«Юлдузлар айбдор» (инглизча: Тҳе Фаулт ин Оур Старс) — америкалик ёзувчи Жоҳн Греэннинг олтинчи романи, 2012-йилда нашр қилинган. Публишерс Wеэклй томонидан 2013—2014-йиллардаги бесцеллерлар қаторига қўшилган[1][2]

Юлдузлар айбдор
Асл номи инглизча: Тҳе Фаулт ин Оур Старс
Муаллиф(лар) Жоҳн Греэн
Мамлакат АҚСҲ
Тил инглизча
Жанр(лар)и роман
Нашр этилган санаси 2012
Нашриёт Шарқ Зиё Заковат
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 2020
Саҳифалар сони 224 бет
ИСБН ИСБН 978-9943-6747-0-7

Сужет

Хейзел Грейс Ланкастер — 16 ёшли ўпкада местастаза қолдирадиган қалқонсимон без саратони билан касалланган қиз. У ҳар ҳафта кўмак гуруҳига боради ва у ерда 17 ёшли остеосаркома сабабли оёғи ампутация қилинган Огастус Уотерс билан танишади. Улар бирга филм кўришади, китоб ўқишади. Хейзел йигитга Питер ван Хутеннинг „Шоҳона дард” номли асарини ўқишга беради. Асар тугалланмай қолганидан Огастус норози бўлади ва муаллифга хат ёзади. Муаллиф фақат юзма-юз жавоб беришини айтади.

Хейзел, унинг ойиси ва Огастус Амстердамга, Питер ван Хутен билан учрашишга боришади. Огастус ва Хейзел бир-бирларини севиб қолишганди. Муаллиф билан учрашув нохуш ўцада, бу севишганларга Амстердамда вақтни яхши ўтказишга ҳалақит бермайди. Уйга қайтишгач, Огастуснинг аҳволи оғирлашади. Касаллик уни маҳв этаётгани, ўлишини билгани учун Огастус ўз дафн маросимини „ташкиллаштиради”. Бир неча кундан кейин вафот этади. Унинг дафн маросимига Питер ван Хутен келади, аммо Хейзел у билан гаплашишни истамайди. Хейзел Огастус ўлимидан олдим хат ёзганини билиб қолади ва Питер ван Хутеннинг ёрдамчиси Лидевейдан хатни сўрайди. Қиз хатни сканерлаб, почта орқали жўнатади. Огастус хатини ўқиш билан асар якунланади.

Экранлаштирилиши

2012-йил январида 20тҳ Cентурй Фох студияси асарни экранлаштириш ҳуқуқини сотиб олади. 2014-йил 16-майда филмнинг халқаро премераси бўлиб ўтади. Филм Индианаполис ва Амстердамда суратга олинган.

Манбалар

Ҳаволалар