Tmutarakan
Тмутаракан — Таман ярим оролдаги Таман станицаси яқинидаги қад. рус шаҳри. ВИИИ—ИХ асрларда Т. ўрнида Хазар хоконлигита. тобе бўлган Таматарха қишлоғи жойлашган. Хазар хоқонлиги 965-йил Киев князи Святослав Игоревич томонидан тормор этилгач, Таматарха ўрнида Т. вужудга келган. У бу ерда ташкил топган Тмутаракан князлигининг сиёсий маркази бўлган. Т. йирик савдо шаҳри сифатида рус князликлари, Шимолий Кавказ халклари ва Византия билан сиёсий ва иқтисодий алоқалар олиб борган. Т.да касоглар, греклар, аланлар, руслар ва арманлар яшаган. Х асрда Т. ғиштдан ишланган мустаҳкам мудофаа девори билан ўраб олинган. 1023-йил Т.да хукмронлик қилган княз Мстислав Владимирович Богородица черковини қурдирган. ХИИ асрда половецлар (қипчоклар) зарбалари остида Т.нинг рус ерлари билан алоқаси узилган. Т.да археологик қазиш ишлари ХИХ асрдан ХХ аср ўрталаригача олиб борилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |