Тим Бороwски (талаффузи: Тим Боровски) (2-май 1980-йил Неубранденбург, ГДР) – немис футболчиси, Марказий ярим ҳимоячи, мураббий. Бороwски Бремендаги „Wердер“ учун 294 ўйинини ўйнаган ва 32 голларини ўз ҳисобига расмийлаштирган. У Германия терма жамоасининг ўйинчиси бўлиб, 33 ўйинини ўтказган ва 2 та гол урган. Бороwски терма жамоа билан 2006-йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори ва 2008-йилги Европа чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлган. 2012-йилда у ўз карерасини якунлаган, Вердерда мураббийлик ишига ўтган.

Тим Бороwски
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Тим Бороwски[1]
Таваллуд санаси 1980-йил 2-май (1980-05-02) (46 ёш)
Таваллуд жойи Неубранденбург, Германия
Бўйи 1.94 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1985—1996 Неубранденбург 04
1996—1999 Wердер Бремен
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1999—2001 Wердер Бремен ИИ 58 (12)
2000—2008 Wердер Бремен 169 (23)
2008—2009 Баерн Мунич 26 (5)
2009—2012 Wердер Бремен 41 (4)
Тотал 294 (44)
Миллий терма жамоа
1999—2001 Германия У21 15 (0)
2002—2004 Германия Б 5 (0)
2002—2008 Германия 33 (2)
Бошқарган клублари
2017 Wердер Бремен ёшлар
(ёрдамчи мураббий)
2017–2021 Wердер Бремен (ёрдамчи мураббий)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

Жамоалардаги фаолияти

Тим Бороwски 1990-йилларнинг бошларида Германия болалар чемпионатида муваффақиятли иштирок этган."Неибранденбург 04" болалар[2] кубида ўз карерасни бошлаган. 1996-йилда Бороwски Бремен „Wердер“ футбол мактабига кўчиб ўтган[3]. 1999-йилда Тим Шимолий минтақавий лигада ўйнаган Wердер ИИ захира жамоаси ўйинчисига айланган, у ерда икки мавсумда ўзини яхши кўрсатган ва асосий таркибга ўтказилган. 14-июл 2001-йил Бороwски биринчи марта Wердер учун расмий ўйинда майдонга тушган. Бу учрашув белгиянинг „Гентга“ клубига қарши учрашуви бўлиб, у асосий таркибда майдонга тушган[4]. 2001-йил 18-августда Тим Бундеслигада "Мюнхен 1860�М2�[5] клубига қарши ўйинда ҳам майдонга тушган.

2003/2004-йилги мавсумда „Wердер“ чемпионлик ва Германия кубогини қўлга киритганида, Боровски аллақачон Томас Шааф жамоасида асосий таркибда тўлақонли ўйинчи бўлган эди. Кейинги мавсумларда ҳам „Вердер“ жуда муваффақиятли ўйнаган. Германия чемпионатида иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб, 2006-йилда Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига чиқган. 2005/2006-йилги мавсум шахсий статистика бўйича Тим учун энг муваффақиятли мавсум бўлган, Бундеслиганинг 31 та ўйинида у 10 та гол ва 11 та голли узатмани амалга оширган, Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида эса "Ювентус"[6] клубига гол урган[7].

2008-йилнинг январида Боровски „Бавария“ билан келишувга эришган эди, ёзда „Вердер“ билан шартномаси тугагач, эркин агент сифатида Мюнхен клубига ўтган. „Вердер“ раҳбарияти Тимга янги шартнома имзолашни таклиф қилган, аммо у рад жавобини берган[8]. „Бавария“да Боровски бор-йўғи бир мавсум ўтказган, унда у жами 35 ўйин ўтказган ва 7 та гол урган, аммо марказий ярим ҳимоя позициясида юқори рақобат туфайли асосий таркибда тўлақонли футболчига айлана олмаган[9]. Бундан ташқари, Боровскини сотиб олиш ташаббускори Германия терма жамоасида Тим билан бирга ишлаган мураббий Юрген Клинсман ва Клинсманни алмаштиргандан сўнг янги мураббий яъни Луи ван Гал ўз жамоасида футболчига жой кўрмаган[10].

2009-йил ёзида Бороwски „Вердер“ га қайтиб келган ва у билан яна бир йилга узайтириш имконияти билан уч йилга шартнома тузган[10]. 2010/2011-йилги мавсумида Тим бир неча марта тўпиғини жароҳатлаб, Германия чемпионатида кўплаб ўйинларни ўтказиб юборган[11]. 2011—2012-йилларда у жароҳатлар туфайли Вердер учун деярли ўйнамаган. 2012-йилнинг ёзида футболчининг клуб билан шартномаси тугаган ва Вердер раҳбарияти Тимга янги шартнома таклиф қилмаган. 2012-йил сентябр ойида 32 ёшли Бороwски расмий равишда ўйин карерасининг тугашини эълон қилган[12].

Терма жамоадаги ўйинлари

1999—2001-йилларда Бороwски 15 та ўйинда ўйнаган Германия ёшлар терма жамоасининг ўйинчиси эди. 2002-йил 21-августда Тим Болгария терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида Германия терма жамоасида дебют қилган. У ҳеч қачон миллий терма жамоанинг асосий ярим ҳимоячиси бўлмаган, чунки Мичаэл Баллаcк бу жойга маҳкам ўрнашган.

2006-йилги Жаҳон чемпионатида Боровски Коста-Рика билан очилиш ўйинида Баллакни ўрнига майдонга тушган, учинчи ўрин учун ўйинни ҳисобга олмаганда, кейинги барча баҳсларда худди шундай ўйнаган. Аргентина билан чорак финал учрашувида Боровски жамоадоши Мирослав Клозега голли узатмани амалга оширган ва ўйиндан кейинги биринчи пеналтини муваффақиятли амалга оширган[13]. Италия терма жамоаси билан ярим финал учрашувида Тим чап қанот ярим ҳимоячиси сифатида ўзи учун ноодатий ҳолатда асосий таркибда майдонга тушган. Германия терма жамоаси жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган.

Терма жамоа билан бирга Боровски 2008-йилги Европа чемпионатига ҳам борган, аммо у ерда унинг жамоадаги роли аҳамияциз эди. У атиги иккита учрашувда майдонга тушган ва жами 18 дақиқа ўйнаган. Португалия термаси билан чорак финал учрашуви Боровски учун Германия терма жамоасидаги сўнггиси бўлган. Германия терма жамоасининг қолган футболчилари билан биргаликда чемпионатнинг кумуш медалларини қўлга киритган. Боровски терма жамоа сафида жами 33 та ўйин ўтказган ва 2 та гол урган[14].

Футболчилик фаолиятини тугатгандан сўнг

2013-йилда Бороwски „Вердер“ маркетинг бўлимида иш топган. У ерда 18 ой ишлаган. 2015-йил апрел ойида унга 23 ёшгача бўлган футболчилар орасида клуб жамоасида спорт директори лавозимига таклиф қилинган. Бороwски билан шартнома уч йил муддатга имзоланган[15]. Унинг вазифалари клуб академиясида ўқиган ёш футболчиларни асосий таркибга чиқиш учун тайёрлашни ўз ичига олаган.

Фаолият статистикаси

КЛуб Мавсум Лига Мамлакат кубоги Лига кубоги Қитъа Жами Ман.
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Wердер Бремен ИИ 1999—2000 Регионаллига Норд 29 6 2 0 - - 31 6 [16][17]
2000—2001 27 5 1 0 - - 28 5 [16][17]
2001—2002 2 1 1 1 - - 3 2 [17]
Жами 58 12 4 1 0 0 0 0 62 13 -
Wердер Бремен 2001—2002 Бундеслига 26 1 2 1 - 2 0 30 2 [17]
2002—2003 18 0 4 0 0 0 2 2 24 2 [17]
2003—2004 25 1 5 5 - 1 0 31 6 [17]
2004—2005 31 7 5 3 2 0 6 0 44 10 [17]
2005—2006 31 10 3 0 2 0 9 3 45 13 [17]
2006—2007 17 2 0 0 1 0 6 1 24 3 [17]
2007—2008 21 2 3 1 1 1 7 0 32 4 [17]
Жами 169 23 22 10 6 1 33 6 230 40 -
Баерн Мунич 2008—2009 Бундеслига 26 5 2 1 - 7 1 35 7 [17]
Wердер Бремен 2009—2010 Бундеслига 28 4 6 1 - 11 1 45 6 [17]
2010—2011 12 0 1 1 - 4 0 17 1 [17]
2011—2012 1 0 1 0 - - 2 0 [17]
Жами 41 4 8 2 0 0 15 1 64 7 -
Карерада жами 294 44 36 14 6 1 55 8 391 67 -


Ютуқлар

Wердер[18]
  • Германия чемпиони 2004
  • 2004-йил Германия Кубоги соҳиби
  • 2006-йил Германия лигаси Кубоги ғолиби
Германия Терма Жамоаси

Манбалар

  1. ↑ „2006 ФИФА Wорлд Cуп Германй: Лист оф Плаерс: Германй“. ФИФА (2014-йил 21-март). 2019-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Бороwски: Дарум фиэберт эр мит Неубранденбург“ (де). Деуцчер Фуßбалл-Бунд (2016-йил 11-феврал). 2016-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-апрел.
  3. ↑ „Бороwски ҳаут беи Wердер ин ден Саcк“ (де). Билд (2014-йил 1-июл). Қаралди: 2016-йил 2-апрел.
  4. ↑ „СВ Wердер Бремен - КАА Гент, Жул 14, 2001 - УЭФА Интертото Cуп - Матч репорт“ (эн). Трансфермаркт. 2016-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-апрел.
  5. ↑ „СВ Wердер Бремен - ТСВ 1860 Мунич, Ауг 18, 2001 - 1.Бундеслига - Матч репорт“ (эн). Трансфермаркт. 2016-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-апрел.
  6. ↑ „Миcоуд ҳеадер эндс Жуве cомебаcк“ (эн). УЭФА.cом (2006-йил 23-феврал). 2015-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-апрел.
  7. ↑ „Миcоуд ҳеадер эндс Жуве cомебаcк“ (эн). УЭФА.cом (2006-йил 23-феврал). 2015-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-апрел.
  8. ↑ „Бороwски кеин Клинсманн-Продукт“ (де). Киcкер (2008-йил 14-январ). 2016-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-апрел.
  9. ↑ Ҳасиб, Самрин. „Тим Бороwски оф Баерн Мунич: Форготтен ор Игноред?“ (эн). Блеачер Репорт (2008-йил 1-декабр). 2016-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-апрел.
  10. ↑ 10,0 10,1 „Мидфиэлдер Бороwски ретурнс то Wердер Бремен“ (эн). CНН (2009-йил 22-июл). 2016-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-апрел.
  11. ↑ Грима, Митчелл. „Wердер Бремен'с Тим Бороwски суфферс анотҳер инжурй сетбаcк“ (эн). Гоал.cом (2011-йил 27-апрел). 2016-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-апрел.
  12. ↑ „Бороwски ретирес фром фоотбалл“ (эн). ЭСПН (2012-йил 19-сентябр). 2016-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-апрел.
  13. ↑ „Германй 1-1 Аргентина“ (эн). ББC Спорт (2006-йил 30-июн). 2018-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-апрел.
  14. ↑ Арнҳолд, Маттҳиас. „Тим Бороwски - Интернатионал Аппеаранcес“ (эн). РССФ (2015-йил 16-апрел). 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-апрел.
  15. ↑ „Тим Бороwски wирд Спортдиректор дер У 23 вон Wердер Бремен“ (де). Спорт1.де (2015-йил 9-апрел). 2017-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-апрел.
  16. ↑ 16,0 16,1 „Тим Бороwски“. Натионал Фоотбалл Теамс. Қаралди: 2018-йил 12-июл.
  17. ↑ 17,00 17,01 17,02 17,03 17,04 17,05 17,06 17,07 17,08 17,09 17,10 17,11 17,12 17,13 „Тим Бороwски » Cлуб матчес“. wорлдфоотбалл.нет. Қаралди: 2018-йил 12-июл.
  18. ↑ „Т. Бороwски – Тропҳиэс“. Соccерwай. Қаралди: 2015-йил 7-июн.

Ҳаволалар