Toʻra
Тўра, тўру (тора, тору) – 1) қонун, қоида, интизом, урфодат. Қадимги туркийлар ижтимоий ҳаётини тартибга солган мажбурий қоида (норма)лар мажмуи. Туркий давлатларда ҳукмдорнинг бурч ва мажбуриятлари, вазифаси, шунингдек, жамиятдаги ҳуқуқ ва жазони белгилаш Т. асосида амалга оширилган. Т. сўзи „қонун“ маъносида илк бор хитой йилномаларида (ИВ аср) учрайди. Шунингдек, УрхунЕнисей битиктошларида Турк хоқонлигининг қонунлари сифатида тилга олинади. Билга хоқон битиктошида „тўй маросими“ маъносида қайд этилган. Чингизхон томонидан жорий этилган кўчманчиларга хос ҳуқуқий одатлар ҳам қад. туркча Т. асосида белгиланган. Мўғул давлатининг қонунқоидалари Чингизхон ясосида, Темурийлар салтанати тартибинтизомлари эса, „Темур тузуклари“да ўз ифодасини топган; 2) жаноб, шаҳзода маъносида ишлатилган. Ота томонидан Муҳаммад пайғамбар авлодлари, она томондан эса Чингизхон авлодлари – оқсуяклар тоифасидан бўлганлар Т. деб аталган; 3) Бухоро амирлиги ва хонлигида амир ва хон ўғиллари ҳамда Туркистонда рус подшоси маъмурлари исмшарифига қўшиб айтилган атама; 4) қад. даврларда урушларда ишлатиладиган, одам бўйи келадиган қалқон.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Тарихга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |