Тешиккўприктепа, Эшак кўприктепа — В—ХИИИ аср бошига оид археологик ёдгорлик. Тошкент ш.нинг "Ҳамза" метроси стяси яқинида (Халклар дўстлиги шоҳкўчасида) жойлашган. Т.ни бир неча марта ўлкашунос Д. Д. Букинич (1930-йиллар), ТошДУ археология кафедраси (1950-йиллар), археологлар К. А. Шахурин ва Ю.Ф. Буряков (1962-йилда), Тошкент археология экспедицияси (М. И. Филанович ва бошқа, 1968-йил) текширган. Т. аркли, истеҳкомсиз манзилгоҳ. Бал. 6 м га етадиган арк харобалари сақланган. Дастлаб манзилгоҳ харобасининг майдони 500х600 м бўлган. Арк хом ғишт ва пахсадан қурилган яхлит иншоотдан иборат бўлиб, алоҳида хоналарга бўлинган ва калин ташқи девор билан ўралган. Қалъа марказий қисмидаги бинолар 5—ВИИИ асрларга мансуб. Араблар истилоси даврида (ВИИИ аср) бинолар бузилган ва ёниб, вайронага айланган. 9— ХИИ асрларда тепа ҳудуди ва аркида ҳаёт тикланган. Аҳоли темирчилик, металл буюмлар тайёрлаш билан шуғулланган. Т. Чоч пойтахти Бинкатнинт атрофида жойлашган савдо ҳунармандчилик қишлокларидан бири бўлган. ХИИИ аср бошида бутунлай харобага айланган.