Тезаурус (юнонча, тҳесаурос — хазина, бойлик) — 1) муайян тилдаги барча сўзларни қамраб оладиган, уларнинг матнда қўлланиш ҳолатларини тўлатўкис акс эттирадиган луғат. Жонли тилнинг луғат таркиби доимо ўзгариб туриши сабабли Т. фақат ўлик тиллар материаллари асосида ёки олдиндан белгилаб олинган ёзма едгорликлар учун тузилиши мумкин. Муайян ёзув ёдгорликларидан лексикани ёппасига териб олишга асосланган луғатлар (мас., юнон, лотин тилларига тузилган луғатлар) шундай луғатлардан ҳисобланади. Туркийшуносликда А.К.Боровков, Э.И.Фозилов, А.Нажибларнинг ХИИИ—ХИВ асрлар туркий ёзма едгорликлари асосида тузилган луғатлари ҳам глоссарий, ҳам Т. белгиларига эга. Сўз танлаш принсипига кўра ёзувчилар ёки улар ижодига мансуб айрим асар тили бўйича тузилган луғатлар ҳам Т. ҳисобланади; 2) биронбир илмфан соҳасига оид луғавий бирлик (сўз)лар мавзу тартибида жойлаштирилган ва ана шу бирликлар ўртасидаги семантик (туржинс, синонимик ва бошқалар) муносабатлар акс эттирилган идеографик луғат. Бунда сўзлар алифбо тартибида эмас, балки бир мавзу, бир тушунчага алоқадор сўзларнинг барчаси бир жойда берилади: керакли сўзлар тушунчага қараб қидирилади. Назарий жиҳатдан Т. лексика семантик тизимининг эҳтимолий моделларидан биридир. Амадда ундан ёзувчи индивидуал луғатини бойитиш воситаси сифатида фойдаланилади.