тўғон

Тўғон — дарё ва сойларга қуриладиган гидротехника иншооти. „Тўғон“ сўзи ўрта инглиз тилига, ундан олдин эса ўрта голланд тилига бориб тақалади[1]. Бу сўзни Амстердам ва Роттердам каби кўплаб қадимий шаҳарларнинг номларида кўриш мумкин[2]. Сув сатҳини кўтариш, босимни ошириш ва сув ҳавзалари ҳосил қилиш учун қурилади. Тўғонлар дарё сувини тартибга солишга, электр энергияси олишга, сув тошқинларига барҳам беришга, унинг атрофидаги микроиқлимни яхшилашга имкон беради. Экинларни сугориш ва ичиш учун сув манбаларидан сув чиқаришга интилиш миллоддан аввалги 4 ва 3 минг йилликларга тўғри келади. Айниқса, суғорма деҳқончиликнинг аста-секин ривожланиб бориши туфайли тўғонлар (дамбалар) қуришга эҳтиёж туғилди (қаранг Деҳқончилик). Ибтидоий деҳқончиликдан маданий деҳқончиликка ўтиш даврида Ўрта Осиёда, шу жумладан, Ўзбекистон ҳудудида ҳам суғорма деҳқончиликка ва, демак, дамба ва тўғонларга талаб кучайди. Археологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, Ўрта Осиёда миллоддан аввалги Х асрда асосан ғалла экинлари, шоли, ғўза, кунжут, қовун, ток ва бошқа ўстирилган. Месопотамия, Миср, Ҳиндистон, Хитой, Юнонистон, Рим, Хоразм давлати ва бошқа жойларда суғориш иншоотлари (сунъий каналлар, дамбалар, тўғонлар) қурилган. Кейинчалик тўғонлар қуриш усуллари ва уларни мустаҳкамлаш тадбирлари такомиллашиб борди. Ўзбекистонда Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги Осмонсойига Х асрда Хонбанди тўғони (уз. 50 м, бал. 15,2 м), ХИИ асрда Каттақўрғон туманида ғишт тўғонқурилган. ХВИ асрда қурилган Абдуллахон банди тўғонининг баландлиги 15 м, узунлиги 83 м, эни 4,5 м бўлган. Ўша пайтларда тўғон қурилишида тупроқ, тош, ганч ва бошқа материаллардан фойдаланилган. Бетон тўғонлар ХХ аср 20-йилларидан қурила бошлади. Ўзбекистонда Бўзсув ГЕС тўғони (1923 27), 1-Май тўғони (1926 30), Кампирравот тўғони (1935 —38), Фарҳод ГЕС тўғони (1943 —50) ва бошқа қурилди. ХХ аср 50-йилларидан баланд тўғонлар пайдо бўдди. Тошкент денгизи ва Каркидон, Каттақўрғон ва Пачкамар сув омборлари тўғонлари (тупроқдан), Косонсой сув омбори тўғони (тошдан) ва Қорадарёдаги Андижон тўғони (бетондан) шулар жумласидан.

Вазифасига қараб, тўғонлар сув омбори ва ГЕСларга қуриладиган, сув сатҳини кўтарадиган, оқова (ортиқча сувни чиқариб юборадиган), стансион (сув олиш туйнуги бўлган) хилларга бўлинади. Тўғон, асосан, тупроқ, тош, бетон ва ёғочдан қурилади. Бетон тўғоннинг гравитацион, равоқли ва тиргакли хиллари бўлади. Тўғоннинг тури геологик, топографик, гидрологик ва иқтисодий шароитларга қараб танланади. Уларнинг баландлиги 300 м га етиши мумкин (масалан, Нурек ГЕС).

Сув босими кичик (2 –4 м, камданкам 4 –8 м, айрим ҳолларда 16 –20 м) бўлган жойларда ёғоч тўғон қурилади ва контрфос (тиргак)лар билан маҳкамланади. Тупроқ тўғон бир хил материалдан, яъни маълум тартибда жойлаштириладиган қумоқ ва қумлоқ ёки тупроқ, қумлоқ ва қум ва ш.к.дан қурилади. Тўғон корпуси ичида сув ўтказмайдиган экран (пластик ёки қаттиқ) ёки материаллар (тупроқ, қумоқ тупроқ, бетон, темирбетон ёки металл)дан ички ядро ясалади. Тупроқ тўғон тўкма ва қуйма турларга бўлинади. Сув омборидаги пўртаналар таъсиридан сақлаш учун тўғоннинг юқори бағри тош, бетон плиталари ва бошқа сув ўтказмайдиган материаллар бн қопланади. Аралаш типдаги тўғон тош ва тупроқдан қурилади. Тош тўғон, асосан, тош ташлаш ёки тош тўкиш йўли бн қурилади. Тўғон экрани ёки сув ўтмайдиган марказий элементи (диафрагмаси) темирбетон, асфалт ва полимер ва бошқа материаллардан қурилади. Бетон ва темирбетон тўғон конструксияси бўйича гравитацион, аркасимон ва тиргакли (контрфосли) турларга бўлинади. Тўғон харсангтош териб ёки бетон, тошбетондан қурилади, ўз массаси бн сув босимини тўсиб туради, асоси ва экрани мустаҳкам, сув ўтказмайдиган қилинади. Аркасимон, яъни ёйсимон тўғон (дара кенглиги катта бўлганда) юқориги бефи сув босими остида бўладиган қирғоққа ёки махсус тиргакларга бирлаштирилади. Гравитацион тўғонлар махсус тайёрланган, сув ўтказмайдиган мустаҳкам заминга қурилади ва катта массага эга бўлади. Тиргакли (контрфос) тўғонларнинг босим тушадиган томони темирбетон плиталар бн тўсилади. Тиргакнинг ўзи мустаҳкам қоя ёки заминга ўрнатилади. Металл тўғонлар бошданоёқ металлдан ишланади, қимматлиги туфайли қўлланиш доираси чекланган. Замонавий тўғонлар асосан темирбетондан қурилади.

Манбалар

  1. ↑ „Бартлебй.cом: Греат Боокс Онлине – Қуотес, Поэмс, Новелс, Cлассиcс анд ҳундредс море“. бартлебй.cом. 2009-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-ноябр.ҳттп://www.бартлебй.cом/
  2. ↑ Соурcе: Тиждсчрифт воор Недерландсе Таал- эн Леттеркунде (Магазине фор Дутч Лангуаге анд Литературе), 1947