Тўтилар (лотинча: Пситтаcиформес) — қушлар туркуми. 1 оила, 7 кенжа оила ва 324 тури маълум. Танасининг узунлиги 9,5 см дан 1 м гача, оғирлиги 10 г дан 1 кг гача. Тўтиларнинг нари ва модаси бир хил рангда, кўпинча ҳар хил рангли (мас., яшил, қизил, кўк аралаш, камданкам кора ёки кулранг ва бошқалар), тумшуғи йўғон, устки қисми ҳаракатчан; унинг ёрдами бн дарахт шохларини чангаллаб юради; қаттиқ меваларни чақади. Кўпчилигида кокил ва узун думлари бор. Тирноқлари мустаҳкам. 1 ва 4 бармоқлари орқага қайрилган. Кўпчилиги яхши учади, баъзилари (мас., укки, туги) учиш лаёқатини йўқотган. Тропик ва субтропик минтақаларда, айниқса, тропик Америкада кенг тарқалган. Баъзилари (мас., какапо) ерда, кўпчилиги дарахтда яшашга мослашган. Уясини дарахт ковакларига, тошлар ёриғига, бошқа ҳайвонлар уяларига ва бошқа жойларга ясайди. 2—8 та тухум қўяди. Тухумини 2—4 ҳафта босади. Болаларини 5— 12 ҳафта уясида, асосан, ўсимлик уруғлари, мевалари, баъзан ҳашаротлар ва нектар бн озиқлантиради. Чиройлилиги ва айрим товушларга тақлид қилиш, жумладан сўзларни ифодалашга ўргатиш мумкин бўлгани учун баъзи Тўтилар қафасда боқилади. 70 дан ортиқ тури Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил китобига киритилган. Уларга мисол қилиб яна Корелло, Какаду, Ара, Жако, Ажралмас ва то'лқинсимон то'тиқушчаларни келтириш мумкин.Ушбу то'тиқушларнинг ватани Австралия.