Фантастиc Фоур: Фирст Степс – Марвел Cомиcс суперқаҳрамонлари жамоаси Фантастик тўртликка асосланган америкалик суперқаҳрамонлар филми. Марвел Студиос томонидан ишлаб чиқарилган ва Wалт Дисней Студиос Мотион Пиcтурес томонидан тарқатилган ушбу филм Марвел Кино Оламининг (МCУ) 37-чи филми сифатида мўлжалланган. Филм Фантастиc тўртлик филмлар сериясининг иккинчи қайта бошланишидир. Филмга Матт Шакман режиссёрлик қилган, сенарий эса Жефф Каплан ва Иан Спрингер, Жош Фриэдман, Cамерон Сқуирес, Эриc Пеарсон, ва Петер Cамеронлар томонидан ёзилган. Филмда бош ролларни Педро Пасcал, Ванесса Кирбй, Жосепҳ Қуинн ва Эбон Мосс-Бачрач Фантастиc тўртлик жамоасининг аъзолари сифатида ижро этишади. Ралпҳ Инесон, Жулиа Гарнер, Паул Wалтер Ҳаусер, Жоҳн Малкович, Наташа Лённе ва Сараҳ Нилес ҳамда бошқа актёрлар ёрдамчи ролларни гавдалантиради. Филмда „Фантастиc Фоур“ жамоаси 1960-йилларга оид ретро-футуристик дунёларини космик мавжудот Галактусдан ҳимоя қилишлари керак бўлади.

Тҳе Фантастиc Фоур: Фирст Степс
Режиссёр(лар) Матт Шакман
Продюсер(лар) Кевин Феиге
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Ролларда
Бастакор(лар) Мичаэл Гиаcчино
Оператор(лар) Жесс Ҳалл
Студия Марвел Студиос
Дистрибютор Wалт Дисней Студиос Мотион Пиcтурес
Премера
санаси
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча

Мазмуни

1960-йилларга оид ретро-футуристик ерда Фантастиc тўртлик жамоаси ўз уйларини космик мавжудот Галактус ва унинг сирли элчиси Силвер Сурфер вайрон қилишларидан ҳимоя қилишлари керак[1].

Манбалар

  1. ↑ Фреитаг, Леэ „МCУ'с Фантастиc Фоур Мовиэ Гец 'Верй Персонал' Сйнопсис“. Суперҳеро Ҳйпе! (2024-йил 15-ноябр). 2024-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 16-ноябр.

Ҳаволалар