мусалла мажмуаси ва Машҳаддаги Гавҳар Шод масжидига хос хусусият ҳисобланади. Турли шаклдаги икки қаватли гумбазлар кўпайиб, ташқи томонлари ажойиб ранглар билан безалган. Амир Темурнинг минтақадаги ҳукмронлиги форс меъморчилигининг пойтахт ва Ҳиндистон ярим оролига таъсирини кучайтирган[29].

Металлга ишлов бериш, кулолчилик ва ўймакорлик

Темурийлар империяси ҳам сифатли металл буюмлар ишлаб чиқарган. Одатда пўлат, темир, жез ва бронза асосий хом ашёлардан ҳисобланган[21]. Темурийлар даврида кумуш билан қуйилган пўлат айниқса, юқори сифатли деб келтирилган[30]. Темурийлар империяси қулаганидан сўнг, бир неча йил Эрон ва Месопотамия маданиятлари Темурийлар металлургияси анъаналарини давом эттиришган[21].

Хитой услубидаги керамика темурийлар ҳунармандлари томонидан ишлаб чиқарилган. Яшма тоши ўймакорлиги Темурийлар санъатида ҳам маълум даражада мавжуд бўлган[22].

Илм-фан

Улуғбек ва Али Қушчи обсерваторияда.
Улуғбек обсерваторияси ва мадрасаси Марказий Осиёдаги астрономия илмининг муҳим маркази бўлган.
Али Коший теоремаси

Жамшид ал-Коший математика ва астрономия соҳаларига энг катта ҳисса қўшган олимлардан бири бўлган. У ҳам ҳукмдор Шоҳруҳ Мирзо, ҳам унинг рафиқаси Гавҳаршод бегим томонидан бирдек қўлаб-қувватланган. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам илм-фан ва маданият ривожига ниҳоятда қизиқиш билан қарашган. Бинобарин, уларнинг ҳокимиятдаги даври кўплаб илмий ютуқлар даврига айланган.

Султон Улуғбек ҳукмронлиги даври империянинг илмий чўққиси даври бўлган. Унинг ҳукмронлиги даврида ал-Коший ҳар бир даража учун ўта аниқликдаги ва ҳар бир дақиқа учун фарқларни ўз ичига олган тўртта энг кичик рақамлар (саккизта каср ҳажмига тенг) учун синуслар жадвалини ишлаб чиққан. Шунингдек, осмон сферасидаги координатлар тизимлари орасидаги ўзгаришга оид, масалан, эклиптик координаталар тизимидан экваториал координаталар тизимига ўтиш каби жадвалларни ишлаб чиққан[31]. Ер, ой, қуёш ва юлдузлар каби самовий жисмларнинг масофалари ва ўлчамларини аниқлашда аввалги давр олимлари дуч келган қийинчиликларни ҳал қилиш усули Суллам ас-Сама муаллифлигида ишлаб чиқилган. Шунингдек, Астрономик кузатиш асбоблари тўғрисида рисола ҳам ёзилган бўлиб, унда турли хил асбоблар, жумладан трикетрум ва армилляр сфера, Моаййидуддин Урдийнинг тенглик армилляри ва қуёш армилляри, Урдийнинг синус ва косинус асбоби, ал-Хўжандийнинг секстанти, Самарқанд расадхонасидаги Фахри секстанти, икки квадрантли азимут баландликдаги асбоб ва алидадани ўз ичига олган кичик армилляр шар кабилар тасвирланган[32].

Планетар бирикмалар содир бўладиган кун вақтини аниқлаш[33] ва чизиқли интерполяцияни амалга ошириш учун фойдаланиладиган аналог ҳисоблаш асбоби „Плате оф Cонжунcтионс“ ихтиро қилинган[34]. Шунингдек, Зоналар плитаси деб аталган механик сайёра қурилмаси ҳам ихтиро қилинган бўлиб, у бир қатор сайёра муаммолари, жумладан Қуёш ва ойнинг узунликдаги ҳақиқий позицияларини[34], эллиптик орбиталар бўйича сайёралар ҳаракатини башорат қилиш[35], қуёш, ой ва сайёраларнинг баландликлари ва Қуёш эклиптикаси кабиларни ҳам ўз ичига олган[36].

Улуғбек Самарқандда асос солган институт тез орада таниқли университетга айланган. Салтанат пойтахтидаги ушбу академияга бутун Яқин Шарқ ва атрофдаги талабалар тўпланишган. Бинобарин, Улуғбек Ўрта Шарқнинг кўплаб буюк математиклари ва олимларини, шу жумладан Али Қушчини бир жойга тўплай олган. Али Қушчи астрономик физикани табиий фалсафадан мустақил равишда ва Астрономиянинг фалсафага тахминий боғлиқлиги тўғрисида рисоласида Ернинг айланиши учун эмпирик далилларни келтирган. Улуғбекнинг машҳур Зижи жадиди Кўрагоний асари ва Усмонлилар халифалигида турли ан’анавий ислом илмларини ўрганиш бўйича илк марказлардан бири бўлган Саҳни Семан мадрасасининг ташкил этилишига қўшган ҳиссалари билан бир қаторда Али Қушчи астрономияга оид бир қанча илмий ишлар ва дарсликлар муаллифи ҳам эди[37]. Али Қушчининг энг муҳим астрономик асари — Астрономиянинг фалсафага боғлиқлиги. Аристотелизмнинг астрономияга аралашишига қарши чиққан ислом илоҳиётчилари таъсири остида Али Қушчи аристотел физикасини рад этган. Табиий фалсафани ислом астрономиясидан бутунлай ажратиб, астрономиянинг соф эмпирик ва математик илмга айланишига имкон берган. Бу унга Аристотелиянинг стационар Ер тушунчасига алтернативларни ўрганиш имконини берган. Чунки у ҳаракатланувчи Ер ҳақидаги ғояни ўрганиб чиққан (гарчи С.Смит ҳеч бир ислом астрономлари гелиосентрик коинот назариясини таклиф қилмаган деб таъкидлаётган бўлса-да[38]). У, шунингдек, кометаларни кузатиш орқали Ернинг айланишига оид эмпирик далилларни топиб, спекулятив фалсафага эмас, балки эмпирик далилларга асосланган ҳолда ҳаракатланувчи Ер назарияси худди стационар Ер назарияси каби ҳақиқат бўлиши мумкин деган хулосага келган[39][40][41].

Мерос

ХВ аср охирларида Темурийлар империяси таназзулга учраганидан сўнг, Усмонийлар, Сафавийлар, Бобурийлар ва бошқа империялар каби порох империялари ўзаро темурийларнинг бадиий анъаналарини давом эттиришган[20][42].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе Арт оф тҳе Тимурид Период (cа. 1370–1507)“. www.метмусеум.орг. Қаралди: 2021-йил 11-март.
  2. ↑ 2,0 2,1 Дале, Степҳен Фредериc (24 Септембер 2009). „Тҳе Легаcй оф тҳе Тимуридс“. Жоурнал оф тҳе Роял Асиатиc Соcиэтй (инглизча). 8-жилд, № 1. 43–58-бет. дои:10.1017/С1356186300016424. ИССН 1474-0591. С2CИД 154120015.
  3. ↑ 3,0 3,1 Субтелнй, Мариа Эва (Новембер 1988). „Соcиоэcономиc Басес оф Cултурал Патронаге ундер тҳе Латер Тимуридс“. Интернатионал Жоурнал оф Миддле Эаст Студиэс. 20-жилд, № 4. 479–505-бет. дои:10.1017/С0020743800053861. С2CИД 162411014. Қаралди: 7 Новембер 2016.
  4. ↑ 4,0 4,1 Руггиэро, Гуидо. А Cомпанион то тҳе Wорлдс оф тҳе Ренаиссанcе, Гуидо Руггиэро. Жоҳн Wилей & Сонс, 15 Април 2008. ИСБН 9780470751619. Қаралди: 2016-йил 7-ноябр (2016-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган). 
  5. ↑ Тҳе Cонноиссеур - Волуме 219 - Паге 128
  6. ↑ Эуропе ин тҳе сеcонд миллениум: а ҳегемонй ачиэвед? - Паге 58
  7. ↑ Wорлд Ҳисторй ас тҳе Ҳисторй оф Фоундатионс, 3000 БCЕ то 1500 CЕ Бй Мичаэл Борголте, паге 293
  8. ↑ Периодс оф Wорлд Ҳисторй: А Латин Америcан Перспеcтиве - Паге 129
  9. ↑ Тҳе Эмпире оф тҳе Степпес: А Ҳисторй оф Cентрал Асиа - Паге 465
  10. ↑ "Тимуридс". Тҳе Cолумбиа Энcйcлопедиа (Сихтҳ нашри). Неw Ёрк Cитй: Cолумбиа Университй. Арчивед фром тҳе оригинал он 2006-12-05. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20061205073939/ҳттп://бартлебй.cом/65/ти/Тимуридс.ҳтмл. Қаралди: 2006-11-08. 
  11. ↑ 11,0 11,1 „Тҳе Арт оф тҳе Тимурид Период (cа. 1370–1507)“. 2016-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-ноябр.
  12. ↑ „Тимуридс“. 2016-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-ноябр.
  13. ↑ Странге Параллелс: Волуме 2, Маинланд Миррорс: Эуропе, Жапан, Чина, Соутҳ Асиа, анд тҳе Исландс: Соутҳеаст Асиа ин Глобал Cонтехт, C.800-1830 бй Виcтор Лиэберман Паге 712
  14. ↑ Империал Идентитй ин тҳе Мугҳал Эмпире бй Лиса Паге 4
  15. ↑ Суфисм анд Соcиэтй: Аррангеменц оф тҳе Мйстиcал ин тҳе Муслим Wорлд, 1200–1800 эдитед бй Жоҳн Cуррй, Эрик Оҳландер, Паге 141
  16. ↑ Тҳе Силк Роад: А Верй Шорт Интродуcтион бй Жамес А. Миллwард.
  17. ↑ Мароззи, Жустин. Тамерлане: Сwорд оф Ислам, cонқуэрор оф тҳе wорлд. ҲарперCоллинс, 2004. 
  18. ↑ Б.Ф. Манз; W.М. Тҳаcкстон; Д.Ж. Рохбургҳ; Л. Голомбек; Л. Комарофф; Р.Э. Дарлей-Доран (2007). "Тимуридс". Энcйcлопедиа оф Ислам, онлине эдитион. "Дуринг тҳе Тимурид период, тҳреэ лангуагес, Персиан, Туркиш, анд Арабиc wере ин усе. Тҳе мажор лангуаге оф тҳе период wас Персиан, тҳе нативе лангуаге оф тҳе Тажик (Персиан) cомпонент оф соcиэтй анд тҳе лангуаге оф леарнинг аcқуиред бй алл литерате анд/ор урбан Туркс. Персиан сервед ас тҳе лангуаге оф администратион, ҳисторй, беллес леттрес, анд поэтрй."
  19. ↑ „Ирансага - Персиан Арт, Тҳе Тимуридс“. www.артарена.форcе9.cо.ук. Қаралди: 2017-йил 16-ноябр.
  20. ↑ 20,0 20,1 Комарофф, Аутҳорс: Сузан Ялман, Линда „Тҳе Арт оф тҳе Тимурид Период (cа. 1370–1507) | Эссай | Ҳеилбрунн Тимелине оф Арт Ҳисторй | Тҳе Метрополитан Мусеум оф Арт“. Тҳе Мет’с Ҳеилбрунн Тимелине оф Арт Ҳисторй. Қаралди: 2017-йил 16-ноябр.
  21. ↑ 21,0 21,1 21,2 элеcтриcпулп.cом „МЕТАЛWОРК – Энcйcлопаэдиа Ираниcа“ (эн). www.ираниcаонлине.орг. Қаралди: 2017-йил 16-ноябр.
  22. ↑ 22,0 22,1 "Тимуридс" Тҳе Cолумбиа Энcйcлопедиа (Сихтҳ эд.). Неw Ёрк Cитй: Cолумбиа Университй. Ретриэвед 2006-11-08.
  23. ↑ Лентз, W. Тҳомас. Дйнастиc Имагерй ин Эарлй Тимурид Wалл Паинтингс. Лос Ангелес Мусеум оф Арт.УРЛ:ҳттпс://арчнет.орг/сйстем/публиcатионс/cонтенц/4320/оригинал/ДПC0599.пдф?1384784647 (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-11-16 санасида архивланган)
  24. ↑ Блаир, Шеила, анд Блоом, Жонатҳан М., Тҳе Арт анд Арчитеcтуре оф Ислам, 1250–1800, Чаптер 5, 1995, Яле Университй Пресс. Пелиcан Ҳисторй оф Арт, ИСБН 0300064659.
  25. ↑ Роэмер, Ҳанс Р. „ḤОСАЙН БĀЙҚАРĀ“. Энcйcлопаэдиа Ираниcа. Энcйcлопаэдиа Ираниcа Фоундатион (2012-йил 23-март). Қаралди: 2019-йил 9-апрел.
  26. ↑ Энcйcлопæдиа Британниcа, "Тимурид дйнастй", Онлине Аcадемиc Эдитион, 2007. "Туркиc дйнастй десcендед фром тҳе cонқуэрор Тимур (Тамерлане), реноwнед фор иц бриллиант ревивал оф артистиc анд интеллеcтуал лифе ин Иран анд Cентрал Асиа. ... Традинг анд артистиc cоммунитиэс wере броугҳт инто тҳе cапитал cитй оф Ҳерат, wҳере а либрарй wас фоундед, анд тҳе cапитал беcаме тҳе cентре оф а ренеwед анд артистиcаллй бриллиант Персиан cултуре."
  27. ↑ 27,0 27,1 27,2 Жоҳн Жулиус Норwич, Греат Арчитеcтуре оф тҳе Wорлд, Да Cапо Пресс, 2001. п. 278.
  28. ↑ Ҳугҳ Кеннедй, Тҳе Греат Араб Cонқуэсц: Ҳоw тҳе Спреад оф Ислам Чангед тҳе Wорлд Wе Ливе Ин, Да Cапо Пресс, 2007. п. 237
  29. ↑ Банистер Флетчер, Дан Cруиcкшан, Сир Банистер Флетчер'с а Ҳисторй оф Арчитеcтуре, Арчитеcтурал Пресс, 1996. пг 606
  30. ↑ Тҳе Cаспиан Сеа Жоурнал ИССН: 1578-7899 Волуме 10, Иссуэ 1, Супплемент 3 (2016) 127-132 Тҳе Cомпилатион оф Оне Обжеcт оф Тимурид Металwорк (12тҳ Cентурй) ин тҳе Натионал Мусеум оф Иран wитҳ Тwо Обжеcц ин Натионал Мусеум оф Ереван-Армениа. УРЛ: ҳттп://cсжонлине.орг/CСЖ/2016/Супп3/127-132.пдф
  31. ↑ О'Cоннор, Жоҳн Ж.; Роберцон, Эдмунд Ф., „Гҳиятҳ ал-Дин Жамшид Мас'уд ал-Каши“, МаcТутор Ҳисторй оф Матҳематиcс арчиве (инглиз){{cитатион}}: CС1 маинт: унреcогнизед лангуаге ()
  32. ↑ (Кеннедй 1951, пп. 104–107)
  33. ↑ (Кеннедй 1947, п. 56)
  34. ↑ 34,0 34,1 (Кеннедй 1950)
  35. ↑ (Кеннедй 1952)
  36. ↑ (Кеннедй 1951)
  37. ↑ Áгостон, Гáбор; Мастерс, Бруcе Алан (2009), Энcйcлопедиа оф тҳе Оттоман Эмпире, Инфобасе Публишинг, 35-бет, ИСБН 978-0-8160-6259-1
  38. ↑ Эмилиэ Саваге-Смитҳ (Новембер 2008), „Исламиc Инфлуэнcе он Cоперниcус“ (ПДФ), Жоурнал фор тҳе Ҳисторй оф Астрономй, 39 (4): 538–541 [541], Бибcоде:2008ЖҲА....39..538С, дои:10.1177/002182860803900414, С2CИД 125819122, қаралди: 25 Марч 2010
  39. ↑ (Рагеп 2001а)
  40. ↑ Ф. Жамил Рагеп (2001), "Фреэинг Астрономй фром Пҳилосопҳй: Ан Аспеcт оф Исламиc Инфлуэнcе он Сcиэнcе", Осирис, 2нд Сериэс, Вол. 16, Сcиэнcе ин Тҳеистиc Cонтехц: Cогнитиве Дименсионс, пп. 49–64, 66–71.
  41. ↑ Эдитҳ Дудлей Сйлла (2003), „Cреатион анд натуре“, ин Артҳур Степҳен МcГраде (муҳ.), Тҳе Cамбридге Cомпанион то Медиэвал Пҳилосопҳй, Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 178–179-бет, ИСБН 978-0-521-00063-5
  42. ↑ „Тҳе Тимуридс анд тҳе Туркмен - Тҳе Давид Cоллеcтион“ (эн). www.давидмус.дк. 2009-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 16-ноябр.

Адабиётлар