Terrorizm
Терроризм (лот. террор – қўрқинч, даҳшат) – сиёсий рақибларни, мухолифларни йўқотиш ёки қўрқитиш, аҳоли ўртасида ваҳима ва тартибсизликлар келтириб чиқариш мақсадидаги зўравонлик ҳаракатлари (таъқиб қилиш, бузиш, гаровга олиш, қотиллик, портлатиш ва бошқалар). Терроризм якка тартибдаги ва гуруҳли терроризм (мас., экстремистик сиёсий тўдаларнинг ҳаракатлари каби) тоифаларга бўлинади. Сиёсацҳуносликда давлат терроризми тушунчаси ҳам қўлланади (диктаторлик ва тоталитар режимларнинг репрессиялари). Терроризм ўрта асрлардан бошлаб барча минтақа ва мамлакатларда учраб турган. Лекин ўтган асрнинг охирларидан унинг янги кўринишлари вужудга келди (чет эл давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарларини, уларнинг дипломатик вакилларини ўлдириш ёки ўғирлаш, элчихоналар, миссиялар, халқаро ташкилотларнинг биноларини портлатиш, аэропортлар ва вокзалларда портлашлар содир этиш, ҳаво кемаларини олиб қочиш, одамларни гаровга олиш ва ҳоказо). Халқаро терроризм кенг тарқалиб, терроризм ошкора сиёсий тус ола бошлади. Террорчилар айрим мамлакатлар ҳукумати ва унга яқин тузилмалардан мадад оладиган ҳоллар юзага келди. Улар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ортди. Террорчилар қўлига ядровий, кимёвий, биологик қурол тушиб қолиши хавфи кучайди, электрон террорчилик пайдо бўлди. Кўп ҳолларда терроризм диний экстремизм, наркобизнес, сепаратизм билан боғлиқлиги, чатишиб кетиши кузатила бошланди.
Терроризмга қарши кураш
Терроризмга қарши курашни кучайтириш бўйича аксарият мамлакатларда кўп томонлама конвенсиялар ва қонун актлари қабул қилинди.
Ўзбекистонда
Ўзбекистон Республикасида „Терроризмга қарши кураш тўғрисида“ махсус қонун қабул қилинди (2000-йил 15 декабр). Ушбу қонунда терроризм – сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни биронбир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг ЖКда жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар деб таърифланади. Қонунда давлат органларининг Терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари, террорчиликка қарши операциянинг ўтказилиши, террорчилик ҳаракати оқибатида етказилган зарарни қоплаш ва жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси каби масалалар ҳуқуқий асослаб берилган. Ўзбекистон Республикасининг ЖКга кўра, террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва содир этиш, бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситалар ва ресурслар бериш ёки йиғишга, бошқа хисматлар кўрсатишга қаратилган ҳаракат 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Террорчилик ҳаракати одам ўлишига, бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш ёки мамлакатдан чиқариб юбориш жазоси белгиланади.
Терроризмни тайёрлашда иштирок этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз вақтида хабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти бу шахснинг харакатларида жиноятнинг бошқа таркиби бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод этилади.[1]
Жаҳонда
Эрондаги Систан, Белужистон ва Ғарбий Озарбайжон вилоятларида учта террористик гуруҳ йўқ қилинди ва 21-март куни Саравондаги терактни содир этганлар ҳибсга олинди. Систан ва Белужистондаги гуруҳ аъзолари бошқа мамлакатда ҳарбий тайёргарликдан ўтган ва гуруҳ раҳбарлигида жиноят содир этган „Жайш ал-Адл“ террористик гуруҳига алоқадор бўлган. Гуруҳ етакчисидан иккита автомат, шунингдек, бомба тайёрлаш учун баъзи қурол ва материаллар топилган. Баёнотда унинг аввал гиёҳванд моддалар савдоси ва қотиллик билан шуғуллангани келтирилган. Ғарбий Озарбайжонни талон-торож қилиш ва террористик ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида бостириб кирган қуролли гуруҳ ортидан кузатув амалга оширилган ва Урмия билан чегарадош минтақадаги қуролли тўқнашувдан сўнг улардан иккитаси ўлдирилган, биттаси эса қочиб кетган[2].
Адабиёт
- Каримов И. А., Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари, Терроризм, 1997;
- Каримов И. А., Терроризм хавфи тўғрисида, Терроризм, 2001; Каримов И., Ватанимизнинг тинчлиги ва хавфсизлиги ўз куч-қудратимизга, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва букилмас иродасига боғлиқ. Терроризм, 2004;
- Ражабова М, Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш муаммолари, Терроризм, 2003.
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ биринчи жилд 2001-йил. Мирзаюсуф Рустамбоев.
- ↑ „Эронда учта террорчилик гуруҳи йўқ қилинди“. Бугун.уз. 2021-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 25 май. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-13 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Сиёсатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |