Тибр — Апеннин ярим оролдаги энг катта даре. Узунлиги 405 км, ҳавзасининг майдони 16,5 минг км². Апеннин тоғларидан бошланиб, Маремма текислигидан оқади. Майдони 250 км²га тенг делта ҳосил қилиб, Тиррен денгизига қуйилади. Асосан, ёмғирдан тўйинади. Қишда тўлиб оқади, баъзан тошади. Ўртача сув сарфи 260 м³/сек. Дарё сувидан суғоришда фойдаланилади. Бир нечта ГЕС қурилган. Қуйи оқимида кема қатнайди. Т. бўйида Италия пойтахти — Рим ш. жойлашган.

Тибр


Давлат

Манбалар