Гарнитура, тўплам (франс. қарнитуре) — муайян мақсад учун мўлжалланган нарсалар йиғиндиси: 1) мебел Г.си (гарнитур) — вазифаси жиҳатидан умумий бир мақсадга қаратилган (зал, ошхона, ётоқхона ёки кабинетни жиҳозлаш учун зарур бўлган) мебеллар мажмуи; 2) кийим-кечак Г.си — аёлларнинг ички ёки устки кийимлари тўплами; 3) шрифт Г.си — босмахонада ҳарф териш учун зарур материаллар, бундай Г. шрифти ўлчамлари (кегли) ҳар хил бўлиши мумкин, лекин қиёфаси (тўғри, курсив ва бошқалар) бир хил бўлиши керак.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил