Тўхтамиш, Тўхтамишхон (1342—1406) — Олтин Ўрда ҳукмдори (1380— 97). Жўжихон наслидан бўлмиш Тўйхожанинг ўғли. Отаси 1375 й. Оқ Ўрда ҳукмдори Урусхон томонидан қатл этилгандан сўнг Тўхтамиш Амир Темур ҳузурига (1376) келади ва Соҳибқироннинг беғараз мадади туфайли аввал Оқ о'рда (1377), кейин Мамай қўшинларининг Куликово жангада енгилганидан фойдаланиб Олтин о'рда тахтини қўлга киритади (1380).

Тўхтамиш

Тўхтамиш ички низоларга бархам бериб, 7 йил ичида Олтин Урда давлат бирлигини қайта тиклашга эришади. Сирдарёдан Днестргача, Сиғноқ ва Утрордан Киевгача чўзилган улкан салтанатнинг хонига айланади. Унга қарши бош кўтарган рус князликлари ҳамда литваликларни мағлубиятга учратади. 1382 й. ҳийла бн Москвани олади, шаҳарни талон-торож қилиб ёқиб юборади. Муваффақиятлардан маълум даражада эсанкираган Тўхтамиш Амир Темур салтанати ҳудудларини қўлга киритишга ошиқади. Амир Темурнинг ғарб сафаридалигидан (1381) фойдаланиб, Озарбайжон ҳамда Мовароуннаҳрга бостириб киради, Самарқанд ва Бухорони қамал қилади. Лекин бу шаҳарларни олишни уддасидан чиқолмайди. 1388 йилнинг феврал

да Соҳибқирон қўшини бн Тўхтамишга қарши Шероздан йўлга чиқади. Тўхтамиш Амир Темур бн юзмаюз тўқнашишдан воз кечиб, зудлик бн Дашти Қипчоққа қайтиб кетади. 1391—95 йилларда Тўхтамиш Соҳибқирон бн бўлган Қундузча ҳамда Терек дарёси бўйидаги жангларда мағлубиятга учраган. Олтин о'рда пойтахти Саройни ишғол қилган Амир Темур қочоқ Тўхтамиш ўрнига Темур Қутлуғни хон этиб кўтаради. 1397— 99 йилларда Тўхтамиш Литва қироли Вютайтас ёрдамида Темур Қутлуғ ва Идиқу (Едигей)га қарши олиб борилган ҳарбий ҳаракатларда муваффақияцизликка учрайди. Темур Қут))уғ вафотидан (1401) кейин Тўхтамиш Олтин Урда тахтини қайта эгаллаш ҳаракатида бўлди. 1406 й. Тюмен ш. атрофларида қўлга туширилган. Тўхтамиш Идиқу томонидан ўлдирилган.

Ҳамидулла Дадабоев.

Яна қаранг