Tigel
Тигел (олмонча: Тиэгел ) — 1) турли материаллар (металл, шиша ва бошқалар) ни қиздириш ва эритиш учун ишлатиладиган махсус идиш. Тигел силиндр ёки кесик конус шаклида бўлади. Кийин эрийдиган металларни эритишда ишлатиладиган Тигел шамот, графит ва ўтган чидамли гилдан; баъзи рангли металларни эритишда пўлат ва темирдан; лаб. Тигели эса чинни, платина ва бошқалардан ясалади; Тигел металл қотишмалар ва ойна (шиша) қуйишда, металл буюмларни термик ишлашда, лаб.ларда моддаларни қиздиришда қўлланади; 2) босмахонада босма станок ёки босма машинанинг металл плитаси (ёстиғи). Қоғозни бўёкли босма қолипга сиқиш учун ишлатилади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |