То Буилд а Фире
„То Буилд а Фире“ – америкалик ёзувчи Жаcк Лондон томонидан ёзилган ҳикоя. Ушбу асарнинг икки хил версияси мавжуд: биринчиси 1902-йилда, иккинчиси эса 1908-йилда нашр этилган. 1908-йилда ёзилган версия кейинчалик кўплаб антологияларга киритилган машҳур классикага айланган, 1902-йилги дастлабки версия оммалашмаган.
| Муаллиф(лар) | Жаcк Лондон |
|---|---|
| Мамлакат | Америка Қўшма Штатлари |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | Саргузашт ҳикоя; фожиа |
| Нашр этилган санаси | 1902, 1908 |
1908-йилда ёзилган версияда бош қаҳрамон – исми тилга олинмаган эркак – Юкон ҳудудидаги музлаб ётган тайга ўрмонлари орасидан йўлга чиқади. Унинг ортидан бир маҳаллий зотли ит эргашиб боради. У дўстларини кўриш учун йўл олган, бироқ Сулпҳур Cреэкдан келган кексароқ одамнинг огоҳлантиришларига, яъни „бундай совуқда ёлғиз йўлга чиқиш хавфли“ деган маслаҳатига эътибор бермайди[1]. Қаҳрамон совуқнинг шафқацизлигини паст баҳолайди. Йўлда ёққан олови ўчиб қолади, уни қайта ёқа олмайди. Натижада, музлаб қолиб, ҳалок бўлади.
1902-йилги версияда воқеалар ва сюжет деярли бир хил бўлса-да, об-ҳаво бунчалик совуқ ва даҳшатли бўлмайди. Бу вариантда қаҳрамоннинг ортидан ҳеч қандай ит эргашмайди, олови ҳам ўчмайди, ва бош қаҳрамон – бу сафар Том Винcент деб аталади – совуқ уриши туфайли азият чекади, бироқ тирик қолади. У воқеадан сўнг кўпроқ ғамгин, аммо донороқ инсон сифатида ҳаётини давом эттиради.
„То Буилд а Фире“ асари кўпинча натурализм йўналишининг ёрқин намунаси сифатида келтирилади. Унда инсон ва табиат ўртасидаги кураш марказий мавзу сифатида тасвирланади. Шунингдек, бу ҳикоя Жаcк Лондоннинг Юкон ҳудудидаги шахсий тажрибаларини ҳам акс эттиради.
1908-йил версияси сюжети
Исми тилга олинмаган эркак – чечақуо (Юконга янги келган киши) – қишнинг энг совуқ кунларидан бирида, ҳарорат −75 °Ф (−59 °C) гача тушган пайтда Юкон дарёси бўйидаги ўрмонлар орқали пиёда йўлга чиқади[2]. У бундай оғир шароитда ёлғиз сафар қилишдан огоҳлантирувчи маслаҳатларни эътиборсиз қолдирган бўлиб, ёнида фақат катта ҳаски зотли ит ҳамроҳ бўлади.
Эркак музлаб қолган ирмоқ ёқасидан юриб, қор остидаги юпқа музли жойлардан эҳтиёткорлик билан ўтади. Унинг мақсади кеч соат олтиларга бориб, „йигитлар“ деб аталувчи олтин изловчилар гуруҳи жойлашган лагерга етиб боришдир.
Мавзулар
Инсон ва табиат ўртасидаги кураш – ҳикоянинг асосий ғояларидан биридир. Бош қаҳрамон, кексароқ бир одамнинг огоҳлантиришларига қарамай, Юкон дарёси йўлидаги аёвсиз совуққа қарши чиқишга қарор қилади. Ҳикоя давомида у ҳаёт ва ўлим ўртасида кураш олиб боради, бунда олов ҳаётнинг ўзи каби марказий рамз сифатида намоён бўлади[3]. Тадқиқотчи Леэ Митчелл Жаcк Лондон асарларидаги натурализм унсурларига тўхталиб, Лондонга хос муҳит тасвирлари ҳаддан ташқари кучайтирилганини таъкидлайди. Унинг фикрича, муаллиф табиатни шунчалик кўп урғулайдики, воқеалар давомида бир нарса бир марта эмас, балки такрор-такрор содир бўлаётгандек таассурот қолдиради (Митчелл, 78-бет).
Ҳикояда одамнинг ақл-идроки билан итнинг табиий инстинктлари ўртасидаги фарқ яққол тасвирланади. Лондон бутун ҳикоя давомида итнинг тирик қолиш ҳақидаги билимлари инсонникидан устун эканини кўрсатади. Масалан, эркак биринчи оловни ёққанда, ит ёнида қолиб исинмоқчи бўлади, лекин одам йўлида давом этишга қатъий қарор қилади. Музлаган дарё устидан ўтаётганда, ит одамдан эҳтиёткорроқ бўлиб, хавфни инстинктив сезади.
Бош қаҳрамоннинг умидсизлиги ҳикоя давомида тобора ортиб боради. У музлаб қолган дарёга тушиб кетгач, ўзини қутқариш учун шошилинч тарзда олов ёқишга уринади, бироқ оловни қор босган дарахт тагида ёқиш хато эканини англамайди. Қор дарахтдан тушиб, оловни ўчиради. Шундан сўнг у тирик қолиш учун ҳар қандай чорага тайёр бўлади. Ҳаттоки ўз итини ўлдириб, танасининг иссиқлигидан фойдаланмоқчи бўлади. Охирида барча гугуртларини бирдан ёқиб юборади, лекин барибир оловни ёқа олмайди. Унинг тирик қолиш истаги ва ўлимдан қўрқуви ваҳимага айланади ва охир-оқибат у музлаб ўлади. Бу инсоннинг табиат олдидаги ожизлиги ва мағлубиятининг аччиқ якунидир[4].
Манбалар
- ↑ „То Буилд а Фире“, То Буилд а Фире анд Отҳер Сториэс — 64–79-бет.
- ↑ Ҳаддон, Давид (Жануарй 2012). "Невер Абсолуте Зеро". Тоучстоне 25 (1): 22. ҳттпс://www.тоучстонемаг.cом/арчивес/артиcле.пҳп?ид=25-01-021-в.
- ↑ Митчелл, Леэ (Марч 1986). "'Кеэпинг Ҳис Ҳеад': Репетитион анд Респонсибилитй ин Лондон'с 'То Буилд а Фире". Жоурнал оф Модерн Литературе (Индиана Университй Пресс) 13 (1): 78. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_жоурнал-оф-модерн-литературе_1986-03_13_1/паге/78.
- ↑ Лондон, Жаcк (Аугуст 1908). „То Буилд а Фире“. Тҳе Cентурй Магазине. 76-жилд. 525–534-бет. Април 1, 2019да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Април 16, 2019 — Лондон.Сонома.эду. Фулл техт оф тҳе фамоус сеcонд версион, публишед фор ан адулт аудиэнcе.
Ҳаволалар
- То Буилд а Фире бй Жаcк Лондон (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-02-26 санасида архивланган)