Тимор
География
Майдони км2
Денгиз сатҳидан баландлиги м.
Ма'мурият
Демография
Қо'шимча ма'лумот

Тимор — Малай архипелагидаги Кичик Зонд ороллари гуруҳига мансуб энг катта орол. Майдони 34 минг км². Релефи, асосан, тоғли, энг баланд жойи 2963 м. Балчиқли вулқонлар бор. Иқлими субекваториал, муссонли. Соҳилида ҳарорат йил давомида 25—27°. Йиллик ёғин 1500 мм. Саванна ва тропик ўрмонлар бор. Қаҳва, кокос палмалари, каучукли дарахтлар ўстирилади. Шоли, маккажўхори экилади.

Т. сиёсий жиҳатдан 2 қисм: (Шарқий Тимор (Тимор Лоросае) ва Ғарбий Тиморга (Индонезиянинг Шарқий Нуса Тенгера провинсияси таркибида) бўлинади. Т.ни 1520-йилда португаллар эгаллаган. 1613-йилдан унинг шарқий қисми голландлар қўл ости га ўтди. 1812—15 йилларда Т.да инглизлар ҳукмронлик қилган. 1860 ва 1893-йиллардаги шартномаларга асосан, Шарқий Т. (Португалия) ва Ғарбий Т. (Нидерландия) ўртасидаги чегара узил-кесил ўрнатилган. 1945-йилда Ғарбий Т. Индонезия таркибига кирди. 1975-йилда Индонезия Шарқий Т.ни ҳам эгаллади ва 1976-йилдан Индонезиянинг 27 провинсияси мақомини олди. Чорак аср давом этган озодлик учун курашдан сўнг 2002-йил Шарқий Т. мустақилликка эришди (қаранг Шарқий Тимор).