Тўлабек Аброрович Акрамов (Тўлабек Аброрович Акрамов; 1989-йил 26-май, ЎзССР Сирдарё вилоятининг Ховос туманида туғилган) — ўзбек спорт маъмури, Тошкентнинг „Локомотив“ футбол клуби вице-президенти, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ижроия қўмитаси аъзоси[1][2].

Тўлабек Акрамов
Таваллуди 1989-йил 26-май (1989-05-26) (37 ёш)

Биографияси

Тўлабек 1989-йил 26-майда Сирдарё вилояти Ховос туманида туғилган. 1996—2005-йилларда Тошкент шаҳридаги 227-мактабда, сўнгра 2005—2007-йилларда 244-мактабда таҳсил олган. Кейинроқ 2007—2011-йилларда Тошкент давлат юридик университетида ўқиган[3][4].

2011—2013-йилларда Тошкент шаҳар прокуратурасида транспорт прокурори ёрдамчиси лавозимида ишлаган[5]. 2013-йилдан 2023-йилгача „Локомотив-Тошкент“ профессионал футбол клуби бош менежери лавозимида ишлаган, бир вақтнинг ўзида клуб бош директорининг ўринбосари бўлган. 2024-йил 1-январда „Локомотив“ ПФК вице-президенти лавозимига тайинланган[6].

Унинг бошқарувида клуб 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 3 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби, 2 карра Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби, 3 карра Ўзбекистон вице-чемпиони, 1 карра бронза медали соҳиби бўлган[7].

Манбалар

  1. ↑ „– ТЕАМ –“ (эн-УС). Қаралди: 2024-йил 27-март.
  2. ↑ „Интис Телеcом ис Гоинг то Ҳелп Локомотив Ташкент Девелоп иц Cлуб Бранд“. Интис Телеcом Глобал СМС провидер (2019-йил 8-сентябр). Қаралди: 2024-йил 27-март.
  3. ↑ „Тўлабек Акрамов: "Бабаян билан келишиб ишладик"“ (уз). Қалампир.уз. Қаралди: 2024-йил 27-март.
  4. ↑ „Большое интервью с главным спортивным менеджером Узбекистана. О Купере, маркетинге, "Локомотиве", Ирматове и деньгах“ (ру). Спорц.ру (2019-йил 8-июл). Қаралди: 2024-йил 27-март.
  5. ↑ УзДаилй „БМБ Траде Гроуп беcаме тҳе титле спонсор оф ПФC Локомотив“ (ру). УзДаилй.уз. Қаралди: 2024-йил 27-март.
  6. ↑ „Расмий хабар: То'лабек Акрамов - "Локомотив" ПФК виcе-президенти“ (уз). CҲАМПИОНАТ.асиа. Қаралди: 2024-йил 27-март.
  7. ↑ „Чемпионлик сметаси, маошни долларга чақадиган футболчилар ва хусусийлаша бошлаган "Локомотив" ҳақида Тўлабек Акрамов билан очиқ суҳбат“ (уз). Кун.уз. Қаралди: 2024-йил 27-март.