Тиюл, тиул (қад. туркийча тегмак феълидан) — Эрон, Озарбайжон ва Арманистонда ер эгалиги шакли (15— ХИХ асрлар). Мовароуннаҳрда танҳо деб аталган. Абдураззоқ Самарқандийнинг ёзишича, ҳарбий арбобларга озиқ-овқат учун берилган маош Т. деб аталган. ХВИ асрда Сафавийлар давлатипя давлат хизматчиларига маълум ҳудуддан солиқ (тўлиқ ёки қисман) олиш ҳуқуқи берилиши Т. деб аталган. ХВИ асрнинг 2ярмидан Т. ерни инъом этиш маъносида тушунилган. Т. баъзан маълум мансабдорларга уларнинг муайян хизматни бажариб турган даврлари мобайнида, бошқа ҳолларда эса шахсий хизмати учун умрбод берилган. ХВИИИ асрда шахсий Т.лар амалда меросий мулкка айланиб кетган.