Tether
Тетҳер (инглизча: Тетҳер — арқон, занжир) криптовалютаси стейблкоин тоифасига киради, чунки у дастлаб ҳар бир чиқарилган Тетҳер учун 1 доллар захирада сақлаш учун мўлжалланган эди. Шунга қарамай, Тетҳер Лимитед компаниясининг таъкидлашича, Тетҳер токенлари эгалари Тетҳер тангаларини сотиб олиш ёки фиатга алмаштиришни кафолатлаш бўйича шартнома мажбуриятларига эга эмаслар. Яъни фойдаланувчи токенини маълум бир валютага алмаштириб бериш маъсулиятини олмаган.
| Тетҳер (УСДТ) |
|---|
| Белги: ₮ |
| Код: УСДТ |
| Бозор қиймати: 72.46 млрд.$[1] |
2014-йилда компания "Тетҳер.то"ни ишга туширди. 2015-йил феврал ойида биржаларда савдони бошлади.
Тетҳер токенлари ёрдамида мижозлар одатда рақамли валюта билан боғлиқ бо'лган ўзгарувчанлик ва мураккабликсиз, транспорт қатламлари сифатида блокчейнлардан фойдаланган ҳолда анъанавий валюталар билан ишончли транзаксия қилишлари мумкин. Тетҳерни молиявий хизматлар, технология ва мувофиқлик соҳасида катта тажрибага эга бошқарув жамоаси бошқаради. Бутун дунё бўйлаб тарқалган турли хил жамоаларнинг тажрибасига таянган ҳолда, Тетҳер токенлари бугунги кунда ҳажми бўйича биринчи, энг катта стейблкоинга айланган.[2] Тетҳернинг нархи 2018-йил 15-октабрда инвесторларнинг токенга ишончини йўқотаётгани ҳақидаги тахминлар туфайли 0,90 долларгача пасайган. 2019-йилда Тетҳер бозордаги кунлик ва ойлик савдо ҳажми бўйича Биткоиндан ўзиб кетди.[3] Тетҳер маълумотларига кора, 2020-йил сентабр ойига келиб, муомалада 14,4 миллиард УСДТ токени мавжуд бўлган экан.[4]
Мақсади
Бу блокчейн билан жиҳозланган платформа мақсади, пулга нисбатан замонавийроқ ёндашган ҳолда анъанавий молиявий тизимни бузишга қаратилганди.[5] Тетҳер - бу кўпроқ ўзгарувчан рақамли активдан фойдаланмасдан қийматни бир биржадан иккинчисига ўтказишнинг тез ва самарали усули. Тетҳернинг қулайлиги, шунингдек, Тетҳернинг АҚСҲ доллари ўрнини босувчи бўлгани ҳам биржа магнатларини ва кундалик трейдерларни қизиқтирди.

Муаллиф Девид Жерарднинг Wалл Стреэт Жоурналда иқтибос келтирилишича:"Тетҳер крипто савдосининг марказий банкидир… ".
Яратувчилар
Реве Коллинз, Крейг Селларс ва Брок Пирс 2014-йилда УСДТ(ТетҳерУСД)ни ўша пайтда Реалcоин номи билан ишга туширдилар.
Дастлабки икки йил давомида Реве Коллинз Тетҳер компаниясининг бош директори эди. Бундан олдин у Траффиc Маркетплаcе (онлайн реклама тармоғи), РедЛевер кўнгилочар студияси ва Пала Интераcтиве(қимор сайти) каби бошқа лойиҳаларга асос солган. 2020-йилда Реве СмарМедиа Течнологиэс реклама ва маркетинг технология компаниясини бошқаришни бошлади.
Олти йилдан ортиқ вақт давомида Крейг Селларс Омни Фоундатионнинг ҳамкори бўлиб келган. Омни протоколи Биткоин блокчейнига асосидаги смарт-контрактга асосланган валюталар ва мулкларни яратиш ва сотиш имконини беради. Шунингдек, у бошқа криптовалюта ташкилотлари ва МаидСафе Фоундатион, Фаcтом, Сйнерео ва Битфинех каби компанияларда ишлаган.
Пирс таниқли тадбиркор бўлиб, у ко'нгилочар индустрияда ҳамда крипто оламида кўплаб нуфузли лойиҳаларга асос солган. У 2017-йилга келиб 80 миллиондан ортиқ маблағ йиғди. Тез орада у Биткоинни тарғиб қилиш ва яхшилашга ёрдам бериш учун “Битcоин Фоундатион” нотижорат ташкилотининг директори бўлди.[6]