The Tale of Two Lovers
Икки ошиқнинг қиссаси (лотинча: Ҳисториа де дуобус амантибус) — 1444-йилда келажакдаги Папа Пий ИИ Эней Силвий Пикколомини томонидан ёзилган роман. У эпистоляр романнинг дастлабки намуналаридан бири бўлиб, эротик тасвирларга бой. Асарнинг биринчи босма нашри 1467–1470-йиллар оралиғида Кёлнда Улрих Селл томонидан чоп этилган.
Роман воқеалари Сиэна, Италияда кечади ва турмуш қурган аёл Лукреция ҳамда Австрия герсоги хизматидаги эркаклардан бири Эвриалуснинг севги қиссасига бағишланган. Дастлаб уларнинг ҳар бири иккинчисига ошиқ бўлса-да, бу муҳаббат ўзаро эканини билмайди. Кейинчалик улар мактуб ёзишишни бошлайдилар ва романининг катта қисми ушбу ёзишмаларга бағишланади. Эвриалус ўзининг илк севги мактубини ёзишдан олдин ўз қарашларини Вергилийнинг қуйидаги мисраси билан оқлайди: Амор винcит омниа эт нос cедамус амори («Муҳаббат ҳамма нарсани енгади; келинг, барчамиз муҳаббатга бўйсунайлик!»).[1]
Ба’зи тадқиқотчилар асардаги ошиқ-ма’шуқларни Муқаддас Рим империяси императори Сигизмунднинг канслери Каспар Шлик ва Эней Силвийнинг Сиэна университетидаги ҳуқуқ ўқитувчиси оқсоқол Мариано Соззинининг қизи билан айнанлаштирганлар.
1462-йилда асар Никлас фон Вайле томонидан немис тилига таржима қилинди. У таржимани ўз ҳомийси Пфалцлик Мечтҳилдга бағишлаган.[2][3]
Асар бир неча тилларга, жумладан инглиз тилига ҳам таржима қилинган.
Манбалар
- ↑ Верг. Эcлогуэ 10, 69-мисра; Эвриалус томонидан илк мактубидан олдинги монологида келтирилган.
- ↑ Пиус ИИ. Эуриалус унд Луcретиа, 1988 — 65-бет. ИСБН 9062039995.
- ↑ Морралл, Э. Ж. (1980). "Тҳе Тале оф Эуриалус анд Луcретиа бй Аэнеас Сйлвиус Пиccоломини анд Никлас вон Wйле". Неупҳилологисче Миттеилунген 81 (4): 428–438.
Морралл, Э. Ж. (1996). “Аэнеас Силвиус Пиccоломини (Пиус ИИ), Ҳисториа де дуобус амантибус”. Тҳе Либрарй. с6-ХВИИИ, 3: 216–229. дои:10.1093/либрарй/с6-ХВИИИ.3.216.
Пиус ИИ. Аэнеас Сйлвиус Эуриалус унд Лукрезиа. Немис тилида. Оcтовиэн де Саинт-Гелаис таржимаси. Ҳалле: Мах Ниэмеер, 1914.
Ташқи ҳаволалар
Ҳисториа де дуобус амантибус — Библиотҳеcа Аугустана