Terminal holat
Терминал ҳолат (лот. терминалис охирги, сўнгги) — ҳаётнинг сўнгги босқичи; ҳаёт билан ўлим орасидаги ҳолат. Бунда организм яшаши учун муҳим бўлган орган ва системалар фаолиятида (ҳатто тиклаш мумкин бўлса ҳам) чуқур ўзгаришлар рўй бериб, гипоксия кучаяди. Т.ғ. (беҳушлик бошлансада) нафас рефлекслари ва юрак фаолияти сақланиб турган агонияо л д и, агония ва клиник ўлим каби 3 босқични ўз ичига олади. Терминал ҳолатнинг давомийлиги асосий касалликнинг оғир ёки енгиллигига ва организмни жонлаштириш (қаранг реанимация) чора тадбирлари кўрилишига боғлиқ.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |