Тўлебий тумани — Жанубий Қозоғистон вилоятининг жануби-шарқида жойлашган. Майдони 3,1 минг км2 (вилоятнинг 2,6 %). 1932-йили ташкил топган, 1991-йилгача Ленгер тумани деб номланиб келди. Аҳолиси 132,856 киши (2013). Туманнинг маъмурий маркази — Ленгер шаҳри.

Тўлебий тумани
Төле би ауданы

Герб
Gerb
туман
Таркибида Жанубий Қозоғистон вилояти
Маъмурий маркази Ленгер
Асос солинган санаси 1932-йил
Аким Турғимбеков Авелхан Элтаевич
Расмий тиллар қозоқ, рус
Аҳоли (2013) 132,836[1]
Зичлиги 42,1 киши./км²
Миллатлар таркиби қозоқлар - 69,7 %
ўзбеклар - 13,8 %
руслар - 6,4 %
турклар - 3,0 %
озарбайжонлар - 2,1 %
бошқалари-5 %
Динлар таркиби мусулмонлар, христианлар
Майдони 3,150 км²
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 72547[2]
Автомобил рақами коди Х, 13
Харитада
Toʻlebiy tumani xaritada

Аҳолиси

Туман аҳолиси 2013-йилги маълумот бўйича 132,856 кишини ташкил қилди. Аҳолисининг ўртача зичлиги 1 км²-га 42,1 кишидан тўғри келади. Туман аҳолиси кўп миллатли ҳисобланади, аҳолисининг асосий қисмини қозоқлар — 69,7 % ташкил қилади, шунингдек ўзбеклар — 13,8 %, руслар — 6,4 %, турклар — 3,0 %, озарбайжонлар — 2,1 %, бошқалари-5 %.

Миллий таркиби

2022-йил 1-январ ойидаги статистикага кўра туман аҳолиси 120 598 киши ташкил қилди. Туман аҳолисининг миллий таркиби қуйидагича:[3]

Катта қишлоқлари

  • Ленгер шаҳри
  • Первомаэвка қишлоғи
  • Кўксаек қишлоғи
  • Султанрабат қишлоғи
  • Қамшақ қишлоғи
  • Тўғис қишлоғи
  • Ақжар қишлоғи
  • Зертас тоғи қишлоғи

Иқлими

Иқлими кескин континентал, қиши илиқ, ёзи иссиқ ва қурғоқ. Январ ойининг йиллик ўртача ҳарорати −3-9 °C, июлда 24°-26 °C. Ёғингарчиликнинг йиллик миқдори ғарбий қисмида 450 мм, шарқий қисмида 650 мм.

Манбалар

  1. ↑ Численность населения РК по областям, городам и районам Республики Казахстан на 1 июля 2013 года, 2013-11-15да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-05-20
  2. ↑ „Жанубий Қозоғистон вилоятининг телефон кодлари“. 2013-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-ноябр.
  3. ↑ „Численность населения Республики Казахстан по отдельным этносам на начало 2022 года“. Комитет по статистике Министерства национальной экономики Республики Казахстан. Қаралди: 2021-йил 1-май.[сайт ишламайди]