Тоға
Тоға — 1980-йиллардаги жараёнларни тасвирга олинган, Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига асосан "Ўзбекфилм" киностудияси, режиссор Рашид Маликов томонидан суратга олинган комедия, милодрамма шаклидаги филмдир[1].
| Тоға | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) | Рашид Маликов |
| Продюсер(лар) | Фарҳод Усмонов |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Рашид Маликов |
| Ролларда |
|
| Бастакор(лар) | Дмитирий Янов-Яновиский |
| Оператор(лар) | Умид Маликов |
| Студия | "Ўзбекфилм" киностудияси |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 82 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | ўзбекча |
Сюжети
Филмда тасвирланган воқеалар ўтган асрнинг 80-йилларида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади. Отасиз оилада вояга етаётган Санжар ёзги таътил даврида тоғасининг уйига меҳмонга бориб, бир муддат у ерда яшайди. Унинг тоғаси — Жумаш ака табиатан қувноқ, ҳазилкаш инсон. Бироқ турмуш ўртоғи билан бефарзандликдан азият чекади. Турли юмушларда тоғасига қарашган Санжар қатъият, ирода, мақсад сари интилувчанлик, меҳнацеварлик, ҳалоллик каби фазилатларни айнан тоғасидан ўрганади. Бу фазилатлар унга келгусида яхши инсон, моҳир шахматчи бўлиб шаклланишида асосий омил вазифасини ўтайди. Воқеалар Санжар исмли шахматчи йирик мусобақа олдидан уюштирган матбуот анжуманидан бошланади. Унда бир мухбир қиз шахматчидан Жумаш исмли киши ҳақида сўрайди. Журналистнинг саволига жавобан Санжар анжумандан сўнг бошидан ўтказган воқеаларни ҳикоя қилиб беради. Ҳикоядаги воқеалар ўтган асрнинг саксонинчи йиллари охирида Бухорода бўлиб ўтади. Санжар ўшанда тўққиз яшар болакай эди. Ота-онаси ажрашиб кетган. У ёзги таътил пайтида Жумаш тоғасиникига меҳмонга бориб, у ерда бир муддат яшайди. Тоғаси гарчи қувноқ, ҳазилкаш одам бўлса-да, юрагининг бир чеккаси кемтик, фарзанди йўқ эди. Шу боис Жумаш жиянини ҳар доим ўзи билан бирга этаклаб юради. У баъзан ножоиз ишларга ҳам қўл уради. Лекин охир-оқибат ўз хатоларини тушуниб этадими-йўқми, филмни томоша қилиш асносида билиб олиш мумкин.
Филм ижодкорлари
- Постановкачи режиссёр: Рашид Маликов
- Ссенарий муаллифи: Рашид Маликов
Алишер Жуманиёзов - Постановкачи оператор: Умид Маликов
- Постановкачи рассом: Мария Сошина
- Мантаж Режиссори: Шерзод Шоҳалилов
- Бастакор: Дмитирий Янов-Яновиский
- Овоз Режиссори: Абдуқаҳҳор Каримов
Ролларда
- Бобур Йўлдошев — Жумаш
- Борис Ғафуров — Санжарнинг катталиги
- Нигора Каримбоева — Лола
- Аббос Ниғмонов — Санжар
- Феруза Собитова — Манзура
- Али Чориев — Бухгалтер
- Ра’но Шодиева — Мадина
- Убайдулла Омон — Ота
- Беҳзод Ҳамроев — Мурод
- Зарина Низмоддинова — Комила
- Виталй Попетов — Гойко Тадич
Ишлаб чиқариш
Тоға филми Рашид Маликов томонидан суратга олинган бўлиб воқеалар ривожи Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади. Кино картинада асосан 1980-йиллардаги жараёнлар ёритиш мақсад қилинган. Бу картинада "Андижон полкаси" ва поляк бастакори Михаил Огинскийнинг „Огинский полонези“ мусиқи асарларидан фойдаланилаган[2]. 2014-йилнинг 9-апреалида Алишер Навоий номидаги кино саройида филмининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шу йилнинг ўзида эса Россия кинофестивалида қатнашиб совриндор ҳам бўлган[3].
Манбалар
- ↑ „1980-йиллар ҳақида ҳикоя қилувчи “Тоға” филмининг премераси ўтказилди“. ҳттпс://дарё.уз/. Дарё.уз. Қаралди: 2023-йил 14-март.
- ↑ РУСТАМОВ, Абдулазиз „Бир филм таҳлили: “Тог`а”дан нимани о`рганамиз?“. ҳттпс://даракчи.уз/оз. Даракчи.уз. Қаралди: 2023-йил 14-март.
- ↑ ББC, Ўзбек хизмати „Рашид Маликов: "Қўлимда бўлса, хонтахта филмларни ман қилардим"“. ҳттпс://www.ббc.cом/узбек. ББC Неwс о'збек. Қаралди: 2023-йил 14-март.
| Филмга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |