„Тҳе Wритер'с Ҳарбраcе Ҳандбоок“ (таржимаси „Ёзиш бўйича Ҳарбраcе справочниги“) — инглиз тилида илмий мақолалар ва бошқа материаллар ёзиш қоидаларини ўзида жамлаган справочник. Илк бор 2001-йил „Ҳеинле & Ҳеинле Публишерс“ нашриёти томонидан чоп этилган. Бир энча марта қайта нашр қилинган. Қўлланманинг турли нашрларига турли шахслар, жумладан, Черйл Гленн ва Лоретта Грай муаллифлик қилган. Асарнинг тўлиқ ва қисқа версиялари мавжуд бўлиб, унда академик асар ёзишда кенг қўлланиладиган АПА, Чиcаго ҳамда МЛА ёзиш услублари ҳақида маълумот берилган.

Тҳе Wритер'с Ҳарбраcе Ҳандбоок
Тил инглизча
Жанр(лар)и қўлланма
Нашр этилган санаси 2001
Нашриёт „Ҳеинле & Ҳеинле Публишерс“

Қўлланма АҚСҲдаги бир неча ОТМда ҳам ўқитувчилар, ҳам талабалар томонидан кенг қўлланади. Қўлланманинг ўқитувчилар учун мўлжалланган машқ тўплами ҳам мавжуд[1]. Асар талабаларни мустақил фикрлай оладиган шахслар эмас, пассив тингловчилар ўлароқ кўриши танқидга учраган[2].

Манбалар

  1. ↑ Cампбелл, Донна М. „Cомпутерс анд Wритинг Публиcатионс“. Донна М. Cамбпбелл. Қаралди: 30-декабр 2024-йил.
  2. ↑ Тwомей, Тиш (Тйра) „Лоcатинг анд энаcтинг wритерлй аутҳоритй ин фирст-еар cомпоситион: А техтуал студй оф инфлуэнcе анд эвиденcе“ (инглизча). Сйраcусе Университй (2010). Қаралди: 30-декабр 2024-йил.