Тимо Фуруҳолм (1987-йил 11-октабрда туғилган) — ФИнландиялик собиқ профессионал футболчи. Финландиянинг Пори шаҳрида туғилган ва фаолиятини маҳаллий ФC Жаззда бошлаган. 2003-йилда 15 ёшида Веиккауслиигада дебюти қилган.

Тимо Фуруҳолм
Тимо Фуруҳолм 2018-йилда Турку сафида
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1987-йил 11-октябр (1987-10-11) (39 ёш)
Таваллуд жойи Пори, Финландия[1]
Бўйи 1.85 м (6 фт 1 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000-2002 ТОВЕ
2003 Жазз
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2003 Жазз 4 (0)
2004 МуСа 21 (17)
2005—2011 Интер Турку 95 (40)
2012—2013 Фортуна Дüсселдорф 9 (0)
2013 → Ҳаллесчер ФC (ижара) 16 (8)
2013—2016 Ҳаллесчер ФC 87 (27)
2017—2021 Интер Турку 131 (45)
Миллий терма жамоа
Финландия У-17 3 (1)
2008 Финландия У-21 2 (0)
2010—2013 Финландия 10 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фуруҳолм 2010-йилнинг январида, 22 ёшида Финландия терма жамоаси сафида дебют қилган.

Клублардаги фаолияти

Илк фаолияти

16 ёшида Жаззда ФФ Жарога қарши ўйинга тушди. Ўшанда Финландия олий лигасида майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди. 2004-йилда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди.

Интер Турку

2005-йилда „Интер Турку“ билан шартнома имзолади. Ўшандан бери кўплаб жароҳат олди. 2007-йилги мавсумда „Интер“ сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган. Кейинги мавсумда тиззасидан олган жароҳати туфайли уч ойни ўтказиб юборди. Бор-йўғи тўққизта ўйинда майдонга тушди ва тўртта гол урди. Кейинги мавсумда бутун мавсумни жароҳатларсиз ўтказа олди, жами 23 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол урди. 2011-йилги мавсумда лигада 22 та гол урди, Веиккауслиигада рекордчи бўлди. 2011-йилги мавсумдан сўнг „Интер“ билан шартномаси тугади ва эркин агентга айланди.

Фортуна Дüсселдорф

2012-йил 10-январда 2. Фуßбалл-Бундеслига вакили Фортуна Дüсселдорф Фуруҳолм билан шартнома имзолади, унинг шартномаси 2014-йилнинг июнигача амал қиларди[2]. Аммо, бир йил ўтгач, ватандоши Кристиан Кожола билан „Ҳаллесчер“ клубига ижарага берилди. Мавсумни саккизта гол билан якунлади ва Ҳалленинг мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлди.

Ҳаллесчер

Тимо Фуруҳолм 2013-йилда Эсенсдаги машғулотларда.

2013-йил 26-августда Ҳаллесчер ФC билан икки йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди[3]. 2013—2014-йилги мавсумда 12 та гол урди ва ўз жамоасининг энг яхши тўпурари, Лиганинг 8-тўпурари бўлди[4].

Интер Туркуга қайтиш

2016-йил 7-декабрда Фуруҳолмнинг Интер Туркуга қайтиши эълон қилинди[5].

Халқаро фаолияти

Фуруҳолм 2010-йилнинг январида Финландия терма жамоаси сафида Испаниянинг Малага шаҳрида Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинида Ҳерманни Вуоринен ўрнига захирадан майдонга тушган ҳолда дебют қилди[6]. Миллий терма жамоадаги илк голини 2011-йилнинг 10-августида Латвияга қарши ўртоқлик учрашувида, иккинчи голини 2012-йилнинг 20-февралида Австрияга қарши ўйинда киритган[7]. Илк бор 2012-йилнинг 25-май куни Туркияга қарши ўйинда асосий таркибга киритилган[8].

Шахсий ҳаёти

Фуруҳолмнинг отаси собиқ Финландия футболчиси ва Эуроспорт шарҳловчиси Тапио Фуруҳолм. Оилали, 2014-йил феврал ойида туғилган қизи бор[9].

2020-йилда Фуруҳолм Турку университетида ижтимоий фанларни ўрганишни бошлаган[10].

Фаолият статистикаси

Клуб

29-апрел, 2017-йил ҳолатига кўра[11][12]
Клуб Мавусм Лига Маҳаллий кубоклар Европа Жами
Дивизия Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Жазз 2003 Веиккауслиига 4 0 0 0 0 0 4 0
Жами 4 0 0 0 0 0 4 0
МуСа 2004 Какконен 18 17 0 0 0 0 18 17
Жами 18 17 0 0 0 0 18 17
ВГ-62 2004 Йккöнен 2 1 0 0 0 0 2 1
Жами 2 1 0 0 0 0 2 1
Интер Турку 2005 Веиккауслиига 5 1 0 0 0 0 5 1
2006 7 0 0 0 0 0 7 0
2007 14 2 0 0 0 0 14 2
2008 9 4 0 0 0 0 9 4
2009 23 11 0 0 2 0 25 11
2010 4 0 5 3 1 0 10 3
2011 33 22 3 1 1 0 10 3
Жами 95 40 8 4 4 0 107 44
Фортуна Дüсселдорф 2011—2012 2. Бундеслига 9 0 0 0 0 0 9 0
Жами 9 0 0 0 0 0 9 0
Ҳаллесчер ФC 2012—2013 3. Лига 16 8 0 0 0 0 16 8
2013—2014 32 12 0 0 0 0 32 12
2014—2015 35 12 0 0 0 0 35 12
2015—2016 18 3 1 0 0 0 19 3
2016—2017 2 0 0 0 0 0 2 0
Жами 103 35 1 0 0 0 104 35
Интер Турку 2017 Веиккауслиига 4 2 7 5 0 0 11 7
Жами 4 2 7 5 0 0 11 7
Жами фаолияти 235 95 16 9 4 0 255 104

Халқаро голлари

# Сана Манзил Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 2011-йил 10-август Рига  Латвия 2 — 0 2 — 0 Дўстона
2. 2012-йил 29-феврал Клагенфурт  Австрия 1 — 3 1 — 3 Дўстона

Халқаро

15-октябр, 2013-йил ҳолатига кўта[13][14]
Миллий терма жамоа Йил Иштирок Голлар
Финландия 2010-йил 1 0
2011-йил 4 1
2012-йил 3 1
2013-йил 2 0
Жами 10 2

Ютуқлари

Клуб

Интер Турку
Ҳаллесчер ФК

Манбалар

  1. ↑ Тимо Фуруҳолм WорлдФоотбалл.нет сайтида
  2. ↑ „Фортуна верпфличтет Стüрмер Тимо Фуруҳолм“ (олмонча). Фортуна Дüсселдорф (10-январ 2012-йил). 2012-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-май 2012-йил.
  3. ↑ „Wиллкоммен зурücк! Тимо Фуруҳолм унтерсчреибт Зwеижаҳресвертраг“ (олмонча). Ҳаллесчер ФC (16-август 2013-йил). 2019-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-август 2013-йил.
  4. ↑ „Суммарй – 3. Лига“. Соccерwай (10-май 2014-йил). Қаралди: 6-ноябр 2016-йил.
  5. ↑ „Маалитйкки Фуруҳолм палаа ФC Интериин“ (финча). Интер Турку (7-декабр 2016-йил). 2017-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-декабр 2016-йил.
  6. ↑ „Этелä-Кореа каатои Ҳууҳкажат“ (финча). паллолиитто.фи (18-январ 2010-йил). 2012-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-май 2012-йил.
  7. ↑ „Мика Ожала А-маажоуккуээн валопилкку Итäвалласса“ (финча). фcинтер.фи (1-март 2012-йил). 2016-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-декабр 2016-йил.
  8. ↑ „17-вуотиас дебйтои Ҳууҳкажисса лауантаина“ (финча). Илта-Саномат (25-май 2012-йил). 2014-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-январ 2015-йил.
  9. ↑ „Култтиасемасса Ҳаллесчерисса“ (финча). Турун Саномат (28-март 2014-йил). 2014-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-феврал 2015-йил.
  10. ↑ вон Бернд, Жолитз. „Ин сеинем Ҳеиматланд Диэсер фрüҳере Фортуне wирд жетзт Политикер“ (олмонча). Рҳеинисче Пост (26-феврал 2021-йил). Қаралди: 2-апрел 2021-йил.
  11. ↑ „Тимо Фуруҳолм“. Натионал Фоотбалл Теамс. Қаралди: 2-апрел 2015-йил.
  12. ↑ „Тимо Фуруҳолм“. Соccерwай. Қаралди: 2-апрел 2015-йил.
  13. ↑ „Тимо Фуруҳолм“ (финча). паллолиитто.фи. 2015-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-апрел 2015-йил.
  14. ↑ Тимо Фуруҳолм Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида