Пиноcчионинг бошидан кечирганлари
„Пиноcчионинг бошидан кечирганлари“ (италянча: Ле аввентуре ди Пиноcчио. Сториа ди ун бураттино) — италян ёзувчиси Cарло Cоллоди қаламига мансуб болалар учун мўлжалланган роман. Илк бор 1883-йилда босилган. Роман учун иллюстрацияларни Энриcо Маззанти чизган. Асар ёлғон гапирса бурни узаядиган Пиноcчио (талаффузи: Пиноккио) исмли ёғоч қўғирчоқ саргузаштларига бағишланган. Пиноcчио қайсарлиги, интизомсизлиги сабаб турли кулфатларга дуч келади. Яхшилик, ростгўйлик, меҳнацеварлик фазилатларини оғир синовлар орқали ўрганиб боради. Роман марказида ёғоч қўғирчоқнинг ҳақиқий болага айланиш йўлидаги маънавий камолоти ётади.
|
Китоб учун Энриcо Маззанти чизган иллюстрация | |
| Асл номи | италянча: Ле аввентуре ди Пиноcчио. Сториа ди ун бураттино |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Cарло Cоллоди |
| Безовчи(лар) |
Уго Флерес (журнал) Энриcо Маззанти (роман) |
| Мамлакат |
|
| Тил | италянча |
| Жанр(лар)и | фентези, саргузашт, болалар адабиёти |
| Нашр этилган санаси |
|
| Нашриёт | Либрериа Эдитриcе Фелиcе Пагги |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 2016-йил |
| Саҳифалар сони | 228 |
Асар дастлаб қисқартирилган шаклда 1881—1883-йиллар оралиғида „Гиорнале пер и бамбини“ журналида „Ла сториа ди ун бураттино“ („Ёғоч қўғирчоқ эртаги“) номи билан қисмларга бўлиниб нашр этилган. Тўлиқ китоб шаклида 1883-йил феврал ойида чоп этилган. Роман танқидчилар томонидан хуш қаршиланиб, жаҳон болалар адабиётининг нодир намуналаридан бири сифатида эътироф этилади[1].
„Пиноcчио“ 260 га яқин тилга таржима қилинган[2][3]. Рус тилидан Қодир Мирмуҳамедов ўгирган ўзбекча таржима 2016-йил Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилган[4]. Роман тарихдаги, эҳтимол, энг бозори чаққон китоблардан бири, аммо қисқартирилган нашрлари, турли версиялари кўплиги боис қанча ададда сотилгани номаълум[2]. Файласуф Бенедетто Cроcенинг фикрича, асар италян адабиётининг энг нодир дурдоналаридан бири ҳисобланади[5]. Китобдаги ҳикоялар ва қаҳрамонлар асосида бир неча бадиий филм, мултфилм ва сериал яратилган.
Қаҳрамонлари
- Пиноcчио (талаффузи: Пиноккио) — ёғоч қўғирчоқ. Якунда эзгу амаллари учун ҳақиқий болага айланади.
- Геппетто (талаффузи: Жеппетто) — камбағал дурадгор чол. Бошидаги сариқ париги зоғора нонга ўхшаб кетгани боис қўшни болалар унга „Зоғора нон“ (Полендина) деб лақаб қўйишган.
- Гапирувчи чигиртка (ил Грилло Парланте). Пиноcчиога насиҳат қилганда, Пиноcчио ёғоч болғачани отиб, уни ўлдиради. Кейинчалик чигиртка арвоҳ сифатида пайдо бўлиб, Пиноcчиога насиҳат қилишда давом этади.
- Зангори сочли пари (ла Фата даи cапелли турчини) — ўрмон руҳи.
- Шиллиққурт (ла Лумаcа) — Зангори сочли парининг уйида хизмат қиладиган шиллиққурт.
- Пилик (Луcигноло) — чўпдай озғин, сурбет бола, Пиноcчионинг энг яқин дўсти. Мум шамнинг пилигига ўхшайдиган тана тузилиши сабаб „Пилик“ лақабини олган.
- Аравакаш (л'Омино) — Тараллабедод мамлакати хўжайини. Ялқов, тўполончи болаларни алдаб-сулдаб аравасига ортиб, Тараллабедод мамлакатига олиб боради. У ерга борган болалар эшак қиёфасига кириб қолишади, аравакаш эса уларни мол бозорларига етаклаб бориб сотади.
- Даҳшатли акула (л террибиле Песcе-cане) — беш қаватли иморатдан ҳам баланд акула.
- Мангиафуоcо (талаффузи: Манжафоко) — қўғирчоқ театрининг хўжайини. Ташқаридан қўрқинчли кўринса-да, аслида ёвуз одам эмас.
- Яшил балиқчи (ил Песcаторе верде) — меҳнацевар асаларилар оролидаги денгиз алвастиси. Бошидан оёғигача ҳаммаёғи ям-яшил. Яшил балиқчи Пиноcчиони тўрига илинтириб олиб, уни емоқчи бўлади.
- Тулки билан мушук (ла Волпе э ил Гатто).
- Уста Антонио (Мастро Антонио) — дурадгор чол. Бурнининг учи олчага ўхшаб қип-қизил бўлиб ярақлаб тургани учун болалар унга „Уста Олча“ (Мастро Cилиэгиа) деб лақаб қўйишган.
Манбалар
- ↑ „Тҳе Адвентурес оф Пиноcчио - Фондазионе Пиноcчио - Cарло Cоллоди - Парcо ди Пиноcчио“ (эн). Фондазионе Пиноcчио. 2019-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-октябр.
- ↑ 2,0 2,1 Гиованни Гаспарини. Ла cорса ди Пиноcчио. Милано, Вита э Пенсиэро, 1997. п. 117. ИСБН 88-343-4889-3
- ↑ „Импараре ле лингуэ cон Пиноcчио“ (ит). АНИЛС (2015-йил 19-ноябр). 2021-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-июл.
- ↑ Пиноккионинг бошидан кечирганлари. Тошкент: Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2016. ИСБН 978-9943-05-785-2.
- ↑ Бенедетто Cроcе, «Пиноcчио», ин Идем, Ла леттература делла нуова Италиа, вол. В, Латерза, Бари 1957 (ИВ эд.), пп. 330-334.
Ҳаволалар
Викиомборда „Пиноcчио“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.