Темир товон
„Темир товон“ — америкалик ёзувчи Жаcк Лондоннинг илк бор 1908-йилда чоп этилган, илмий фантастика шаклидаги дистопик ва сиёсий романи[1].
![]() Биринчи нашр муқоваси | |
| Муаллиф(лар) | Жаcк Лондон |
|---|---|
| Мамлакат | Америка Қўшма Штатлари |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | Дистопик роман; сиёсий роман[1] |
| Нашр этилган санаси | 1908-йил 19-феврал |
| Нашриёт | Маcмиллан |
| Саҳифалар сони | 354 |
Асар мазмуни
Китобнинг асосий мазмуни – АҚШда социалистик оммавий ҳаракатнинг кўтарилиши. Бу ҳаракат миллий сайловларда ғалаба қозониш, ҳокимиятни қўлга олиш ва радикал социалистик тузумни жорий этиш имкониятига етарли даражада кучли бўлади. Бундай эҳтимолий натижа консерватив кучларни ташвишга солади ва улар бундан қўрқиб, ҳокимиятни эгаллаб олиш ҳамда бундай ўзгаришни олдини олиш учун шафқациз диктатура ўрнатишга киришади.
Романда воқеалар содир бўлганидан асрлар ўтиб топилган қўлёзма ва олим Антоний Мередит тахминан милодий 2600-йил ёки Инсоният Биродарлиги санаси бўйича 419-йилда ёзган изоҳлар орқали баён қилинади. Жаcк Лондон асарни икки қатламда қуради: вақти-вақти билан Мередитҳ қаҳрамон Авис Эверҳарднинг хатоларини ўзининг келажакдаги нигоҳи орқали тузатади, шу билан бирга келажак авлоднинг тўлиқ бўлмаган тушунчасини ҳам фош этади. Мередитҳнинг кириш сўзида, шунингдек, бош қаҳрамоннинг саъй-ҳаракатлари муваффақияцизликка учраши олдиндан айтилади, бу эса асарга тақдир томонидан белгиланган фожиа тусини беради.
Асл ҳикоя Эвис Эверҳарддан бошланади. У машҳур физик Жоҳн Cуннингҳамнинг қизи ва келажакда социалист Эрнест Эверҳарднинг рафиқаси бўлади. Дастлаб Эвис Эверҳард Эрнестнинг „замонавий ижтимоий тизим бутунлай меҳнатни эксплуатация қилишга асосланган“ деган фикрига қўшилмайди. Аммо у ишчиларнинг яшаш шароитларини ўрганишга қарор қилади ва бу даҳшатли ҳолатлар уни фикридан қайтаради ҳамда Эрнестнинг дунёқарашини қабул қилишига сабаб бўлади. Худди шунингдек, епископ Мореҳоусе ҳам дастлаб Эрнест тасвирлаган даҳшатларга ишонмайди, бироқ кейинчалик уларнинг ҳақиқат эканига амин бўлади ва янги қарашлари туфайли руҳий шифохонага қамаб қўйилади.
Ҳикоя 1912–1932-йилларни қамраб олади, бу даврда АҚШда Олигархия (ёки „Темир товон“) пайдо бўлади. Японлар Шарқий Осиёни босиб олиб, ўз империясини барпо этади; Ҳиндистон мустақилликка эришади; Европа эса социалистик йўлни танлайди. Канада, Мексика ва Куба ҳам ўз олигархияларини тузиб, АҚШ билан иттифоқдош бўлиб қолади. (Жаcк Лондон дунёнинг бошқа қисмларида юз бераётган воқеалар ҳақида сукут сақлайди.)
Шимолий Америкада Олигархия уч аср давомида ҳокимиятни қўлда сақлаб қолади; ниҳоят, Инқилоб ғалаба қозониб, „Инсоният биродарлиги“ даврини бошлаб беради. Роман воқеалари йилларида Биринчи қўзғолон тасвирланади ва Иккинчи қўзғолонга тайёргарлик муҳокама қилинади. Эверҳард нигоҳидан қараганда, яқинлашиб келаётган Иккинчи қўзғолон албатта муваффақиятли бўлиши керак. Бироқ Мередитнинг ҳикояси орқали ўқувчи Эрнест Эверҳарднинг орзулари унинг ўлимидан кейинги асрларгача рўёбга чиқмаслигини билади.
Нашр этиш тарихи ва китобхонлар томонидан қабул қилиниши
„Темир товон“ 1908-йилда Георге Платт Бретт Ср. томонидан чоп этилган. У чоп этилишидан аввал фақат биргина ўзгартиришни, яъни туҳмат деб ҳисоблаган изоҳни олиб ташлашни таклиф қилган. Китоб қаттиқ муқовада 50 минг нусхада сотилган, бироқ умуман олганда танқидчилар томонидан ижобий баҳоланмаган. Тҳе Оутлоок журналидаги бир шарҳловчи хулосасида шундай деган: „Бадиий асар сифатида унда мақтовга арзигулик нарса кам, социалистик рисола сифатида эса мутлақо ишонтира олмайди.[2]“
Таҳлил
Китоб „замонавий дистопик адабиётнинг энг дастлабки намунаси“ сифатида қаралади ва у кейинчалик „Биз“, „Ажиб янги дунё“, „А Cантиcле фор Леибоwитз“ („Лейбович учун мадҳ“) каби асарларда қўлланилган ижтимоий-фантастика шаклида ёзилган[3].
Асар Жаcк Лондон асарлари ичида (ва умуман олганда ўша давр адабиётида) ноодатий ҳисобланади, чунки у аёл қаҳрамон тилидан биринчи шахс номидан ёзилган, бироқ муаллифи эркак эди.
Таъсири
„Темир товон“ Георге Орwеллнинг биографи Мичаэл Шелден томонидан Орwеллнинг энг машҳур романи „1984“га таъсир кўрсатган асар сифатида тилга олинган[4]. Орwеллнинг ўзи эса Лондонни „фашизмнинг кўтарилишини жуда ҳайратланарли башорат қилган“ деб баҳолаган ва Лондоннинг „ибтидоийликни англаш қобилияти“ уни кўплаб билимлироқ ва мантиқан изчилроқ мутафаккирлардан кўра яхшироқ башоратчига айлантирганини таъкидлаган[5].
Хусусан, Орwеллнинг қаҳрамони Wинстон Смитҳ худди Лондоннинг Авис Эверҳарди каби ўзининг исёнкор фикрлари ва тажрибаларини ёзиб борадиган кундалик тутади. Бироқ Эверҳарднинг кундалиги асрлар давомида зулм даврида яширин қолиб, кейинчалик топилиб ва нашр этилган бўлса, Смитҳнинг кундалиги китобдаги шафқациз „Ўйлаш полицияси“ қўлига тушади. Унинг терговчиси эса Смитҳга шундай дейди: „Авлодлар сен ҳақингда ҳеч қачон эшитмайди, биз сени йўқ қиламиз.“
Таржималари
Роман 2025-йилда Таҳлил нашриёти томонидан ўзбек тилига ўгирилган. Таржимонлар Зиёдахон Ғайратова ва Нишона Раззоқова[6].
Яна қаранг
- Бизнес фитнаси – 1933-йилда иқтисодий ислоҳотларга жавобан бизнесменлар томонидан Америка Қўшма Штатлари ҳукуматини ағдариш бўйича сиёсий фитна.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Стаблефорд, Бриан „Дйстопиас“, . Тҳе Энcйcлопедиа Оф Сcиэнcе Фиcтион, 2нд Жоҳн Cлуте: , Лондон: Орбит, 1993 — 360–362-бет. ИСБН 1-85723-124-4.
- ↑ Кершаw, Алех. Жаcк Лондон: А Лифе. Лондон: ҲарперCоллинс, 1997: 164. ИСБН 0-00-255585-9
- ↑ Фромм, Эрич. 1984 (Афтерwорд), паге 316. Неw Америcан Либрарй (а дивисион оф Пенгуин Гроуп), 1977.
- ↑ Орwелл: тҳе Аутҳоризед Биограпҳй бй Мичаэл Шелден, ҲарперCоллинс ИСБН 978-0-06-092161-3
- ↑ ББC броадcаст Марч 5, 1943,Жаcк Лондон:Ландмаркс ин Америcан Литературе,5, репринтед ин, Тwо Wастед Еарс, Сеcкер & Wарбург, 2001, п.5,7.
- ↑ „Темир товон - Қамар нашриёти“. www.нашриёт.қамар.уз. 2025-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-декабр 2025-йил.
Қўшимча ўқиш учун
- Франcис Шор: Поwер, Гендер, анд Идеологиcал Дисcоурсе ин 'Тҳе Ирон Ҳеэл' . Ин: Леонард Cассуто, Жеанне Cампбелл Реэсман: Ререадинг Жаcк Лондон. Станфорд Университй Пресс 1998, ИСБН 0-8047-3516-6, пп. 75–91 (онлине cопй, с. 75, Гоогле Бооксда)
- Тонй Барлей: Предиcтион, Программе анд Фантасй ин Жаcк Лондонъс 'Тҳе Ирон Ҳеэл' . Ин Давид Сеэд: Антиcипатионс: Эссайс он Эарлй Сcиэнcе Фиcтион анд иц Преcурсорс. Сйраcусе Университй Пресс 1995, ИСБН 0-8156-2632-0, пп. 153–171 (онлине cопй, с. 153, Гоогле Бооксда)
- Жоҳн Wҳален-Бридге: Политиcал Фиcтион анд тҳе Америcан Селф. Университй оф Иллиноис Пресс 1998, ИСБН 0-252-06688-Х, пп. 73–100 (онлине cопй, с. 73, Гоогле Бооксда)
- Бергер, Ж.М. (2016). "Тҳе Турнер Легаcй: Тҳе Сториэд Оригинс анд Эндуринг Импаcт оф Wҳите Натионалисм'с Деадлй Библе" (эн). Интернатионал Cентре фор Cоунтер-Террорисм (Тҳе Ҳагуэ) 7 (8). дои:10.19165/2016.1.11.
- „Жаcк Лондон: Тҳе Ирон Ҳеэл“. Спике Магазине (инглизча). Қаралди: 2025-02-15.
- Мерс, Бен; Мерс, Бенжамин. „Ҳоw дид Жаcк Лондон'с соcиалист адвентурес энд?“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2007-йил 7-декабр). Қаралди: 2025-йил 15-феврал.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Темир товон“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
