Terek (daryo)
Терек (грузинча: თერგი, осетин: Терк ; чеченча: Терк[1]; кум. Терек-сув, ног. Терк сув) — Шимолий Кавказдаги дарё. Узунлиги 623 км. Ҳавзасининг майдони 43,2 минг км². Катта Кавказнинг шим. ён багридан бошланади; қуйироқда, Дарял дарасида Ён тизмани кесиб ўтади. Тоғлардан чиққандан сўнг пасттекислик бўйлаб оқиб, Каспий денгизига делта (майдони 4000 км²) қосил қилиб қуйилади. Кор, ёмғир, сизот сувларидан тўйинади. Қиш мавсумида қисқа вақт музлайди. Суви суғоришга сарфланади. Асосий ирмоклари: чапда — Ардон, Урух, Малка (Баксан билан бирга); ўнгда — Сунжа. Моздок шаҳридан юқорирокда Терекдан Терек Кума канали бошланади. Тоғли қисмида Терек ва унинг ирмокларидан электр энергияси олиш учун Баксан ГЕС, Гизелдон ГЕС ва бошқа қурилган. Дарё балиққа бой. Терек водийсидан Грузия Ҳарбий йўлининг бир қисми ўтади. Терек бўйида Моздок, Кизляр (делтасида) ш.лари жойлашган.
| Терек | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 623 |
| Майдони | 43 200 км² |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Россия, Грузия |
Манбалар
- ↑ Карасаэв А. Т., Мациэв А. Г. — Русско-чеченский словар — 1978
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |