Tilshunoslik
Тилшунослик ёки Лингвистика тилларни ўрганувчи фандир. Тилшуносликнинг амалий ва назарий турлари мавжуд бўлиб, назарий тилшунослик тилнинг структураси (грамматикаси) ва унинг маъноси (семантикасини) ўрганади. Грамматика — морфология (сўзларнинг тузилиши ва ўзгариши), синтаксис (сўзларнинг ибораларга ва гапларга бириктрилиш қоидалари) ва фонология (тилни абстракт товушлар ёрдамида ўрганиш) фанларини қамраб олади. Амалий тилшунослик, асосан, тилшуносликда ўрганилган назарий билимларни амалиётда қўллаш билан шуғулланади. Амалий тилшунослик таркибига хорижий тилларни ўрганиш ва ўргатиш киради.
Тилшунослик „Лингвистика“ — тил ҳақидаги, унинг ижтимоий табиати, вазифаси, ички тузилиши, таснифи, муайян тилларнинг амал қилиш (фаолият) қонунлари, тарихий тараққиёти ҳақидаги фандир. Мақсади ва вазифасига кўра, тилшуносликнинг бир нечта йўналишлари (соҳалари) бор: умумий тилшунослик — тилни умуман инсонга хос ҳодиса сифатида ўрганувчи, асосий вазифаси дунё тилларига хос энг умумий белги-хусусиятларни аниқлаш ва ёритиш бўлган соҳа; хусусий тилшунослик— айрим бир тил белги-хусусиятларини ўрганувчи соҳа; амалий тилшунослик — тилдан фойдаланиш билан алоқадор амалий масалаларни (экспериментал фонетика, лексикография, лингвостатистика, транскрипсия, транслитерация ва бошқалар) ҳал қилиш методларини ишлаб чиқувчи йўналиш; математик лингвистика, структуравий тилшунослик, қиёсий-тарихий тилшунослик ва бошқа паралингвистика, этнолингвистика, психолингвистика, социолингвистика каби соҳалар сўзловчи (шахс)нинг жамиятдаги фаолияти билан алоқадор тил хусусиятларини ўрганади.
Мазкур йўналишлардан ташқари тилшуносликнинг ҳар бир тилдаги муайян сатҳлар ва бирликларни ўрганувчи кўплаб тармоқ ва бўлимлари бор: семасиология тил бирликлари маъноларини ўрганади; фонетика ва фонология тилнинг товуш қурилишини текширади; лексикология ва фразеология тилнинг луғавий материалини тадқиқ этади. Сўз ясалишининг тадқиқот обекти сўзларнинг ясалиш усуллари ва ушбу усулларнинг маҳсулдорлиги бўлса, грамматика (морфология ва синтаксис) сўз ўзгаришларини ва сўзларнинг гаплар ва сўз бирикмалари сифатида бирикиши қонуниятларини ўрганади. Тилшуносликнинг ҳар бир бўлимида янада кичикроқ (майдароқ) махсус бўлимчалар бўлиши мумкин. Масалан, лексикология доирасида ономастика бўлимчаси бўлиб, у ўз навбатида антропонимика, топонимика ва бошқаларга бўлинади. Муайян тилнинг ҳудудий фарқланиши (дифференсиацияси)ни диалектология ўрганади. Мазкур бўлимларнинг ҳар бирида тилнинг ҳозирги аҳволи ва унинг тарихий тараққиёти тадқиқ этилади (қаранг Диахрония, Синхрония). Жаҳон тиллари, уларнинг оилалари ва гуруҳларини ўрганувчи тилшунослик тармоқлари: арабистика (арабшунослик), германшунослик, туркийшунослик, славяншунослик, финугоршунослик ва бошқа Тилларнинг ўзаро таъсирлашуви, ёрдамчи халқаро тилларни яратиш назарияси ва амалиёти, шунингдек, бир тилдан иккинчи тилга таржима қилиш муаммоларини интерлингвистика ва таржима назарияси ўрганади.
Тилшунослик фан сифатида она тили ва хорижий тилларни ўрганишда, терминологияни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда, лисоний матнларни илмий шарҳлашда, машина таржимасида муҳим аҳамиятга эга; мавжуд ва хаёлий нарсалар (моддийлик ва ғоявийлик)нинг ўзаро алоқадорлиги муаммоларини ҳал қилиш, ижтимоий онгни ва ижтимоий мавжудот бўлмиш инсоннинг ўзини тўғри тушуниш учун назарий хулосалар чиқаришга имкон берди. Тил ва тафаккурнинг, лисоний ва мантиқий бирлик (катталик)ларнинг ўзаро алоқаси муаммоси Тилшунослик ва фалсафа томонидан баравар, бир вақтнинг ўзида ўрганилади. Асосий лингвистик методлар сифатида тавсифий (қиёсий, конфронтатив, контрастив, типологик), тарихий (қиёсий-тарихий, компаратив) ва нормативстилистик (меъёриюслубий) методларни кўрсатиш мумкин. Тилшуношликда яна махсус тадқиқот усуллари — лисоний ҳодисаларни кузатиш, лисоний эксперимент, лингвистик моделлаштириш, лингвистик талқин усуллари ҳам мавжуд. Тилшунослик фалсафа ва филология фанлари туташган чегарада пайдо бўлган.
Тилшунослик муаммоларини ўрганиш дастлаб Қадимги Ҳиндистондан бошланган. Қадимги Ҳинд тилшунослиги мил. авв. ВИ асрдан олдин яратилган ведаларни тил нуқтаи назаридан шархлаш натижасида вужудга келади ва мил. авв. 5 —ИВ асрларда яшаган Панинининг грамматикаси туфайли юксакликка кўтарилди. Бу асар назмда ёзилган 3996 та қоидадан иборат бўлиб, унда санскрит фонетикаси ва грамматикаси тавсиф этилган. Юнонистонда тил мантиққа боғлиқ ҳолда, шунингдек, унинг грамматик қурилиши нуқтаи назаридан ўрганилган (Гераклит ва Демокритнинг қарашлари, Платон ва Аристотелнинг асарлари, Фракиялик Дионисийнинг „Грамматика“си ва бошқалар). Сўзларни туркумларга ажратиш Аристотелдан бошланган (мил. ав. ИВ аср). Қадимги Юнон тилшунослигининг камолоти Искандариядаги, қисман Перган (Кичик Осиё)даги юнон тилшуносларининг фаолияти билан боғлиқ. Искандария грамматика мактаби (мил. ав. ИИИ—ИИ асрлар) вакиллари томонидан юнон тили грамматикаси ёзилди. Юнон тилшунослиги асосида Лотин тилшунослиги вужудга келди (М. Т. Варрон, Э. Донат, Приссиан ва бошқаларнинг асарлари).
Кейинчалик араб (Бағдод, Куфа. Басрадаги грамматика мактаблари), қад. яҳудий, оромий (Андалусия филологларининг 9— ХИИ асрлардаги асарлари) ва туркий (Кошғарий ва Замахшарий асарлари) тиллари илмий тавсиф манбаи бўлади. Ўрта асрларда тилшуносликнинг ривожи араб, шунингдек, араб тилида ижод этган араб бўлмаган филологлар номи билан боғлиқ. Араб Тилшунослигининг ривожланишида Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Маҳмуд Кошғарий, Замахшарий, Жавҳарий сингари ўрта осиёлик олимларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлган. Ибн Сино товушларни фонема нуқтаи назаридан текширган бўлса, Жавҳарий, Кошғарий ва Замахшарийлар лексикология ва лексикофафия соҳасида жаҳон тилшунослигига катта янгиликлар киритдилар. Махмуд Кошғарий ва Замахшарий ўзларининг „Девону луғотит-турк“, „Муқаддимат уладаб“ асарлари билан туркий лаҳжаларни ҳамда бошқа-бошқа оилаларга мансуб тилларни қиёслаш ва чоғиштириш билан тилшуносликда қиёсийтарихий метод ва типологиядан фойдаланган дастлабки тилшунослар сифатида ном қозонганлар. Филологик фанлар Узоқ Шарқда, хусусан, Хитой ва Японияда ҳам ривожланди. Россияда Тилшунослик15— ХВИ асрлардан бошлаб тараққий қилди.
М. В. Ломоносовнинг „Рус фамматикаси“ асарида рус адабий тилининг фонетик, морфологик, қисман синтактик хусусиятлари биринчи марта изчил баён қилинди.
Уйғониш даврида антик дунё маданий меросига бўлган қизиқиш классик филологиянинг ривожланишига ҳам туртки бўлди. Шу билан бир қаторда, янги, замонавий европа тилларини мантиқий асосда ўрганиш бошланди. Қиёсий методика ва тарихийлик тамойилининг қўлланиши қиёсийтарихий тилшуносликка асос солдики, бу соҳа тилларнинг қариндошлигини ўрганишда, тилларнинг генеалогии: таснифлаш ишлаб чиқишда, қариндош тилларнинг, тиллар оилаларининг, асосан, ҳиндевропа тиллари оиласининг тарихий тараққиётини ўрганишда, тилларнинг қадимги ҳолатини қайта тиклашда ва бошқаларда муваффақиятларга эришди. Тилшуносликдаги қиёсийтарихий йўналишнинг ривожланишига немис олимлари Ф. Бопп, Я. Гримм, А. Ф. Потт, А. Шлейхер, А. Диц, даниялик Р. К. Раск, чехиялик Й. Добровский, австриялик Ф. Миклошич, рус олими А. Х. Востоков ва бошқа катта ҳисса қўшдилар. Умумий Тилшунослик асослари, тилни „фаолият“ ва „фаолият маҳсули“ сифатида тушуниш, тилнинг ташқи ва ички шакли ҳақидаги таълимот, тилларнинг типологи таснифи ва бошқа муаммолар немис олими В. Гумболдт томонидан ишлаб чиқилди. Унинг фикрлари ХИХ—ХХ асрлар ғарб тилшунослигининг бир қанча йўналишлари ривожига катта таъсир кўрсатди. Гумболдт Т. мантиқийликдан қутулиши ва ўз методига эга бўлиши кераклигини, тилнинг тизим хусусиятига эгалигини, унинг 2 жихдти — товуш ва маъноси борлигини қамда ижтимоий ҳодисалигини асосли баён қилди. ХИХ аср ўрталарида А. Шлейхер тилшуносликда биологик назарияларни қўллашга уриниб кўрди.
Лингвистик натурализмни танқид қилиш негизида ёш грамматикачилар (немис олимлари А. Лескин, К. Бругман, Г. Остхоф, Б. Делбрюк, Г. Паул ва бошқалар) мактаби шаклланиб, у асосий эътиборни жонли тилларни ўрганишга қаратди. Ушбу мактаб вакиллари қиёсийтарихий тилшуносликнинг ривожини янги босқичга олиб чиқдилар. ХИХ асрда ҳиндевропашуносликнинг асосий тармоқлари (эллинистикаюноншунослик, романистика, германистика, славяншунослик, келцҳунослик ва бошқалар) батамом шаклланиб бўлди. Ҳиндевропа тиллари учун ишлаб чиқилган қиёсийтарихий метод тамойиллари ушбу оилага кирмайдиган бошқа тилларга ҳам татбиқ этилди. Шу тариқа семитология, туркийшунослик, финугоршунослик, африкашунослик каби соҳалар шаклланади. Тилшуносликнинг ХХ аср бошларидаги ривожланишида Фердинанд де Соссюр асарлари, биринчи навбатда, „Умумий тилшунослик курси“ (1916) муҳим рол ўйнади. Соссюр тилнинг белги назариясини яратди, синхрония ва диахрония, ички лингвистика, ташқи лингвистика ва бошқа муаммоларни тадқиқ қилди. Фердинанд де Соссюр ғоялари кейинроқ пайдо бўлган лингвистик структурализм мактабларида: Прага лингвистик мактаби — функсионал тилшунослик, Копенгаген лингвистик тўгараги (глоссематика), Женева мактаби, Америка дескриптив (тавсифий) тилшуносликда янада ривожлантирилади.
Структурал оқимлар билан бир қаторда бошқача йўналишлар ва қарашлар ривожлана бошлади: психологик йўналиш (немис олимлари Х. Штейнтал ва В. Вундт асарлари; рус олими В. В. Потебиланя ҳам ушбу йўналишга қўшилади), нейролингвистика ва бошқа Материалистик дунёқарашнинг кенг ёйилиши билан экспериментал фонетика ва лингвистик география хам ривожлана бошлади. Кейинчалик тилшуносликда янги йўналиш ва бўлимлар: психолингвистика, социолингвистика, этнолингвистика, семиотик лингвистика, трансформацией лингвистика, матн лингвистикаси ва бошқа пайдо бўлади. Ҳозирги хорижий тилшуносликда материалистик назариялар билан бир қаторда идеалистик тамойилларга асосланган назариялар ҳам (масалан, лисоний нисбийлик назарияси ёки янги гумболдтчилик) мавжуд.
Ўзбек тилшунослиги тарихи Маҳмуд Кошғарий ва Замахшарийларнинг изланишларидан бошланиб, узоқ, тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтди. ХВ асрдан ХХ аср 20-йилларигача ўзбек тилини ўрганишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор берилди (қаранг Лексикография, Луғат), кўплаб икки тилли (ўзбекчафорсча, ўзбекчатуркча, ўзбекчарусча ва аксинча тартибда) луғатлар тузилди — тилшуносликнинг лексикология ва лексикофафия бўлимлари ривожланди. Ўзбек тилини ҳозирги маънода ўрганиш ХХ асрнинг 20-йилларидан бошланган. Шўро даврида олиб борилган тил сиёсати, рус тилининг жамиятдаги мавқейини ҳаддан зиёд ошириб кўрсатиш оқибатида тилни, тил ҳодисаларини ўрганиш, тавсиф ва тадқиқ этишда (айниқса, ўзбек тили грамматикасини ўрганишда) муайян камчилик ва нуқсонларга йўл қўйилган бўлсада, ўзбек тилшунослиги ривожланиб, маълум ютуқларга эришди. Ўзбек тилшунослиги ривожига Фитрат, К.Рамазон, Отажон Ҳошим, С. Иброҳимов, Олим Усмон, 3. Маъруфов, Фахри Камол, А. Ғуломов, Ф. Абдуллаев, Ш. Шоабдурағмонов, Ғ. Абдураҳмонов, А. Рустамов, М. Асқарова, Х. Дониёров, Ш. Шукуров, Ш. Раҳматуллаев, М. Миртожиев, Э. Бегматов каби олимларимиз, рус тилшуносларидан Е. Д. Поливанов, А. К. Боровков, К. К. Юдахин, А. Н. Кононов, А. М. Шчербак, В. В. Решетов ва бошқа катта хисса қўшдилар. Ўзбекистонда тилшунослиги муаммолари Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тип ва адабиёт институти шунингдек, олий ўқув юртларининг тилни ўргатиш билан боғлиқ кафедралари томонидан ўрганилади, махсус „Ўзбек тили ва адабиёти“ журнали нашр этилади. == Адабиётлар ==
- Обшее язикознание. Форма сушествования, функсии, история язика, М., 1970; Обшее язикознание. Внутренняя структура язика, М., 1972; Обшее язикознание. Методи лингвистических исследований, М., 1973; Березин Ф. М., История лингвистических учений, 2изд., М., 1984; Реформацкий А. А., Введение в язиковедение, М., 1998; Нурмонов А., Ўзбек тилшунослиги тарихи, Т., 2002.
Абдуваҳоб Мадвалиев, Ибодулла Мирзаев.
Лингвистика (лотинча: лингуа — тил) — тил ҳақидаги фан (к,. Тилшунослик).[1]
Қиёсий тилшунослик-тилларнинг универсал характерларини ўрганиш билан боғлиқ бўлган фандир. Тарихий тилшунослик-тилларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва ўзгаришини ўрганувчи фандир.
Яна қаранг
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Тилшуносликга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Фанлар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |