Terrakota
Терракота (итал. терра — ер, тупроқ, cотта — қиздирилган) —тор маънода — лойдан ишланиб хумдонда пиширилган сирланмаган ва ранг берилмаган майда ҳайкалчалар; кенг маънода — лойдан тайёрланиб, махсус хумдонларда қиздирилган бадиий ва амалий аҳамиятга эга сирланган сопол буюмлар (идишлар, кўза, ҳайкалча, ўйинчоқ, кошинваб.). Қиздирилгандан сўнг ўзига хос тус (саргиш, қизғишжигарранг, қора) ва сирт (фактура)га эга бўлади. Т. неолит давридан маълум бўлган. Майда хайкалтарошлик асарлари, ҳайкал шакллари, саркофаглар, Юнонистон, Қад. Хитой, Ҳиндистон, Америка ҳайкаллари, меъморий қисмлар, Ўрта Осиёнинг ўрта асрлар меъморлигидаги ўйма Т. безаклари, Италия нинг релефли меъморий қисмлари, Уйғониш даври портрет бюстлари ва бошқа бадиий Т.нинг муҳим ёдгорликларидир. Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон ҳудудидан кўплаб нодир Т. намуналари топилган. Замонавий ҳайкалтарошликда Т. майда шаклли ҳайкаллар ва бошқаларда ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |