Тҳе Продигй — 1990-йилда ташкил топган британиялик мусиқий коллектив.

Тҳе Продигй
Prodigy
Умумий маълумот
Келиб чиқиши Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия
Жанр электропанк, брейкбит, ҳаус, теҳно, алтернатив рок
Лейбл Раггед Флаг, Cоокинг Винйл, ХЛ, Беггарс Банқуэт,
Таркиб Лиам Ҳоwлетт, Кеитҳ Флинт, Махим Реалитй

Гуруҳ тарихи

"Продигй"нинг биринчи жонли чиқиши "1990"-йили "Лабиринт" клубида бўлиб ўтади ва унга 250та одам келади, биринчи чет элдаги чиқишлари эса Италияда бўлиб ўтади. "Wҳат Эвил Луркс" дебют пластинкаси етарлича муваффақиятли бўлади. Асосий ҳит-парадда муваффақаиятга эришмаганлигига ва етакчи нашриётларнинг жимлигига қарамай, 7000 нуша номаʻлум андеграунд гуруҳи учун жуда жиддий ададдир. Бир неча ойлик саҳна чиқишларидан сўнг "Продигй" иштирокчилари профессионал бўлишга қарор қилиб, репетиция қила бошладилар. Ва улар келажакдаги чиқишни ишлаб чиқиш учун кун белгилайдилар. Бу уларнинг биринчи ва оҳирги репетицияси бўлади. Шоунинг электрланган атмосферасисиз, кўз олдида юзлаб ва минглаб уларнинг мусиқасига рақсга тушаётган одамларни кўрмай, йигитлар ростакамига ишлай олмайдилар. 1990-йилдан 2000-йилгача гуруҳда тўртинчи иштирокчи - Лирой Торнҳилл бўлади.

Табиийки, Ҳоулеттга ўз мусиқасини яратгиси ва ижро этгиси келади ва икки йилдан сўнг дам олиш кунлари қурилиш участкасида ишлаб икки арзон магнитафонни сотиб олади. Бундан анча ўтмай у "Cут То Килл" ҳип-ҳоп гуруҳи билан танишади, гуруҳ тезда уни ўз таркибига иккинчи ди-жей сифатида олади. Кейинги икки йил ичида Лаям ва "Cут То Килл" зўрға бир-бири билан ишлашади, чунки уларнинг ҳамма қўшиқлари аҳмоқона ҳингирлашдан иборат бўлади. 18 ёшида Лаям дизайберлик дипломини олиш учун имтиҳонларни топширади ва ҳозир мавжуд бўлмаган "Метрополитен" номли Лондон журналига ишга киради ва у ерда унинг хўжайини билан дўстлашади. "Cут То Килл"'ни эшитиб кўриб, хўжайини Лаямга бу гуруҳнинг дебют албомини ёзиш учун етарлича пул таклиф қилади. Афсуски, гуруҳни ҳам, ҳайриячини ҳам бундай ишларда тажрибаси бўлмагани учун, бутун бюджет студияда ишлатилиб, реклама ва гастроллар учун ҳеч вақо қолмайди. Қарзларни узиш учун "Cут То Килл"'нинг қолган қисми Лаямнинг орқасида "Там Там Реcордс" билан шартнома имзолашади. Улар шу шартномани қўлга киритиш учун Лаямнининг бир таронасини ишлатганлигига қарамай, уни ташлаб кетишади. Бу сотқинлик Лаямнинг ҳип-ҳопга бўлган қизиқиши сусайиши билан бир пайтга тўғри келади ва у ўзлигини бошқа мусиқий йўналишларда излайди. Бу 1988-йилнинг ёзи эди. Лаям ҳип-ҳоп ичида чўкаётган пайтда унинг она юрти умуман янги йўналиш - Аcид Ҳоусе'га о'тиб кетган эди, айниқса Эссекснинг катта қисми бундан экстазда эди. Чикаго ва Детройтда вужудга келган бу мусиқа тез орада Атлантикани кезиб ўтиб, ноқонуний йиғилишларда илдизларини отади ва рейв номи остида машҳур бўлган янги йўналиш учун асос бўлади. Бу жуда зўр барлар, марафон рақслар ва ҳиппилар идеалларини қайта туғилиши эраси эди - Муҳаббатнинг Иккинчи Ёзи келди. Рейв маданиятига Лаям биринчи маротаба Барнедаги кечада дуч келади. У бир пасда янги динга киради: "Мен ўйладимки, бу жуда зўр, бу олдинги ҳис этган нарсаларимга ўхшамас эди. Ҳип-ҳоп шундай эксклюзивчи, претензион эдики ва қайсидир маʻнода оқ гуруҳларни назардан четда қолдирар эди. Мен ғайритабиий нарсани ҳис этдим, мен учун мутлақ янги ҳисни...". Бир-икки ойдан сўнг Лаям шу каби кечаларда ди-жей бўлиб ишлай бошлади ва Эссексдаги етарли даражада машҳур кишига айланди. Аммо, у ҳали ҳам ўзининг сирли равишда ёзган мусиқасини қўйишдан уялар эди. Айнан шу пайтда Лаям Лирой Торнҳилл ва Кейт Флинтни учратади. Лирой бутунлигича Аcид Ҳоусе монотон нарсадан мураккаброқ ва ақллироқ нарсага айланганидан кейин рейв саҳнасига чиққан Жеймс Брауннинг ашаддий муҳлиси эди. Ўзининг бўйи ва яшиндек тез оёқлари билан Лирой Барнеда рақс тушиши керак бўлган одамнинг ўзгинаси эди. Кейт Флинт мактабни имтиҳонларни топширишдан олдин ташлайди ва ҳилма хил жойларда ишлайди, кейин эса марихуанани чекувчи ва 70-йилларнинг афсоналари бўлган Лед Зеппелин ва Флойд'ни эшитувчи байкерлар маданиятига қўшилиб қолади. 1988-йилнинг ёзида рейв пайдо бўлган пайтда Кейв Яқин Шарқ ва Африка бўйлаб саёҳат қилаётганди, лекин баҳорга яқин у Англияга қайтиб келади. Уйга қайтиб келиши билан уни кўчага ҳайдаб юборишади. Унинг севган қизи Энжи унинг уйида яшаб туришни таклиф қилади. У қиз ҳақиқий рейвчи эди ва у Аcид Ҳоусе кечаларига боргани учун Кейт ҳамма ёққа унинг кетидан борар эди. Барнеда бир-бирини учратиб Кейт ва Лирой катта дўстлар бўлиб қолишади ва ўзларининг доираларида машҳурликка эришишади.

Бир куни рейв кечасида Кейт Лаямни учратади. Кейтга Лаям чалаётган наволар шундай ёқиб қоладики, у ўзининг миксларини кассетага ёзиб беришини сўрайди. Лаям буни бажаради ва "Б" тарафига ўзининг тўртта қўшиғини қўшиб ёзиб беради. Кейт ва Лирой кассетани кечаси билан эшитишади ва Лаямнинг ишларидан ҳайратга тушишади. Лаямни кейинги сафар кўрганларида улар рақсга тушиш учун унинг ўз мусиқасини қўйиб беришини сўрашади. У рози бўлади ва умумий дўстлиги Шаркини чақириб улар "Продигй" гуруҳига асос солишади. Кейт, Лирой ва Шарки рақсга тушаётган пайтда Лаям клавишларни чалиб туради. Тез орада улар Далстондаги "Лабиринт" студиясида ўзларининг биринчи аранжировкасини буюртиришади ва Лаямга туюладики, яхши иш учун уларга репер керак. Шундай қилиб, улар уч йилдан бери Нотингемда сандиралаётган Питерборолик репер ва реггер Максим Риэлитига чиқишади. Максим реп билан 14 ёшлигида унинг акаси Питерборонинг радиостанцияларида реп айтаётганини кўриб қизиқиб қолади. Нотингемга келиб қолиб, Максим ўзининг дўсти Иан Шервуд билан маҳсулдорли ҳамкорлик қилади. Афсуски, уларнинг ортодоксал бўлмаган рақс мусиқаларининг стили модада эмас эди ва уч йилдан сўнг уларнинг дуэти парчаланади. Максимга Шервуд билан ишлаш ёқиб қолган бўлади ва у ҳовуридан тушиш ва келажаги ҳақида ўйлаб олиш учун уч ойга саёҳатга кетади. Саёҳатда у тушунади, мусиқа - бу унинг ҳаёти ва Англияга қайтгач, у Лондонга йўл олади. Орадан кўп ўтмай қандайдир дўсти унга Продигй'нинг манзилини беради. Улар кассеталар билан алмашишади, аммо уларнинг Далстондаги биринчи учрашуви умуман сезиларсиз ўтади, шунинг учун айтиш мумкинки, Максим гуруҳ билан фақатгина уларнинг биринчи шоуси пайтида ҳақиқатан танишади. Бир неча кун ўтиб уни гуруҳга қўшилишини сўрашади. Шундай таркиб билан "Продигй" улардан аввал кўпчилик қилган ишларни - кечалар ва рейвларда чиқишни бошладилар. "Н-ЖОИ" ва "Шадес оф Рҳйтҳм" каби гуруҳлар бу тур дам олишнинг муҳлислари учун "Продигй" пайдо бўлишидан анча аввал яхши базани яратган эдилар, аммо Ҳоулеттнинг гуруҳи аниқ ортиқча эди ва "Продигй" - бу йўналиш монстрлари ичида оддийгина қурбақа бўлиб, ҳали жуда кўп ўсиши керак деган тасаввур пайдо бўлади. Уларнинг илк шоулари жуда ёмон келиш кўрсаткичларга эга бўлади ва Ҳатфиэлд коллежидаги уларнинг бешинчи чиқишига фақатгина тўққиз киши келади, улардан бештаси ўқитувчилар эди. Ва аксинча, Рейнданс, энг севимли рейв майдончасидаги уларнинг 12-кечасига 12 минг киши келади. Ҳақиқатдан ҳам, Аcид Ҳоусе'нинг яхши тарафи шунда эдики, гуруҳлар минглаб одамларга мусиқа чалишлари мумкин эди, рокнинг илк паллаларида бу ҳақда фақат орзу қилиш мумкин эди. "Продигй"нинг алоҳидалигини яна ДАТ ва унинг замондошларидан фарқли ўлароқ уларнинг фақат жонли ижролари тасдиқларди. 1990-йилнинг рождествосига Лаям командасига бир неча ҳафта аввал сирли равишда "ХЛ" билан шартнома имзолаганини айтади. Фақат у гуруҳнинг бошқа иштирокчилари ўз ролларини қандай ижро этишларидан шубҳаланар эди, шунинг учун бу янгиликни уларга айтмай турган эди. Лекин, ҳозир, яқинда бўлиб ўтган чиқишларига қараганда, "Продигй" ҳақиқатдан ҳам уларнинг мусиқасини кенг оммага олиб боришга лойиқ деб ҳисоблайди. Бироқ, Шарки гуруҳнинг кейинги фаолияти ҳақидаги фикр омадсиз деб ҳисоблайди ва бош олиб кетади. Тўртталов қолиб, "Продигй" февралда чиққан "Wҳат Эвил Луркс" синглини оқлаш учун доимий чиқишларини давом эттирдилар. Улар 7000 нушали сотувлар билан тақдирландилар. Бу ҳайратланарли бошланиш эди. Шоуларини кўпайтириш учун гуруҳ бир куни пешинда Лаямнинг уйида йиғилади. Аммо, юзлаб, ёки ҳаттоки минглаб уларнинг мусиқасига рақсга тушаётган муҳлисли консерт атмосферасидан узоқлигида, йигитлар бундай ҳолатни қабул қилмайдилар. 20 дақиқалик уруш-баҳслардан сўнг улар ҳаммасини ташлайдилар. Ўшандан буён "Продигй" ҳеч қачон репетиция қилмаганлар. Ўша пайтларда Лаям кечаларда ярим кечасигача қолиб, кейин рейв-дурмани остида уйга келиб, мусиқа ёзишни одат қилган эди. Шу йўл билан "Продигй"нинг кейинги сингли - "Чарлй" пайдо бўлди. Тошбақа чаноғини кийган ғалати мушукни кўрсатаётган 70-йилларнинг болалар информацион филмини кўриб, Лаям қаттиқ брейк-бит вақтида шундай дейди: "Чарлй айтаяпти: Қаергадир кетаётганингизда онажонингизга албатта хабар беринг". Гуруҳ биринчи албомидан регги йўналишидаги, Лабиринтда ёзилган, турли хил композицияларни ижро этади, аммо бу Лаямнинг (Аллей Cат Мих) омма фикрини ўғирлаган энг қаттиқ иши эди. У 1991-йил августида чиқади, жавоб фикрлар жуда кўп келади, сотувлар кескин кўтарилади ва натижада "Чарлй" ҳамма миллий ҳит-парадларда учинчи ўринга кўтарилади. Бу ашулага олинган клипни "Оммавийлик чўққиси" ва "Ҳитлар шоуси" кўрсатувларида берилади ва кейинги рейв кечасида гуруҳ 30 минг киши учун саҳнага чиқади. Тез орада Лаям бутунлай ишни ташлаб, гуруҳга ўтиб кетади. "Чарлй"нинг жўшқин муваффақияти "Продигй"нинг шуҳратини оширади. Уларнинг энди рейв саҳнасидан тушиш учун етарлича машҳур номи бор эди, энди улардан жонли шоуларни талаб этишарди. Уларнинг "Эверйбодй ин тҳе Плаcе" номли учинчи сингли 1991-йил декабрида дунё юзини кўради. Ўша пайтда Лаям мусиқасининг тан олинганлигини "Арт оф Ноисе", "Дреам Фреқуэнcй", "Таке Тҳат" учун ремикс қилиб беришини сўрашганлиги билан тасдиқланди. Ҳамма нарса жуда зўр кетаётгандек туюларди, яʻни бундай ишнинг қўполлиги бир қанча вақтга орқага ташлаб юборганига қадар. Қандайдир мусиқий журнал "Чарлй" болалар рейви (киддиэ раве) учун шлюзларни очиб бергани ҳақида эʻлон қилди. Бундай ғашга тегар эʻлонларга қарамай, "Продигй" юксалишни давом эттирардилар. Алтернатив рок борган сайин уларнинг мусиқасига эʻтибор қаратар ва гуруҳнинг Шеффиэлд Соунд Cитй'даги консертлари ҳамда ХЛ’с Висион'даги фестивал гуруҳнинг мамлакат ҳаётидаги энг жонли ҳодиса эканлик репутациясини қўллади. Савол фақат, улар шу муваффақиятни албомлар қаватида қайтара олар эканлигида эди. "Фире" тўртинчи синглидан сўнг уларнинг шуҳрати қўзғалмайди ва фақат ўсади. "Тҳе Продигй Эхпериэнcе" номли биринчи албом чиққанидан сўнг у рейв чуқурликларидан чиққан энг чиройли нарсага айланди-қолди. Ёзувнинг қўлловига гуруҳ турли давлатларнинг 23 шаҳарларида консерт турнеси билан бўлишади, гуруҳ саҳнага чиқишни тўхтатмайди ва уникал мусиқа ўғир уринишлар билан биргаликда олти ой давомида 40 қўшиқ ҳит-парадининг чўққисида бўлган албом билан тақдирлайдилар.

Бу давр уларга янада кўпроқ машҳурлик олиб келиши керак эди, аммо у вақтга келиб, улар янги программалиги билан Европа, Америка, Австралия ва Япония бўйлаб саёҳат қилган бўлишади, қарзларга жуда чуқур ботишади ва парчаланиш ёқасида эдилар. Агар рўйхатдан Австралиядаги консертларни ўчириб ташласа, улар учун сўнгги бир ярим ой ичида атиги икки дам олиш куни тўғри келади. Бунинг устига кўп шоулар Америкада унчалик яхши айланмайди ва кўпчилик американ продюссерлари ўз маблағларини қайтариб ололмайдилар. Жуда ёмон шароитлар ва мос келмаган афишалар буларни ҳаммасини даҳшатга айлантириб юборди. Кейт эслайди: "Биз Лиройнинг реаксиясига аҳамият беришимиз керак эди, агар у бахциз бўлса, бу жиддий муаммо бўлади. Биз бошқа ҳеч қачон гастролларга чиқмасликка аҳд қилдик, биз шундай чарчаган эдикки... Рождество ва Янги Йил олдидан 70та консерт бердик, уйга эса қарзга ботиб ва жуда чарчаб қайтдик". Дебют албомининг якуний сингллари қуйидагилар эди: "Оут оф Спаcе" ва "Wинд ит Уп". Улар гуруҳнинг тушкунликка тушганлигига қарамай, "Продигй"нинг яхши урфларини давом эттириб, ҳит-парадларда ушланиб турадилар. Аммо улар Америка даҳшатидан энди ўзларига келаётганларида Лаям гуруҳ ўлаётган рейв билан нобуд бўлишидан қўрқади. Вазиятни ўзгартириш зарур эди. Муаммо шунда эдики, гуруҳ катта коммерс муваффақиятга эришганидан сўнг, андеграунднинг кўпчилик танқидчилари "Продигй" ўзини очиб бўлди деб ҳисоблашар эдилар. Ва гуруҳ ўз ижодини ди-жейлар доирасида тарқатишда қийинчиликларни сезади. Шундай қилиб, 1993-йилнинг ёзида улар "Эартҳбоунд" оқ маркасили (Лаямнинг уй студиясини номи) янги сингл чиқаришади. Бу албом композицияларининг равон ва шу билан бир вақтда бошсизлиги мутлақ янги, ҳали ўрганилмаган йўналиш бўлиб, Лаям уни: "Он Лове wас қуите а биг жумп", деб номлайди. Синглларнинг узоқ вақт давомидаги ютуқларига қарамай, ҳеч ким кейинги "Мусиc фор тҳе Жилтед Генератион" номли албомнинг жавоб реаксияларини бундай бўлишини кутмайди. У дарҳол бир рақами остига тушиб олади, "Меркюри" мукофотини олади ва дунё бўйлаб бир миллиондан ортиқ нуша билан тарқалади.

Бу энг замонавий рақс мусиқий ёзувлари эди ва бу ўз кетидан чарчатадиган, кўп энергия ва эмоцияларни талаб қиладиган рақсларда ҳордиқни излайдиган командалар, тусовка ва бошқа ёшларнинг йиғилишларининг пайдо бўлишига асос бўлди. Бу биринчи албомнинг равон наволарига қараганда, кўпроқ динамикроқ, чуқурроқ ва шу билан бир пайтда қаттиқроқ эди. Бу ерда оғир брейк-бит, жаз-панк, гитара, ҳип-ҳопга қайтишнинг ко'пгина элементлари бор эди. Бутун мусиқий ёзув давомидаги семплланган диалоглар ва ўзгартирилган овозлар фикр ва кайфиятлар доирасини кенгайтиришга ёрдам берди. Бу мусиқий маданиятда ҳали ҳеч кузатилмаган гедонизмнинг кўриниши эди. Танқидчиларнинг жавоби худди муҳлисларники каби ҳайратланарли эди. Лаямни "бугунги кун Бетховени" деб аташади ва ҳатто бу ҳам ҳали энг яхши фикр эмас эди. Бундай фикрларга сабаб бўлиб албомнинг муваффақиятидан ташқари, яна 1994-йилда "Продигй"нинг бутун дунё бўйлаб ўртача ҳар уч кунда консерт бериши ҳам бўлди. Улар ҳатто Исландияда катта оломон учун мусиқа чалишади ва МТВ уларни "Энг яхши рақс шоуси" мукофоти билан тақдирлайди. Улар ҳатто энг катта фестивалларда, шу жумладан Ирландиядаги Фиквайл фестивалида чиқишни бошлайдилар ва ўша пайтдан буён улар мамлакатдаги энг фестивалчи гуруҳлардан бирига айландилар. Албомнинг ҳамма тўрт сингли "Қайноққина ўн бешталик"ка (“Воодоо Пеопле” - ҳит №11, “Поисон” - ҳит №8) тушади. Бу гуруҳнинг бутун дунёда муваффақиятга эришган даври эди, "Поисон" композициясида биринчи марта Максимнинг вокали ишлатилгани учун, команданинг мусиқий имкониятлари янада ошади. Уларнинг 1995-йил Гластонберидаги консерти "ЕР ЙУЗИДАГИ ЭНГ БУЙУК СҲОУ!!!" деб э'лон қилинади.

Уларнинг учинчи албомидаги янги материалнинг таʻмини 1996-йил мартида, "Фирестартер" - тоза техно пайдо бўлганида тотишди. У ерда барча диққат Кейт Флинтнинг ғайритабиий кулаётган вокалига қаратилган эди. Ординар эмаслигига қарамай, "Фирестартер радиода суткасига юз мароталаб қўйилади ва синглларнинг ҳит-парадида жуда тез энг юқори чўққиларга чиқиб олади. "Оммавийлик чўққиси" кўрсатувида бу композициянинг клипи намойиш этилганида эса, ББС станцияси жаҳли чиққан ота-оналардан Кейт кечки кўриш учун жуда қўрқинчли эканлиги ҳақида қоплаб ҳатларни олади. Аммо, клипда ҳеч қандай наркотик, қурол-яроғ, зўравонлик ёки шу каби нарсалар намойиш этилмаган эди. Шунга қарамай, ёки аксинча, шу туфайли мусиқий ёзув олти ҳафтадан кам вақт мобайнида 750 минг нуша билан сотилади ва етти Европа мамлакатида 1 рақам остида бўлади. "Геффеним Америcа" билан муҳим шартнома имзолаётганида "Продигй" айтишадики, панкларнинг қадимий қонуни - "ҳеч қандай ён беришларсиз" - уларнинг тадбиркорлик ва мусиқа яратишга бўлган қарашларини акс эттиради. Ҳамма эришган ютуқларига қарамай, гуруҳ ҳали ҳам реклама ва машҳурликнинг ҳар қандай атрибутларидан ўзини четга олади. Улар, шунингдек, уларнинг белгиси туширилган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ва тарқатилишини кузатишади ва ўзларининг ҳамма мусиқий ёзувлари, консертлари, клиплари ва ҳокзалори устидан тўлиқ муаллифлик ҳуқуқига эгадирлар.

1994-йил 16-майда чиқарилган Но Гоод (Старт Тҳе Данcе) сингли гуруҳнинг бутун тарихи давомидаги энг муваффақиятли релизи бўлиб чиқади. Сингл "Топ 10" чартида эсдан чиқарилмас 7 ҳафтани ўтказади.

1995-йилда "Поисон" чартларга тушган гуруҳнинг тўққизинчи сингли бўлади. "Продигй — элеcтрониc пункс" видеоси гуруҳга видео чартларга тушиш имконини беради. Уларнинг Гластонбурй фестивалида чиқишлари энг яхши деб тан олиниб, Продигй'нинг рейв командасидан замоннинг энг интригаловчи ва ҳайратланарли гуруҳлардан бирига айланиш метаморфозасини тасдиқлайди.

2001-йилда "Продигй" ўзларининг "Эхпериэнcе" дебют албомини қайта нашр этадилар. Энди у икки дисклик нашрдан иборат: биринчи дискда албомнинг ўзи жойлашган, иккинчисидан эса ўша даврнинг би-сайд ва ремикслари ўрин олган. Релизнинг номи - "Эхпериэнcе: Эхпандед".

2004-йилда гуруҳнинг узоқ кутилган янги албоми - "Алwайс Оутнумберед, Невер Оутгуннед" чиқади. У бир зумда инглиз ҳит-паради ва америка Биллбоард'ининг "Электрон албомлар" чартининг юқори чўққиларига учиб чиқади. Октябрда албом "Энг яхши Электрон/Рақсга туширувчи албом" категориясида Гремми мукофотига номзод этилади. Шуни ҳам қайд этиш керакки, албомнинг ёзилишида Максим ҳам, Кейт Флинт ҳам иштирок этишмаган. Албомда таклиф этилган меҳмонлар ро'йҳатидан Лиам Галлахер (Оасис), Коол Кеитҳ, Тwиста ва актриса Жулетт Люислар ўрин олган.

Қизиқ фактлар

"Продигй"'ининг ташкил топишидан аввал Лаям "Cут То Килл" гуруҳининг иккинчи ди-жейи бўлади.

Гуруҳнинг номини Лаям ўзининг биринчи синтезатори «Моог Продигй» номидан олган.

Кейт Флинт мактабнинг биринчи безориси бўлган, аммо ўша пайтнинг ўзида биринчи бўлиб иш топиб қандайдир маблағга эга бўлади, шунинг учун у ҳар доим ўзига ишонади.

1990-йилда Китнинг дўсти Шаркй исмли қиз гуруҳ иштирокчиси бўлади. Аммо, уни консертлар графиги қониқтирмагани учун у гуруҳни тарк этади; шу кунгача у гуруҳнинг барча иштирокчиларини яқин дўсти.

Продигй'нинг 1995-йили Гластонбурй фестивалида чиқиши энг яхши деб тан олинган.

Лаям Ҳоулетт иккинчи албомини "Мусиc фор тҳе Cоол Ёунг Жувениле" ёки "Мусиc фор Жойридерс", деб номламоқчи бўлган, аммо, уни ҳеч қайси ном қониқтирмайди ва оқибатда у "Мусиc фор тҳе Жилтед Генератион" номини ўйлаб топади.

Продигй Чемиcал Бротҳерс, Мобй, Давид Боwиэ, Раге Агаинст Тҳе Мачине, Сепултура, Дог Эат Дог, Суэде'лар билан бирга саҳнага чиқишган.

Собиқ иштирокчилар

Дискография

Албомлар

Муқова Релиз санаси Номи
1992 Эхпериэнcе
1994 Мусиc Фор Тҳе Жилтед Генератион
1997 Тҳе Фат Оф Тҳе Ланд
2004 Алwайс Оутнумберед, Невер Оутгуннед
2005 Тҳеир Лаw: Тҳе Синглес 1990-2005
2009 Инвадерс Муст Диэ
2015 Тҳе Дай Ис Мй Энемй
2018 Но Тоурисц

Сингллар

Ҳаволалар