Tim
Тим (форс.тож.) — усти ёпиқ бозор, савдо растасининг баланд томи, гумбази. Тим лар қадимда асосан йирик шаҳар марказларида, кўчалар кесишган чорраҳа, чорсу, гузар майдонида, карвонсаройлар яқинида жойлашган. Усти улкан гумбаз билан қопланиб, бир неча ҳунармандлик дўконлари ва савдо расталарини ўз ичига олган. Тимлар шаҳар меъморий қиёфасини белгилашда муҳим аҳамиятга эга бўлган. Суғдларнинг шаҳар ичидаги бозорлари ва савдо расталари араб манбаларида "сук" деб, чорраҳада жойлашганлари "чохорсук" ёки чорсу деб юритилган. Кейинчалик 4 томони кесишган кўча марказида жойлашган савдо тармоқлари тоқлар қурилган. Наршахай, Клавихо, Э.Жекинсон ва бошқаларнинг эсдаликларида Тимлар қурилиши ҳақида маълумотлар сақланган. Абдуллахон тими, Оллоқулихон карвонсаройи ва тими каби ноёб меъморий ёдгорликлар ҳозирги кунда маҳаллий савдо марказлари сифатида ўз аҳамиятини йўқотмаган. ТИМАН КРЙАЖИ Шарқий Европа текислигининг шим.шарқидаги қирлар. Шим.ғарбда Баренс денгизининг Чеша қўлтиқчасидан жан.шаркда Вичегда дарёсининг бошланиш еригача чўзилган (Россия Федерацияси Коми Республикаси ва Архангелск вилоятида). Узунлиги 900 км га яқин. Тим гранит, сиенит, кристалли сланец каби жинслар билан, ер усти эса антропоген даври қуруқлик ва денгиз етқизиклари билан крпланган. Энг баланд жойи 471 м (Четласский Камен).
Тимнинг шим. қисми тундра ва ўрмонли тундра, жан. кисми тайга зонасида (қорақарағай, оққарағай, қарағай ўсади). Титан минераллари (Ярега), боксит (Четласский Камен), нефт ва газ (Ус, Вуктил ва бошқалар) конлари бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |