Тўқима — келиб чиқиши, тузилиши ва функсиясига кўра ўхшаш ҳужайралар системаси. Одам ва ҳайвонлар тўқимаси эпителий, бириктирувчи, мускул ва нерв тўқималарига бўлинади. Эпителий тўқимаси одам ва ҳайвонлар танасини қоплаб туради, ички органларда парда ҳосил қилади, ҳимоя функсиясини; унинг ҳосилалари, масалан, жигар ва меъда ости безининг серектор эпителийси секретор функсиясини бажаради. Хусусий бириктирувчи тўқима ва унинг хреилалари (лимфа, тоғай, суяк) ҳимоя, таянч ва трофик функсияни бажаради. Мезенхимадан ривожланади. Мускул тўқимаси қисқариш хусусиятига эга. Шу туфайли организм фазода ҳаракат қилади ва унинг органларида қисқариш ҳаракати содир бўлади; силлиқ мускул тўқимаси мезенхимадан, кўндаланг тарғил мускул тўқимаси мезодермадан ривожланади. Нерв тўқимаси эктодермадан ҳосил бўлиб, организмнинг ҳаёт фаолиятини бошқаради, ташқи муҳитдан сигналлар қабул қилади ва организмнинг жавоб реаксиясини белгилаб беради. Тўқиманинг ҳосил бўлиши (гистогенез) эмбрионнинг ривожланиши жараёнида дастлабки ҳужайранинг ихтисослашуви билан боғлиқ. Кўпинча гистогенез вояга етган организмда ҳам содир бўлади. Тўқиманинг регенерациялаш, баъзан ўсишини таъминлайди. Ҳар бир организмнинг ўзига хос функсияси, одатда, битта тўқима ёки бир қанча ихтисослашган ҳужайралар билан боғлиқ. Барча органларда бир неча хил тўқима бўлади. Улар бирга организм функсиясини бошқариб туради. Функсионал жиҳатдан нерв ва мускул тўқимаси, айниқса, чамбарчас боғланган. Тубан кўп ҳужайралиларда тўқима кучли ихтисослашмаган. Бир хил типдаги тўқиманинг тузилиши организмнинг ҳар хил қисмида ва турли даражада тузилган организмларда бир хилда бўлмайди. Тўқима эволюция давомида ҳужайраларнинг функсионал ихтисослашуви натижасида ҳосил бўлган.

Ўсимликларда тўқима бир хил ҳужайралардан иборат бўлса — оддий (масалан, колленхима), ҳар хил ҳужайралардан иборат бўлса — мураккаб тўқима дейилади. Ўсимликнинг ҳаёти давомида ўсишини таъминловчи тўқима меристема билан боғлиқ. Илдиз ва поянинг учки қисмидаги тўқима бирламчи меристема дейилади. Поя ва илдиз диаметрининг ўсиши иккиламчи меристема — камбий ва феллоген билан боғлиқ. Одатда, ўсимликларда 3 хил: қопловчи, ўтказувчи ва асосий тўқима системаси ажратилади. Қопловчи система бирламчи тўқима (эпидерма, эпиблема, яъни ризодерма, экзо, дерма)дан ҳамда ҳимоя ва сўриш функсиясини бажарадиган ҳаво, баъзан, тупроқ (илдизлар) ва иккиламчи тўқима (ҳимоя функсиясини бажарадиган) перидермадан иборат бўлиши мумкин. Пўст деб аталадиган учламчи қопловчи тўқима дарахтлар илдизи ва поясида сиртқи перидерманинг нобуд бўлиши туфайли ҳосил бўлади. Ўтказувчи система 2 хил: бирламчи ва иккиламчи флоэма ҳамда бирламчи ва иккиламчи ксилемадан иборат. Асосий система бирламчи паренхима тўқимаси — хлоренхима, аэренхима ҳамда механик тўқима — колленхима ва склеренхимани ўз ичига олади. Бундан ташқари, ажратиш, шамоллатиш функсиясига эга бўлган тўқима ҳам бор.

Одам ва ҳайвонлар тўқимасини гистология, ўсимликлар тўқимасини анатомия ўрганади.

Манбалйўқимсларнинг таянч юзаси ва аниқлаш услуби