Тўртлик — тугал мазмун ифодасига эга бўлган шеърий шакллардан бири; 4 миерадан иборат банд. Қофияланиш тартиби: авав, авва, аавв. Т.ни узайтириш (ававав) ёки унга бошқа бандни улаш (ававес) ва бошқа йўллар бн бир нечта Т.дан иборат шеър шакли вужудга келади. Бундай шеър тузилиши ўзбек халқ оғзаки ижодида, қад. ва ҳозирги ёзма адабиётда ҳам учрайди. Рубоийдан вазни, композициями, арузла ёзилганлиги ва фикрнинг қуйма ҳолда берилганлиги бн фарқ қилади (яна қаранг Рубоий).