Тобин — туркий халқлар таркибига кирган қабила. Бошқирдлар таркибидаги йирик қабилалардан бири. Қозоқ уруғларидан бирининг номи ҳам, шунингдек, Тожикистон лақай ўзбеклари (қаранг Лақайлар) таркибида ҳам Т. бўлган. Т.ларнинг этногенези ҳақида аниқ маълумот йўқ. Мўғуллар истилосита қадар Т.лар йирик қабила бўлиб, Урал тоғларининг этаклари ва Ғарбий Қозоғистон чўлларида кўчиб юришган. ХИИИ асрда мўғуллар ҳужумидан сўнг айрим гуруҳларга бўлиниб, ҳозирги ўзбек, қозоқ ва бошқирд халқларининг таркибига кирган.