Temuriylar imperiyasi
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Бу мақоланинг бетарафлиги шубҳа остидадир. Батафсилроқ маълумот учун мақола мунозарасига қаранг. |
Темурийлар империяси (чиғатойча: کورگن Кüреген, тарихий номи تیموریلر Темüрīлāр) – буюк туркий саркарда Амир Темур томонидан асос солинган давлат.
| Темурийлар давлати تیموریلر (шарқий туркча) گورکانیان تیمور (форсча) تیموریان (арабча) | |||||||
| |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||
Темурийлар давлати 1405-йилда. | |||||||
| Пойтахти | Самарқанд Ҳирот | ||||||
| Тил(лар)и | Чиғатой тили (расмий, адабиёт) Форсча | ||||||
| Дини | сунний ислом | ||||||
| Майдони | 7-8 миллион км² (1405-йил) | ||||||
| Аҳолиси | 49.000.000киши | ||||||
| Бошқарув шакли | монархия | ||||||
| "Носириддин-Ад давла" | |||||||
| - 1370-1405 | Амир Темур (илк) | ||||||
| - 1506-1507 | Бадиуззамон (со'нгги) | ||||||
| Тарих | |||||||
| - 1363 | Амир Темур давлат қуришга киришди. | ||||||
| - 1370 | Амир Темур Темурийлар давлатига асос солди | ||||||
| - 1380 | Г'арбга томон кенгайиш бошланди. | ||||||
| - 1402 20-июл | Анқара жанги бо'либ о'тди. | ||||||
| - 1405 18-феврал | Амир Темурнинг вафот этиши. | ||||||
| - 1501 | Самарқанднинг босиб олиниши | ||||||
| - 1507 | Ҳиротнинг босиб олиниши | ||||||
| - 1526-йил 26-апрел | Бобурийлар давлатига асос солиниши | ||||||
Насабнома
Темурга нисбат берилган автобиографияда Темурнинг Эбу’л-Атрак (туркларнинг бобоси) авлодидан бўлганлиги ёзилади[1].
Темурийлар ҳукмдори ва ўзбек олими Улуғбекнинг Тāрīхи арбаъ улūс (Тўрт улус тарихи) ва Шажарат ал-атрак (Туркларнинг насабномаси)[2] манбаларида ёзилганига кўра, Темурийлар Ёфас ўғли Туркнинг авлодлари эди. Насабномаларда „Турк“ номи билан аталган шахс ҳам „Туркларнинг отаси“ ва „Ёфас Ўғлон“ деб аталган[3]. Эгизак ака-ука мўғул ва татар, турк авлодидан бўлган Алехоннинг фарзандлари эди ва шунинг учун улар туркнинг неваралари эди[4][5].
Улуғ Бей Борчигин ва Темурийлар шажараларида ёфас, турк, мўғул, татар ва ўғуз şҳахс киритган[6].
Амир Темур даврида
|
нотҳумб Мовароуннаҳр | |
| 1370 - 1405 | Амир Темур |
|---|---|
| 1405 - 1447 | Шоҳруҳ Мирзо |
| 1447 - 1449 | Мирзо Улуг'бек |
| 1449 - 1450 | Мирзо Абдуллатиф |
| 1451 - 1469 | Абу Саид |
| 1469 - 1494 | Султон Аҳмад |
| 1494 - 1495 | Султон Маҳмуд |
| 1495 - 1497 | Бойсунғур Мирзо |
| 1498 - 1500 | Султон Али Мирзо |
| 1500 - 1512 | Заҳириддин Муҳаммад Бобур |
ХИВ аср ўрталарида барлос беки ўғли Темур Тарағай буюк сиёсий арбоб сифатида тарих саҳнасида намоён бўлади. Нуфузли турк амири Қозонхон набираси – Самарқанд ҳукмдори Ҳусайн билан иттифоқчиликда Темур Мовароуннаҳрни бирлаштириш ва уни мўғул босқинидан озод қилиш учун кураш бошлайди, бироқ кўп ўтмай улар ўртасидаги муносабатлар кескинлашади. 1370-йили Амир Темур Ҳусайн қўшинини тор-мор қилгач, Мовароуннаҳр амири деб эълон қилинади.
1372—1388-йиллар давомида Амир Темур Хоразмга беш марта юриш қилади ва унинг ўзига тўла тобе бўлишига эришади. Шундан сўнг у Эрон, Ироқ, Кавказ, Сурия, Туркияга ҳарбий юришларни бошлайди. Натижада улкан империя барпо этилади, аммо Темур давлати қудратига Жўжи улуси таркибидаги Олтин Ўрда ва Оқ Ўрда доимо раҳна солиб туради. 1379-йили Амир Темур Тўхтамишнинг Оқ Ўрда тахтига кўтарилишига ёрдам беради, лекин Мамай устидан қозонилган ғалабадан сўнг, Тўхтамиш Олтин Ўрдадаги олий ҳокимиятни эгаллаб олади ва Темур тасарруфидаги ерларга ҳамла қила бошлайди. Бунга жавобан Амир Темур Тўхтамишни 1391-йили Қундузча жанги ва 1395-йили Шимолий Кавказдаги Терек дарёси водийсидаги жангда қақшатқич мағлубиятга учратади. Натижада Тўхтамиш кучлари шунчалар заифлашдики, Темур учун Волгабўйига, Олтин Ўрда пойтахти – Сарой Беркага тўғридан-тўғри йўл очилади. Шаҳар ишғол этилади. 1398—1399-йилларда машҳур ҳинд юришини амалга оширилиб, у юртдан катта ўлжа олиб келинади. 1400-йили Амир Темур турк султони Боязид И ва Миср султони Фаражга қарши уруш бошлайди. 1402-йили Анқара яқинида Боязид И усил-кесил тор-мор қилинади ва бу ҳол Истанбулни усмонли турклар томонидан истило этилишини 50 йилга кечиктиради. 1404-йил бошида Темур ўзининг 200 минг лашкарлик қўшини билан Хитойга юришга ҳозирлик кўради, бироқ 1405-йилнинг 18-февралида Темурнинг Ўтрорда вафот этиши туфайли бу юриш амалга ошмай қолди. Амир Темур ҳукмронлиги даврида улкан империянинг маркази бўлган Мовароуннаҳрда иқтисод, савдо ва маданият юксак даражада равнақ этди. Темурийлар ҳукмронлигидаги „Уйғониш даври“ бўлмиш ХИВ-ХВ асрни Марказий Осиё тарихидаги „олтин аср“, деб аталади. Бу аср жаҳонга машҳур олимлар, буюк шоирлар ва рассомларни туҳфа этди. Исфаҳоний ўзининг „Бухоролик меҳмон китобида“ Самарқандда пахтачиликнинг ривожланиши ҳамда пахта толаси ва шойи матоларининг ишлаб чиқарилиши ҳақида баён этган. Темур дунё савдогарлар туфайли обод бўлади, деб ҳисоблаган. Бинобарин, янги йўллар, савдо иншоотларини бунёд этиш учун катта маблағлар сарф этган. Айнан Темур замонида Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари, Европанинг олис юртлари – Испания, Франсия ва Англия билан иқтисодий ва сиёсий муносабатлар кенгайган[7].
1405—1450-йиллар
Амир Темур вафотидан сўнг, беш йил мобайнида Мовароуннаҳрда хонликлараро ва сулолалар ўртасида урушлар давом этган. 1409-йили Темур ўғли Шоҳрух (1376—1447) ўз укасининг ўғли – Халил Султонни енгиб, расман ягона Темурийлар давлатининг ҳукмдорига айланади, аммо амалда эса бу империя икки алоҳида давлатга ажралган эди. Шоҳрух маркази Ҳирот бўлган Хуросонни бошқарган, пойтахти Самарқанд бўлган Мовароуннаҳр эса унинг ўғли Мирзо Улуғбек (1394—1449) тасарруфига ўтган. Бу икки давлат кичик феодал ерлари бирлашмасидан ташкил топган бўлиб, улар катта ҳокимиятга даъвогар темурийлар томонидан бошқарилган. Эрон ҳукмдори этиб тайинланган Шоҳрух набираси Султон Муҳаммад мустақил сиёсат юрита бошлагани туфайли шахсан Шоҳрух кўп сонли қўшин ёрдами билан мамлакатда тартиб ўрнатишга мажбур бўлади. У қуйи Сирдарёдаги воқеалар жараёнини диққат билан кузатиб туради, зотан бу юртдан туриб дашти қипчоқлик ўзбеклар Хоразмга тез-тез ҳамла уюштиришади. 1419-йили у Баракни қўллаб-қувватлаб, уни кўчманчи ўзбеклар улуси хони бўлишига ёрдам беради. Улуғбек ёрдами билан хон Шермуҳаммад узоқ низолардан сўнг Мўғилистон тахтини эгаллайди, бироқ кўп ўтмай Улуғбек ўз ноибларига қарши урушишга мажбур бўлади. 1425-йили Мирзо Улуғбек мўғилларни тор-мор қилади. 1427-йили Барак билан муносабатлар ёмонлашгач, у қуйи Сирдарёга юриш уюштиради, аммо натижада қақшатқич мағлубиятга учрайди. 1447-йили Шоҳрух ўлимидан сўнг, Улуғбек Ҳирот ва Хуросонни забт этишга уриниб кўради, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмайди. 1448-йили у ўғли Абдуллатиф билан Ҳиротга яна юриш қилади ва бу сафар шаҳарни ишғол этади. Хуросонни забт этишга хуросонлик амирлар исёни ҳамда хон Абдулхайр бошчилигидаги кўчманчи ўзбекларнинг Мовароуннаҳрга бостириб кириши монелик қилади. 1449-йили Абдуллатифнинг отасига қарши фитнаси Мирзо Улуғбекнинг ўлими билан тугайди ва Абдуллатиф тахтга ўтиради, аммо зодагонлар ва халқ томонидан нафратланган Абдуллатиф фитна натижасида 1450-йилнинг 8-майидаёқ ўлдирилади. Ҳокимият темурий Абдулла ихтиёрига ўтади ва у Улуғбек сиёсатини тиклашга интилади.
1451—1507-йиллар

Турк зодагонлари томонидан қўллаб-қувватланган темурий Абдуллага қарши Хўжа Аҳрор (1404—1490) бошчилигидаги нақшбандия тариқати ёрдамига суянган Бухоро амирлари тахтга ўз номзодларини илгари сурадилар. Бу талабгор Амир Темур ўғли Мироншоҳ набираси Абу Саид (1451—1468) эди. Абу Саид кўчманчи ўзбеклар хони Абулхайрни иттифоқ тузишга кўндиради. 1451-йили ёзида Самарқанд яқинида ҳал қилувчи уруш бўлиб ўтади. Бу уруш да кўчманчи ўзбеклар ғолиб чиқишади, Абдулла қўшини пароканда бўлади, унинг ўзи эса ўлдирилади. Абу Саид Самарқанд ва Мовароуннаҳрда ҳокимиятни эгаллайди. Хўжа Аҳрор унинг яқин маслаҳатчиси этиб тайинланади. Абу Саид Хуросонни ишғол эта олмайди. Зеро, Ҳирот тахтига 1452-йилдан то умрининг охиригача, яъни 1457-йилга қадар Шоҳрух набираси Абулқосим Бобур эгалик қилган. Икки ҳукмдор ўртасидаги муносабатлар адоватли бўлган. 1457-йили Абусаид Ҳирот тахтини эгаллаб олади ва вақтинчалик икки давлатни ўзаро бирлаштиришга эришади. 1468-йили Абу Саид Эронни забт этиш учун сафарга отланади, бироқ ундан қайтиб келмайди. Султон Ҳусайн (1469—1506) фурсатдан фойдаланиб Ҳирот ҳокимиятини эгаллаб олади. Абу Саид ўғиллари ҳокимият учун курашдан воз кечиб, Мовароуннаҳрга жўнаб кетишади. ХВ асрнинг иккинчи ярмида Мовароуннаҳр сиёсий парокандалик даврини бошидан кечиради. 1469-йилдан 1494-йилгача Самарқандда Абу Саид ўғли Султон Аҳмад (амалда ҳокимият Хўжа Аҳрор ва нақшбандий тариқати тасарруфи остида бўлган), Бухорода – Султон Ал Мирзо, Фарғонада эса Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳукмдорлик қилади. Айнан Бобур Шайбонийхон бошчилигидаги кўчманчи ўзбекларнинг босқинига астойдил қаршилик кўрсатади. 1497-йили Бобур бошқарган андижонликлар қўшини Самарқандни ишғол этади. 1501-йилнинг баҳорида Бобур Шайбонийхон билан уруш қилиш учун Самарқандни тарк этади, бироқ Кухак дарёси яқинидаги урушда мағлубиятга учрайди. Бобур Мовароуннаҳрни тарк этиб Кобулга кетишга мажбур бўлади. Шайбонийхон Мовароуннаҳр ва Хуросонга жадаллик билан ҳужум бошлайди. 1501—1506-йиллар давомида у Самарқанд, Тошкент, Кат ва Булдумсоз, Урганч, Балхни босиб олади. Кексайиб кучдан қолган Султон Ҳусайн Шайбонийхонга жиддий қаршилик кўрсата олмайди. Хоразм Шайбонийхон томонидан эгаллаб олингандан сўнггина Султон Ҳусайн юриш уюштиришга қарор қилади, аммо унинг бошланишида вафот этади. Ҳиротда унинг ўрнига икки ворис – ўғиллари Бадиуззамон ва Музаффар Ҳусайн тайинланади. Улар ўртасидаги ихтилофлар Ҳиротнинг тушкунликка юз тутишини тезлаштирди. 1507-йили Шайбонийхон Ҳиротни ишғол этди.
Темурийлар даврида сипоҳларни сайлаш
Амир Темур давлати таркибига Шимолий Ҳиндистонда то Ўрта Ер денгизигача бўлган ҳудудлар кирганлиги, бу давлатлар турли элат ва миллатлар яшаганлиги сабабли мамлакат яҳлитлигини сақлаш ҳарбий-маъмурий бошқарувни талаб этилар эди. Амир Темур шу сабабли ҳарбий бошқарувга катта эътибор берган. Қўшин ичидаги бирликни сақлаш мақсадида сипоҳларнинг махсус сайлов тизимини жорий этган. Қўшин бўлинмаларга бўлинган бўлиб, бўлинма бошлиқлари – Темурга тобе бўлган 40 аймоқ (қабила)дан 12 таси: барлос, арғин, жалойир, тулкичи, дулдой, мўғул, сулдуз, тўғой, қипчоқ, арлот, тотор ва тархонлар орасидан сайлаб олинган[8].
Сипоҳ сақлаб туриш тузукларини яратишда ҳам Амир Темур адолатни биринчи навбатга қўяди. Ҳар бир ўн киши орасидан бир навкарни ўнбоши аташларини маъқул кўрар экан, уни қонун билан мустаҳкамлайди, ўнбошини сайлашда унинг қолган тўққиз навкаридан кўра, тажрибалиси, адолатли, ботир ва шижоатлилигини эътиборга олишини айтади. Яна ўнбошини тўққиз кишининг ўзи сайласин, дейди. Юзбоши, мингбоши сайлашда ҳам юқоридаги адолатли қоидалар инобатга олинади[9].
Пойтахти
Амир Темур (1336-1405) даврида пойтахти Самарқанд шаҳри бўлган. Шоҳрух даврида империя икки пойтахтга эга эди: Самарқанд ва Ҳирот. Ҳукмдорнинг биринчи тож кийиш маросими Балхда бўлиб, кейин бу одат 1405-йилдан Самарқандда ўтказила бошланди.
Дин
Темурийлар давлатларида ислом давлат дини ҳисобланган. Деярли барча темурийларда мусулмон сўфийларнинг руҳий устозлари бўлган. Амир Темурнинг бир қанча устозлари бўлган: Мир Саййид Барака, Саид Кулол. Амир Темур мусулмон ва сўфийлик тариқатларига ихлоси баланд эди. Темурнинг биринчи маънавий устози отасининг устози, сўфи, шайх Шамсиддин Кулол бўлиб, Хуросон шайхларидан Зайнуддин Абу Бакр Тоябодий ҳам унга устозлик қилган.
Темурнинг устозларидан яна бири Муҳаммад пайғамбарнинг авлоди шайх Мир Саид Барака эди. Айнан у Темурга 1370-йилда Самарқанд тахтига ўтирганида ҳокимият тимсолларини: ноғора ва байроқни топширган. Мир Саййид Барака амирнинг келажагини олдиндан башорат қилган. У Темурга катта юришларида ҳамроҳлик қилган. 1391-йилда Тўхтамиш билан бўлган жанг олдидан унга оқ фотиҳа берган. Манбаларга кўра, жангнинг ҳал қилувчи палласида у туркийча „ёғий кўчди“ деб қичқирди, бу эса душманнинг қочиб кетишини англатарди. Бу сўзлар Темур жангчиларини руҳлантириб юборган. 1403-йилда Амир Темур ва Мир Саид Барака тахт вориси Муҳаммад Султоннинг кутилмаган вафоти муносабати билан биргаликда мотам тутганлар. Кейинчалик Мир Саййид Барака вафот этган ва Темурнинг кенжа ўғли Шоҳруҳнинг васиятига кўра унинг жасади Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасига дафн қилинган, Темурнинг ўзи эса унинг оёқлари остига дафн қилинди. Темурнинг яна бир устози сўфий шайх Бурхониддин Сагаржи Абу Саиднинг ўғли эди. Темур уларнинг қабри устига Руҳобод мақбарасини қуришни буюрган[10].
Темур 1370-йилда ҳокимият тепасига келгач, у биринчи бўлиб Самарқандда Шайх Нуриддин Басир мақбарасини қурдирган бўлса, 1880-йилларда мақбара вайрон қилинган.
Аҳолининг фақат икки тоифаси: Темур авлодлари ва Сайидлар Темурийлар давлатида дахлсиз ҳаёт кечирган[11].
Абу Саидга Хожа Аҳрор ўзининг руҳий ҳомийси бўлган. Дин соҳасидаги барча давлат лавозимлари Муҳаммад пайғамбар авлодлари ёки дастлабки тўрт халифанинг қўлида эди. Уларни Сайидлар ва Хожалар деб аташган.
Мерос
Темур (1370-1405) томонидан давлат пул тизимига киритилган танга пул бирлиги кейинчалик Қорақўюнлу, Оққўюнлу, Ширвоншоҳлар ва биринчи Сафавийлар давлатларида қабул қилинган[12]. Танга ХВИ—ХИХ асрларда Ўрта Осиёнинг барча хонликларида пул бирлиги сифатида қабул қилинган. Бухоро амирлиги[13], Хива хонлиги[14] ва Қўқон хонлигининг пул муомаласи соҳасида танга[13] деб номланган кумуш тангалар мавжуд эди. Темур ва унинг авлодлари 40 дан ортиқ шаҳарларда танга чиқарган. Мирзо Улуғбек ҳам ўз ҳукмронлиги даврида тангалар зарб қилдирган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Тüзакати Темури
- ↑ Андоза:Китап кайнаğı
- ↑ ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/бим_эигҳтеэнтҳ-cентурй_тузукат-и-тимури-боок-_тимур-греат-кҳан-оф-тҳе_1785/паге/н49/моде/1уп
- ↑ ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/бим_эигҳтеэнтҳ-cентурй_тузукат-и-тимури-боок-_тимур-греат-кҳан-оф-тҳе_1785/паге/н49/моде/1уп
- ↑ Андоза:Академик дерги кайнаğı
- ↑ Андоза:Академик дерги кайнаğı
- ↑ Алишер Навои, Собраниэ избранних, Сочинения. т.9. Т., 1968
- ↑ Абдулаҳад Муҳаммаджонов, Амир Темур ва темурийлар салтанати “Қомуслар бош таҳририяти”. Тошкент. 1994. 38 б.
{{cитатион}}: Андозада ҳеч қандай қиймат берилмаган (бўш) номаълум параметр мавжуд:|сеператор=(ёрдам) - ↑ Темур тузуклари. “О’збекистон”. Тошкент. 2016
{{cитатион}}: Андозада ҳеч қандай қиймат берилмаган (бўш) номаълум параметр мавжуд:|сеператор=(ёрдам) - ↑ Кандия Малая (пер. В. Вяткина) // Справочная книжка Самаркандской области. Вип. 8. Самаркандский областной статистический комитет. Самарканд, 1905, с. 258
- ↑ Бартолд В. В. Сочинения т. 2. част 1. М.,1963, с. 738
- ↑ Сейфеддини М.А., Мирабдуллаев А.М. Денежное обрашение и монетное дело Азербайджана ИХ-ХИВ веков (при феодальном государстве Ширваншахов и Ильдегизидов) (по данным нумизматики). Баку, «Нафта - Пресс», 2004, с.163
- ↑ 13,0 13,1 Настич В. Н. Денежноэ хозяйство Южного Казахстана в ХИХ веке (по документам „Туркестанского архива“) // Ориэнталистика. 2020. Т. 3, № 4. С. 985–1007
- ↑ Cуҳаж 2009, сс. 169–170.