Timishoare
Тимишоаре — Руминиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар, Бега дарёси бўйида. Тимиш жудецининг маъмурий маркази. Аҳолиси 324,3 минг киши (1998). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Аэропорти халқаро ахамиятга эга. Машинасозлик (жумладан, электротехника ва радиоэлектроника, кон саноати учун жиҳозлар, қишлоқ хўжалиги. машиналари ишлаб чиқариш.), нефт кимёси, мебел, тўқимачилик, тикувчилик, кўнпоябзал, полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Университет, театрлар, музейлар бор. Шаҳар ХИИИ асрдан маълум. Меъмории ёдгорликлардан Янош Хуняди қасри (ХИВ—ХВ асрлар), барокко услубида қурилган черков ва монастирлар (ХВИИИ аср) сақланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |