Тжаллинг Коопманс (1910.28.8, Нидердандия — 1985.26.2, АҚСҲ) — америкалик иқтисодчи ва математик. Лейден университетида математик статистика ва унинг иқтисодиётга татбиғи бўйича доктор (1936). Пристон ва Ню-Ёрк, Чикаго, Гарвард, Ел университетларида иқтисодиёт профессор (1955—81). Эконометрика жамияти (1950) ва Америка иқтисодий ассоциацияси (1978) президенти. К. чизиқли дастурлаштириш усулини яратди ва уни анъанавий микроиқтисодий назария билан боғлади, рақобатли иқтисодиёт шароитларида ресурслар аллокацияси моделини илгари сурди. Ўз қарашларини "Маҳсулотларни тайёрлаш ва тақсимлашда фаолият турлари таҳлили" (1951), "Иқтисодиёт фанининг ахволи тўғрисида уч очерк" (1957) асарларида баён этган. К. оптимал иқтисодий ўсиш назариясига ва эконометрия назариясига муҳим ҳисса қўшди. Миллий даромадни инвестициялар ва истеъмол ўртасида замон (вақт)да оптимал тақсимлашга оид бир қанча муҳим теоремаларни яратди. Нобел мукофоти лауреати (1975; Леонид Канторович билан бирга)[1].

Тжаллинг Коопманс
Таваллуди 28-августда 1910-йил
Нидердандия
Вафоти 26-февралда 1985-йил
АҚСҲ
Соҳаси Математика, Олим,
ва Иқтисодиёт
Мукофотлари Нобел мукофоти (1975)

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил